close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Helsingin Sanomat (Финляндия): витамин D етишмаслиги организмнинг коронавирусга қаршилигини сусайтириши мумкин

Маълумки, қишда қондаги витаминлар даражасини кузатиш муҳим. Бу, айниқса, витамин D га тааллуқли. Лекин Финляндия экспертлари коронавирус юқтириб олмаслик учун унинг дозасини ошириш борасида турлича фикр билдирмоқда. Улар, шунингдек, ҳозир нимага кўпроқ эътибор қаратиш муҳимлигини кўрсатади.

Коронавирус эпидемияси биз йилнинг қоронғу даврида етарлича витамин D олишимиз борасида хавотир уйғонишига сабаб бўлди.
Витамин D бу инсон иммун тизимининг фаолиятида ва яллиғланиш жараёнларининг боришида муҳим рол ўйнайди. Агар организмда витамин D етишмаса, иммунитет заифлашади
Витамин D етишмаслиги сабабли одамлар нафас олиш касалликларига чалиниши эҳтимоли кўпроқ бўлади. Айрим янги тадқиқотларнинг тасдиқлашича, Витамин D етишмаслиги коронавирусга қарши курашда ҳам халал бериши мумкин.
Шу сабабдан Шотландия тўрт ой давомида қариялар уйида кўшимча витамин D беришга қарор қилди. Буюк Британия ҳукумати бутун мамлакат бу ҳаракатдан ўрнак олишига умид қилмоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, коронавирусдан инфекция ва ўлим даражаси ўртача витамин D даражаси паст бўлган мамлакатларда энг юқори бўлган.
Финляндия тиббиёт жамияти Duodecim ёзишича, витамин D етишмаслиги ҳақида унинг қон таркибидаги улуши 1 литрга 50 наномолни ташкил қилганда ҳақида гапириш мумкин. Шу асосда инглизларнинг 70%дан ортиғи витамин D етишмаслигидан азият чекади, деб айтиш мумкин. Витамин D жиддий етишмовчилиги, унинг қон таркибидаги улуши 1 литрга 25 наномолдан кам бўлиши аҳолининг 15%дан ортиғида кузатилади.
Шуниси қизиқарлики, витамин D етишмовчилиги эпидемиядан кучли зарар кўрган Италия ва Испанияда ҳам қайд этилган. Ўрта ер денгизи соҳилидаги мамлакатларда етарли қуёш нури мавжуд бўлса-да, бунинг натижасида тананинг ўзи D витамини ишлаб чиқаришни бошлайди. Лекин агар одамлар уйида ўтирадиган бўлса, бу ёрдам бермайди.
Финляндияда витамин D ўткир етишмаслиги ҳозир жуда кам. 6% да озгина етишмовчилик кузатилади.
Финляндия THL соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш маҳкамасида тадқиқотлар бўлими раҳбари Ирис Эрлунднинг (Iris Erlund) айтишича, мамлакатниг ҳудудий жойлашуви туфайли унинг шимолида аҳолида доимо витамин D етишмочилиги кузатилган – сўнгги йиллар истисно, холос.
«Финляндияда оддий озиқ-овқат маҳсулотлари ўн йилдан бери витамин D билан бойитиб келинади. Биз бу жараён самарадорлиги ҳақида 2012 йил Finriski тадқиқтида ишонч ҳосил қилгандик», — дейди Эрлунд.
Гарчи финлар қонида витамин D одатда етарли бўлсада, Турку университетидан профессор Юхани Кнуути (Juhani Knuuti) ҳар эҳтимолга қарши қабул қилинаётган витамин D дозасини оширишни тавсия қилади.
Юхани Кнуути ўз блогида кўриб чиққан қатор тадқиқотларга таянади. Унинг сўзларига кўра, D камлиги оғир шаклдаги коронавирус юқтириш рискини оширади.
Витамин D фойдаси ҳақида испан касалхоналаридан бирида ўтказилган тадқиқотлар ҳам даолат беради. Тадқиқотчилар беморларнинг бир гуруҳига витамин D берган, қолганларни эса оддий витаминсиз усуллар билан даволаган.
Назорат гуруҳидаги беморларнинг ярми ва витамин D қабул қилганларда фақат бир киши реанимацияга тушган. Витамин қабул қилган беморлар орасида ҳеч ким вафот этмаган, назорат гуруҳида эса икки киши вафот этган.
Бироқ бу тадқиқотни тўлақонли деб бўлмайди. Ҳозирда амалга оширилаётган жиддий тадқиқотлар, Юхани Кнуутининг сўзларига кўра, витаминлар ёрдамида касаллик юқишининг олдини олиш мумкин эканиги ҳақида батафсил маълумотлар беради.
«Далиллар классик тиббий мезонларга жавоб бериши учун ҳозирча етарил эмас», - дейди Кнуути.
Юхани Кнуути Финляндия аҳолиси ҳар эҳтимолга қарши витамин D оширилган дозасини қабул қилиш ҳақида ўйланиши лозим, деб фикр билдиради.
Ҳозир катта ёшдаги финларга кунига ўн микрограмм, кексаларга эса – 20 микрограмм витамин D қабул қилиш тавсия этилади. Кнуутининг фикрига кўра, дозани 50 микрограммгача ошириш мумкин: шунда у рухсат этилган доирада қолади. 100 микрограммдан ортиқ дозагина ошиқчалик қилади.
«Одатда ўтказилган тадқиқотлар ҳақидаги ҳисоботларда дозани 50 микрограммгача ошириш ҳақида гапирилади. Бу барча учун етрли ва хавсиз витамин D даражасидир», - дейди Кнуути.
Финлар қонида витамин D ўртача таркиби 1 литрга 68 наномолни ташкил қилади. Кнуутининг фикрига кўра, коронавирус эпидемияси даврида тавсия этиладиган меъёр 75 наномолни ташкил қилади.
50 микрограмм витамин кондаги витамин таркибини 50 наномолга оширади. Икки ҳафта қуёш нурлари остида юриш ҳам тахминан шундай самара беради, хабар қилади Финляндия тиббиёт уюшмаси Duodecim.
D витаминини қабул қилиш бўйича умумий тавсиялар витаминнинг афзалликлари ҳақида олдинги тадқиқотларга асосланган. Коронавирус эпидемияси олимларни бу мавзуга бошқача қарашга мажбур қилди.
THL соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш маҳкамасидан Ирис Эрлунд ҳам мавжуд меъёрлар етарли эмас деб ҳисоблайди.
«Албатта, олинадиган витамин D хажми етарли бўлишини кузатиш керак. Лекин бизда ҳали дозани оширишнинг фойдали бўлиши ҳақида далиллар йўқ», - деди Эрлунд.
"Одатда, озиқ-овқатда бирор модданинг етишмаслиги жиддий муаммоларга сабаб бўлади, аммо у бартараф этилгач, қўшимча моддаларни кўпроқ қабул қилиш фойда келтирмайди."
Ирис Эрлунд коронавирусли беморлар D витамини даражаси паст деб топилганидан ҳайрон эмас.
"Баъзи инфекцияларда организмдаги витаминлар даражаси пасаяди. Аммо бу витаминларни олдиндан олиш ёрдам бериши мумкин дегани эмас."
Эрлунд энг муҳим нарса ҳозир ўз турмуш тарзи ва овқатланишга эътибор, деб ҳисоблайди. Шу тариқа, масалан, эпидемия пайтида ортиқча вазн ва қон босими билан муаммолар каби хавф омилларига таъсир қилиши мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase