Бу қадамга Гризманни компания ўз заводларида уйғур мусулмонларининг мажбурий меҳнатидан фойдалангани ҳақида Интернетда пайдо бўлган маълумотлар ундаган. Huawei уйғурлар устидан кузатув уюштиришда ҳам гумон қилинмоқда. Қайд этилишича, компания ушбу этник озчилик вакиллари ҳақидаги маълумотларни Хитой ҳокимиятига узатиши мумкин.
Гризманн 2017 йилдан бери Huawei брендининг юзи эди.
Euronews ёзишича, турли халқаро тергов ва текширувлар шундан далолат берадики, камида бир миллион уйғур меҳнатидан Хитойда диний экстремизм ва терроризмда гуноҳларини ювиш учун мўлжалланган қайта тарбиялаш лагерлари деб аталадиган концлгерларда фойдаланилган ёки ҳамон фойдаланилмоқда
Huawei этник таниб олиш тизимини ишлаб чиқишда айбланганидан бир неча кун ўтгач, Гризманн шундай баёнот берди. Huawei Хитойдаги Megvii сунъий интеллект ишлаб чиқиш бўйича энг йирик компания билан биргаликда этник озчиликлар, хусусан, уйғурларни қидириш ва улар ҳақида полицияга хабар беришда фойдаланиш мумкин бўлган юзидан таниш тизимини синовдан ўткаган дейилади. Бу ҳақида ҳикоя қиладиган расмий ҳужжат видеокузатувлар маълумотларини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи американинг IPVM компанияси қўлига тушган.
«Huawei ва Megvii ўртасида «уйғур тревогаси» ишлаб чиқишдаги ҳамкорлик Хитойнинг одамларни кузатиш ва юзидан таниб олиш билан шуғулланувчи кўплаб компаниялари уйғурларга нисбатан қатағонга жалб қилинганини кўрсатади. Бу компаниялар билан ишлайдиган ҳамма шуни ҳисобга олиши керак», - деди IPVM президенти Джон Хонович.
«Huawei одамларни юзидан таниш учун дастур ёрдамида "уйғур тревогаси" ишлаб чиқишга ҳисса қўшганликда гумон қилингани туфайли мен дарҳол ушбу компания билан ҳамкорликни тўхтатаман. Имкониятдан фойдаланган ҳолда, компанияга нафақат айбловларни рад қилиш, балки имкон қадар тезроқ муайян чоралар кўришга чақираман», - деб ёзган Гризманн.
Лекин Huawei бу айбловларни инкор қилиб, Гризманн қолдирган «пост» уларни хафа қилганини айтди ва «Huawei сунъий интеллект халқаро стандартлари асосида умумий вазифаларга мўлжалланган технологиялар ишлаб чиқяпти» деб қўшимча қилди.
Хитой ТИВ вакили Хуа Чуньинг изоҳ беришдан бош тортди: «Гризманн ким билан ҳамкорлик қилишни исташи бу унинг шахсий ишидир».
Гриезманн уйғурлар таъқиб қилиниши масаласини кўтарган биринчи спортчи эмас. 2019 йилнинг декабрида "Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Хитойни уйғурларни таъқиб қилишда айблади.
Гризманн тўп сураётган "Барселона" ҳали бу воқеага изоҳ бергани йўқ. Каталония клуби Хитойда энг машҳур клублардан бири бўлиб, у Weibo ижтимоий тармоғида 8 миллиондан ортиқ мухлисга эга.
Гризманннинг қаттиқ баёноти бошқа юлдуз бренд элчиларини қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин.
Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчиси ва Польша терма жамоаси сардори Роберт Левандовски 2015 йилдан буён телекоммуникация гигантининг Европадаги элчиси бўлиб келмоқда. Энди унга босим ошиши мумкин, ва унинг олдида Хитойга қарши бундай қаттиқ позициясини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик масаласи юзага келади?
Антуан Гризманн Huawei билан тузилган битимни компаниянинг уйғур-мусулмонлар билан низолари туфайли бекор қилди
Каталониянинг "Барселона" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гриезманн гаджетлар бозори етакчиларидан бири, Хитойнинг Huawei компанияси билан шартномани бузди. 1news.az хабар қилишича, бу ҳақида футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси