close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШда собиқ шериф муовини масжидни портлатишда айбдор деб топилди

Чоршанба куни, маслаҳатчилар иштирокидаги суд мажлиси 2017 йил Миннесотада масжид портлатилиши муносабати билан нафрат асосидаги жиноятлар ва фуқаролик ҳуқуқларининг бузилишида Иллинойс ультра-ўнг милиция гуруҳи раҳбарини айбдор деб топди.

49 яшар Майкл Хари айбловнинг бешта банди бўйича айбдор деб топилди. Бу қаторга диний характери туфайли мулкка зарар етказиш, диний эътиқодларни эркин амалга оширишга мажбурий тўсқинлик қилиш, олов ва портловчи моддалардан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиш учун фитна, зўравонлик жиноятида портловчи қурилмадан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтмаган портловчи қурилмага эгалик қилиш.
Суд давомида прокурорлар милиция гуруҳи аъзоларидан бири шарафига шундай аталган «Оқ қуён қўлланмаси» номи остида маълум бўлган Хари манифестидан исломга карши кўчирмаларга таяниб, портлатиш учун унинг туртки сифатида Харининг мусулмонларга нафратига ишора қилади.
Ультра-ўнглар сони, ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, собиқ президент Барак Обама даврида ўсган. Уларнинг умумий сони 2016 йил Трамп сайланган пайтдан бошлаб камайди, лекин 2019 йилга келиб, АҚШда 181 та шундай гуруҳ мавжуд эди.
Харининг жинойи шериклари, Джо Моррис ва Майкл Маквортернинг гувоҳлик кўрсатмалари Морриснинг Харига худди отасига каби муносабатда бўлиши ва Хари уларни ўзи ижарага олинган юк машинасиа кутиб ўтирган пайтда «Дор-ул-Фаруқ» ислом марказига қўлбола бомба ташлашни буюради.
2019 йил январда ҳужумда Маквортер билан бирга ўзини айбдор деб тан олган Моррис айтишича, Хари масжидда ИШИД жангарилари машқ қилганлигини айтган экан.
Портлаш 2017 йил 5 августда имом офисида, бомдод намозига одамлар тўпланган пайтда рўй берди. Портлаш оқибатида ҳеч ким зарарланмади, лекин воқеадан ҳамма ларзага тушди, масжиднинг ижрочи директори эса ўтган ой портлаш масжидга ташриф буюрувчилар сони қўрқув туфайли камайганини айтди.
Ҳимоя адвокатлари прокуратура ҳужум куни Харининг Миннеаполис чеккасидаги масжидда бўлганлиги ҳақида судга далиллар тақдим қилмади, Моррис ва Мак-Уортер кўрсатмаларида тафовутга ишора билан уларнинг гувоҳлигини обрўсизлантириш учун ҳаракат қилди, деб таъкидлайди. Харининг ўзи ўз ҳимоясида далил беришдан бош тортди.
Прокуратура ҳимоя томонининг далиллар етишмаслиги ҳақидаги даъволарини рад этиб, жиноятларни тергов қилган собиқ шериф ўринбосари сифатида Харининг ўтмиши у суд экспертиасини чалғитиш учун изларни қандай яширишни яхши билади, деб айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase