close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Навальный ФСБ ходимларини уни заҳарлаганликда айблади

Мухолифатчи Алексей Навальный ўз сайтида жойлаган «пост»да уни заҳарлашга уринганлар исмини айтди. Унинг сўзларига кўра, ФСБ криминалистика институти махфий бўлинмасидан тиббий ва кимёвий маълумотга эга бўлган саккиз ходим уни заҳарлашга алоқадор. ФБК тергов бўлими Bellingcat, The Insider ва CNN билан биргаликда Der Spiegel иштирокида шундай хулосага келди.

"Мени ким ўлдирмоқчи бўлганини биламан. Улар қаерда яшашини биламан. Улар қаерда ишлашини биламан. Уларнинг ҳақиқий исмларини биламан. Уларнинг сохта исмларини биламан. Уларнинг фотосуратлари бор", - дейди Навальный.
Мухолифатчининг маълумотларига кўра, уни заҳарлашга тайёргарлик кўриш ва амалга ошириш билан Алексей Александров («Фролов»), Константин Кудрявцев («Соколов»), Алексей Кривощеков, Михаил Швец («Степанов»), Станислав Макшаков, Иван Осипов («Спиридонов»), Владимир Паняев, Олег Таякин («Тарасов») шуғулланган. Бу ерда қавс ичида уларнинг эҳтимолий тахаллуслари келтирилган. Алексей Навальный билан у заҳарланиши гумон қилинган Томск шахрига Александров, Осипов ва Паняев борган. Операцияга Макшаков бошчилик қилган.
Бу одамларнинг алоқадорлиги ҳақидаги хулосалар телефон суҳбатлари, авиачипталар ва қора бозордан бошқа маълумотларни текшириш асосида қилинди. Навальныйнинг сўзларига кўра, уни кузатиш ва заҳарланишга тайёргарлик 2017 йилда бошланган.
Алексей Навальный 20 август куни Томскдан Москвага учаётган самолётда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Самолёт Омскга шошилинч қўндирилган ва сиёсатчи маҳаллий шифохонага ётқизилган. Орадан бир кун ўтиб, у Берлиндаги «Шарите» клиникасига кўчирилган, бу ерда кейинчалик немис ҳарбий лабораторияси россиялик сиёсатчи «Новичок» заҳари билан заҳарланган деган хулосага келган. Лабораториянинг заҳарланиш ҳақидаги хулосалари ОЗХО томонидан тасдиқланган. Россия маълумотни инкор этмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase