close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Глобал лобби ва Исломга қарши "терроризм"

Туганмас локдаун даврида COVID-19 туфайли йўқотишлар миқдори ҳақида зерикарли янгиликлар орасида одатдагидек, кўп терактлар, портлашлар, худкушлар ҳақидаги ва бошқа тероризмга яқин бўлган мавзудаги янгиликлар билан боғлиқ қизиқарлироқ сарлавҳалар қидиради.

Лекин бу соҳада ажабланарли тинч беихтиёр террорчилар, афтидан, улар ҳам одамлар, ЖССТнинг ижтимоий масофани сақлаш қоидаси итоат қилиб, ёвузлик кучларига қарши эсхатологик жанг олиб боришга қарор қилди.
Мана энди, навбатдаги локдаун арафасида Европадан хар куни бир-биридан даҳшатли  бўлган террор ҳужумлари ҳақида маълумотлар кела бошлади. Зериккан дунё бу сафар калла олиш билан кўнгилхушликка қарор қилди. Қўрқувдан тилка-пора бўлган, соқоллари олинмаган қўшниси террорчи бўлиб чиқиши мумкин эканлигига ишончи комил бўлган онгга бундай ҳикоялар сўзсиз таъсир этади. Терроризм бўйича, унутилган мутахассислар барча мусулмонлар террорчи эмас, балки барча террорчилар мусулмондир, деган хакикий иборадан кўра асилроқ деган гапдан бошқасини ўйлаб топа олмадилар. Мусулмонлар, одатдан ташқари, ўзларини оқлашга ва террорчилик ҳужумлари сайтига шам қўйишга шошилишди. Турли даражадаги сиёсатчилар Исломда нимадир нотўғри эканлигига ишора қила бошладилар.
11 сентябр воқеалари сўнг, 20 йил ўтиб, ошхона фитнасига ишорасиз академик муҳитдан баъзи скептиклар учун хулосалар қилишга етарли вақт ўтди.
Биринчидан, биз террорчи қиёфасини деярли ҳеч қачон кўрмаймиз. Унинг образига ҳамиша "ғайриинсоний", "ваҳимали", "иррационал", бу даражадаги "ёвузлик" кўрсатилмаслиги керак каби хусусиятлар қўшилиб келади. Террорчи ҳар доим йиғма инсон қиёфасини йўқотган образдир. Бин Ладеннинг нусхаларини доимо кўрсатишда ҳеч қандай маъно йўқ. Павловнинг ити каби, "терроризм" сўзини айтиш билан онг ўзи унинг тасвирини чизиб қўя қолади.
Биз бошқа томонини ҳеч қачон эшитмаймиз. Террорчилар овоздан маҳрум, ҳар доим улар ўрнига хавфсизлик кучлари, сиёсатчилар ва жазавага тушган ОАВ гапиради. Мутахассислар террорчиларнинг ҳаракатлари сабабларини тушунишга ҳаракат килиб, улар тўккан қондан кўра кўпроқ сиёҳ сарфлайдиган бир пайтда, мамлакатлар экстремистларни мослаштириш ва тинчлантириш бўйича лойиҳалар учун миллиардлаб пул сарфлайди. Савол туғилади, нима учун террористларнинг ўзидан бу ишларни қилаётганликлари сабаби сўралмайди. Террорчиларнинг мотивлари ва мафкураси қанчалик номаълум бўлса, стереотиплар ва афсоналарга таяниш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади, уларнинг сони ва жойлашуви ҳақида эса гапириш ҳам шарт эмас.
Иккинчидан, "душман" сиёсатда фойдаланиладиган образлар ва тил ёрдамида, оммавий кўнгилочарликлар ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида яратилади. Гиперболик драматик тил палитра бўйлаб Ғарбни оламшумул миқёсда ёвузликка қарши курашаётган қаҳрамонлар дунёси сифатида тасвирлаш учун фойдаланилади. Бу душман ҳамиша шафқатсиз бўлиб, у ўта диний қадриятларга ишонади ва барча замонавий қадриятларни йўқ қилишни орзу қилади. Қонхўр мусулмон образи, айниқса, усталик билан ўтган 20 йил давомида жамоавий онгга фаол сингдириб борилди.
Учинчидан, давлат ва ҳуқуқ-тартибот идораларига алоқадор кўплаб тадқиқот марказлари мавжуд бўлиб, улар терроризм бўйича "тадқиқотлар" бўйича иш олиб боради. Масалан, spinwatch.org сайти бундай идораларни фош етиш билан шуғулланувчи мустақил олимларни бирлаштиради. Сайтда "нуфузли" экспертларда буюртма бўйича мақолалар нархлари ҳақида, дунёдаги 90% энг йирик тадқиқот институтларининг ҳомийлари сионист ташкилотлар эканлиги (институтлар йиллик солиқ ҳисоботларида кўрсатилади), инглиз лоббиси радикализмга қарши жанг ниқоби остида парламентда исломофоб лойиҳаларни тарғиб қилиши ва ҳоказолар кўрсатиладган муҳим ҳисоботларни чоп этади.
Юқоридагилар бу – академик муҳит ўзининг «тозаланган» тилида бугунги кунда терроризмнинг лойиҳа эканлиги ва терроризм ҳаракати қанчалик мантиқсиз бўлса, йирик мамлакатларнинг геосиёсий ҳаракатлари шунчалик фаол бўлишини оддий тушунтиришга ҳаракат қилади.
Агар муаммоларни ҳал қилиш керак бўлса, каллакесарликлар ёки портлашлар кампанияси ўз вақтида ташкил этилади. Бугунги кунда Ғарб Туркияни ўз ўрнига қўйиши керак ва яна бир вақтнинг ўзида бир қатор муаммоларни ҳал қиладиган схемалар қўлланмоқда.
Оммавий ахборот воситаларида Туркияни салкам жиҳодчилар ўчоғи сифатида тасвирлаб, уни қоралаш бўйича фаол кампаниялар бошланди. Европанинг янги урушга аралашишидан маъно бўлмаган бир пайтда Қорабоғ учун кураш фонида улар мусулмонларни узоқ вақт давомида биринчи марта муваффақиятли равишда ўз ҳудудларини қайтариб олаётганини хотиржам томоша қила олмайдилар (Усмонийлар империясининг тасвири уларнинг кўз олдида гавдаланаверади). Кураш рамзий маконда юзага чиқади: Қорабоғ учун кураш душман цивилизациялари тўқнашуви сифатида талқин этилади.
Аҳоли "анъанавий" душман – мусулмонларга ўтмоқда. Бу ковид муаммолари, кўп маданиятлилик билан боғлиқ муваффақиятсизликлар ва бошқарувдаги инқирознинг юкидан чалғитади. 1968 йилги талабалар тартибсизликларидан сўнг бағрикенглик ва очиқлик ғояларининг фаол қўйилиши омманинг норозилик кайфиятларини даражасини совутди. Бугунги кунда бошқа маданиятлар томонидан муросасизликнинг ҳар қандай кўриниши уларнинг маконга оид ва рамзий геттога айланишига олиб келади. Террористик ҳужумлар фақат эътиборни жиддийроқ масалалардан чалғитиб, бундай риторикани мустаҳкамлайди, холос.

МЭЭРИМ АЙТКУЛОВА

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase