close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин коронавирусдан қўрқиб, бункерда яшаяпти

"Владимир Путин энди бункерини тарк этмаяпти. Россия президенти билан учрашишни истаган ҳар бир киши аввал икки ҳафтани карантинда ўтказиши керак", деб ёзади Германиянинг Augsburger Allgemeine газетаси. "Ҳозир Россия пойтахтида 65 ёшдан ошган барча одамлар "уй режими"га риоя килиши керак.

Москва мэри Сергей Собянин пенсионерлар, шунингдек, сурункали беморлар, ҳомиладор аёллар ва ҳатто ўрта мактаб ўқувчилари учун ҳаракат чекловларини шундай деб атамоқда. (...) Шу тариқа шаҳар коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини оқибатларини назорат қилишга ҳаракат қилмоқда - гарчи у расман мавжуд бўлмаса-да", - дея қайд этади журналист Инна Хартвих.
"Бутун Россия бўйлаб янги касалланганлар сони кунига 25 минг киши атрофидани ташкил қилади. Расмий маълумотларга кўра. Мустақил демографлар эса аслида бу кўрсаткич 5 баравар катта", - деб ёзади нашр.
"Москва мэри айтиб ўтган риск гуруҳига ёши бўйича Россия президенти Владимир Путин ҳам киради. Дарҳақиқат: у мазкур гуруҳ таркибида «уй режими»га ҳаммадан кўра кўпроқ амал қиляпти. Мана бир неча ҳафтадан бери 68 яшар президент ўзининг Ново-Огареводаги қароргоҳидан чиқмай ўтирибди. Унинг зериккан ҳолда шарикли ручкани стол устида у ёқдан бу ёққа думалатиб ўтирадиган видеоконференциялар ўтказиладиган деразасиз, оч жигарранг тусдаги офисидан олинган видеоконференциялар «культ»га айланиб улгурди. Президент билан яқиндан ишлайдиган ҳар бир киши бир неча ой оиласидан алоҳида яшайди. Коронавирус синовидан ўтиш давлат раҳбари билан учрашувлар олдидан мажбурийдир, ҳатто улар масофада бўлиб ўтадиган бўлса ҳам", - дейилади мақолада.
"Кремлга президент энди деярли бормаяпти. Ташриф буюрувчиларни эса дезинфекция тунели орқали таклиф қилишни афзал кўрмоқда. Россияликлар унинг қароргоҳини "Бункер" деб атамоқда. Илгари саҳналаштирилган аҳоли билан "кутилмаган" учрашувлар энди йўқ", - таъкидлайди журналист.
"Россиянинг "Проект" нашри сермашаққат текширувлар доирасида бундан бир неча ҳафта олдин Путиннинг қўлини сиқиб қўймоқчи бўлганлар қанчалик узоқ назоартдан ўтиши ҳақида ҳикоя қилиб берди. Ахир Кремл бошлиғи қўл сиқишишни рад қилаётгани йўқ. Путин шунингдек, омма олдида бир марта ҳам ниқоб таққан ҳолда кўрингани йўқ".
"Президент билан шахсан суҳбатлашиш имконига эга бўладиганлар икки ҳафтани карантинда ўтказиши керак. ( ... ) Кремлнинг Путинга вирус юқиши мумкин деган қўрқуви чуқур ўрнашиб қолган", - дея таъкидлайди нашр.
"Шу билан бир пайтда, ташқарида пандемия авж олишда давом этмоқда. Айрим касалхоналар тўлиб кетган. Баъзан беморлар матларда ёки шифохона зинапояларида ётишларига тўғри келади, ёки уларга палата яқинидаги ўриндиқларда тиббий ёрдам кўрсатилади. "Одамлар пашшадай ўлиб кетяпти", - дейди Уралдаги йирик шаҳарлардан бирида яшайдиган тарбиячи. Толяттилик шифокор ҳикоя қилади: " Мен бир вақтнинг ўзида бу қадар кўп ўлик одамларни кўрмаганман. Бизнинг кучларимиз тугаяпти". Россия ёзда биринчи бўлиб эълон килган вакцина нима бўлди, гарчи клиник синовлар ҳали якунланмаган бўлсада? "Беҳуда гап", - дейди у ҳақида мамлакат аҳолисининг кўпчилиги, лекин уларнинг айримлари эмлаш учун рўйхатдан ўтишларига тўғри келади. Чунки буни уларнинг раҳбарлари талаб қилади", - деб ёзади Augsburger Allgemeine.

Манба: Augsburger Allgemeine

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase