Аввалроқ Эрон мудофаа вазирлиги атомчи-физик Муҳсин Фахризода ҳаётига суиқасд уюштирилганини маълум қилганди. 27 ноябрь куни тушдан кейин қуролланган кишилар олимга ҳужум қилиб, унинг хавфсизлик хизмати ва террорчилар ўртасидаги тўқнашув чоғида у оғир жароҳатланди ва шифохонада вафот этди.
"Қўшма Штатлар ва Исроил томонидан мамлакатимга қарши ҳар қандай авантюралар ҳақида огоҳлантирган ҳолда, айниқса, ҳозирги АҚШ маъмуриятининг қолган қисмида Эрон Ислом Республикаси ўз халқини ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини сақлаб қолади", - деб ёзди Тахт-Раванчи БМТ бош котиби ва Хавфсизлик кенгашига йўлланган хатида.
Дипломат шунингдек, БМТни Фахризода ўлдирилишини қоралашга ва жиноят ташкилотчиларига қарши оралар кўришга чакирди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф аввалроқ олимнинг ўлдирилишига Исроилнинг алоқадорлиги ҳақида гапирган эди. У халқаро ҳамжамиятни ва, хусусан, Европа Иттифоқини иккиёқлама стандартлар сиёсатидан воз кечиш ва «давлат терроризми»ни қоралашга чақирди.
Исроил Бош вазирининг идораси Эрон ҳукумати даъволарига изоҳ беришдан бош тортди.
Олимнинг ўлдирилганидан сўнг Эрон АҚШ ва Исроилни авантюралардан огоҳлантирди
Эрон АҚШ ва Исроилни ҳар қандай авантюрадан огоҳлантиради, ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур қадамлар қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, дейилади Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчининг Теҳрон яқинида атомчи-физигига суиқасддан сўнг йўллаган мактубда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси