Пандемия бошлангандан бери дунёда 1,4 млн киши вафот этди. Ўлим ҳолатлари сони бўйича ҳам АҚШ етакчи, у ерда 266 минг киши коронавирусдан вафот этган. Кейинги ўринларни Бразилия (171,9 минг киши), Ҳиндистон (136,2 минг киши), Мексика (104,2 минг киши) ва Британия (58,1 минг киши) эгаллаган.
Аввалроқ шанба куни ЖССТ бир суткада касаланганлар сони янги рекорд даражаси ҳақида эълон қилди – 747 минг кишида вирус аниқланди. Бундан олдинги максимал кўрсаткич 14 ноябрда кайд этилганди. ЖССТ маълумотларига кўра, жами 61,2 млн кишида касаллик аниқланган.
Бундан ташқари, ташкилот ўлим ҳолатлари сони ҳам бир суткада рекорд даражада усганини маълум килди. Коронавирусдан 13,2 минг киши вафот этди. Вафот этганлар умумий сони 1,4 млн кишини ташкил қилади.
Дунёда COVID-19 юқтириб олганлар сони 62 миллиондан ошди
Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда COVID-19 ҳолатлари сони 62 миллиондан ошган. Жами 62 094 127 кишида касаллик аниқланган. Энг кўп касаллар сони АҚШ да қайд этилган - 13,2 млн киши. Иккинчи ўринда 9,5 млн киши касалланган Ҳиндистон, учинчи ўриндаги Бразилияда 6,2 млн кишида касаллик аниқланган. Биринчи бешликдаги мамлакатлар рўйхатини Франция (2,26 млн киши) ва Россия (2,24 млн киши) якунлайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси