close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Марказий Осиё аёлларининг 81% таксида шилқимликка учраган, - тадқиқот

2020 йилнинг октябрида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда аёллар ва қизларга нисбатан таксида шилқимликларни ўрганиш ва бу муаммони давлат миқёсида кўриб чиқишга қаратилган «Марказий Осиёда таксида хавфсизлик» ахборот кампанияси бошланди.

Ушбу кампания ташаббускорлари ва муаллифлари Зулфия Раисова ва Дастан Оққўжа ҳисобланади. Кампания ва унинг барча таркибий қисмлари IWPR ва CABAR.asia таҳририяти кўмагида ташкил қилинди.
Кампания давомида таксида шилқимлик ҳолатлари ҳақида тадқиқот ўтказилди, шунингдек, Марказий Осиёда бу ҳолатга дуч келган 113 та хотин-қизлар воқеалари тўпланди. Маълумотлар беш тилда – рус, қозоқ, қирғиз, ўзбек ва тожик тилларида тўпланди.
«Биз бу тарзда муаммога эътибор каратишни хоҳладик, чунки бу кўпинча тор доираларда муҳокама қилинади, лекин деярли ҳеч нарса ҳал қилинмайди. Биз аста-секин контент яратиб, ҳаммасини Марказий Осиё медиа-маконида эълон қиламиз. «Гендер зўравонлигига қарши фаоллик тўқ сариқ рангли 16 кун» йиллик кампанияси учун фаол постинг чоп этилади», - деб хикоя қилади лойиҳа муаллифи, қозоғистонлик журналист Зулфия Раисова.
Сўровда Марказий Осиё давлатларидан 400 киши иштирок этган, уларнинг аксарияти 18-28 ёшда бўлган.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, 71% аёллар ўз ҳаётларида шилқимликни бошидан кечирган, сўровда қатнашган аёлларнинг 81%и эса таксида шилқимликка учраган.
Муаллифнинг маълумотларига кўра, шилқимлик асосан оғзаки шаклда, яъни шахсий саволлар бериш, хиралик билан танишишга уриниш, шунингдек, ёқимсиз шарҳлар ва таклифлар орқаи рўй берган.
«Умуман, сўровда иштирок этганлар учун ҳар 20 та таксида юришда бир марта таксида шилқимлик кузатилган. Аёллар кўпинча бунга қандай жавоб беришни билмайди, шунинг учун улар манзилга етгунча жим қолишни афзал кўради. Манзилга етиб олганидан кейин эса улар шунчаки нима бўлганини унутишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, қизлар кўпинча такси ҳайдовчиларининг шахсий ҳаётига қизиқишларини, танишишга ҳаракат қилишларини ва агар улар рад қилсалар, эшикларни ёпиб қўйишларини айтишди», - дейди Зулфия Раисова.
Сўров натижаларига кўра, Марказий Осиёлик респондентларнинг фақат 2% таксида шилқимлик ҳодисасидан сўнг психологик ёрдам сўраган.
«Кўплаб қизлар, бундай воқеалар ҳақида ҳикоя қилар экан, рўй берган воқеадан сўнг эркаклардан қўрқиб қолганини, баъзилар эса маълум фурсатга умуман такси чақирмай қўйганини тан олди. Ўзини ҳимоя қилишга журъат қилганлар, кам бўлсада, борлиги хурсанд қилади. Қизлар асосан жим бўлиб, ўзини ҳеч нарса рўй бермаганда тутган», - ҳикоя қилади Зулфия.
Муаллифларнинг фикрича, ушбу лойиҳа нафақат жамоатчилик эътиборини муаммога жалб этишга, балки Қонунчилик даражасига ҳам таъсир кўрсатишга ёрдам беради.

Манба

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase