Янги кардиналлар тарихида биринчи марта Бруней ва Руанда вакиллари пайдо бўлди. Бу эса ўн йилликлар давомида Европа мамлакатларининг устунлиги инкор этиб бўлмайдиган кардиналлар муҳитида географик тамойил бўйича фарқни қисқартиради.
Шунингдек, Ватикан тарихида биринчи марта афро-америкалик: вашингтонлик 72 ёшли архиепископ Уилтон Грегори кардиналга айланди. Бу унинг нафақат кейинги Папа танлашда иштирок этади, балки католик черковининг раҳбари сифатида сайланиш учун имконияти бор деган маънони англатади.
Вашингтон архиепископ Уилтон Грегори католик черковининг мўътадил қаноти тарафдори сифатида танилган. Жумладан, у черковларда жинсий озчиликлардан аъзоларнинг қўшилишини маъқуллайди ва католик иерархиясида ирқий ва этник хилма-хилликни қўллаб-қувватлайди. У 25 ёшида руҳонийлик лавозимларидан бирига тайинланганди. 40 йилдан ортиқ вақт давомида у католик иерархиясида турли лавозимларни эгаллади ва 2019 йил май ойида Вашингтон архиепископига айланди. Бу лавозимга у жинсий можароларга нисбатан етарлича қаттиқ позицияга эга эмаслиги туфайли танқиддан кейин истеъфога чиққан архиепископ Доналд Вюрл ўрнига тайинланди.
Ватиканда биринчи қора танли кардинал тайинланди
Ўтган куни Рим Папаси Франциск 13 нафар янги кардинални расман тайинлади, уларнинг тўрттаси 80 ёшдан ошган. BBCNews хабар қилишича, COVID-19 пандемияс туфайли Ватикандаги маросимга ҳамма ҳам етиб келмади. Рим католик черкови тарихида ҳали видеоалоқа орқали юқори мансабларга тайинловлар амалга оширилмаган эди. Лекин бу кунни бошқа сабабларга кўра ҳам тарихий деб аташ мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси