Бироқ ҳаммаси бирданига бўлмаса ҳам, қаердадир нимадир албатта ва доимий равишда юришмайди. Сен ўзингни худди бутун ҳаёти давомида битта уйни қураётган қурувчига ўхшатасан: ёрилиб кетган битта деворни тузатиши билан бошқаси ёрила бошлайди ва у, бошини чангаллаган ҳолда, иккинчи деворни қутқаришга интилади. Унисини тузатгунча яна бошқа муаммо юзага келади… Бу ҳолат асло тугамайди.
Сен абадий таъмирталаб уй учун абадий қурувчисан. Сен чап қанотдан ҳужумни зўрға даф қилиб, бирдан орқа томондан, ундан кейин рўпарадан ва ўнг қанот ҳужум остида қоладиган абадий қўмондонсан... Ҳа, бунинг чеки йўқ, иложсизлик, муқаррар бўлиб, қайта-қайта такрорланади.
Сен бу дунёга мунтазам тўкилиб, емирилиб турадиган нарсаларни тўхтовсиз ямаш учун ва денгиз тўлқинлари каби бирин-кетин келадиган ҳужумларни қайтарадиган дунёга келгансан.
Бу дунёнинг осмони доим булутли. Баъзан бизга бир нечта фаровонлик, кулги, қувонч, хотиржамлик нодир ва қимматбаҳо нурларини берадиган абадий булутлар ортидан ташқарига қараймиз қуёшни кутиб, нур кутиб қараймиз. Янги бўрондан, янги довулдан олдин қисқа муҳлат танаффус.
Баъзан сен унинг устида ишлаётган бино бузилиб кетмаслигини, ҳужум қилаётган душман бир томонга чипта билан йўқ бўлиб кетишини, зерикарли булутлар абадий тарқалиб кетиши ва узоқ вақт бошинг узра қуёш порлашини истайсан.
Ва сен оддий ҳақиқатни ёддан чиқарасан: сен бу дунёга умр бўйи шу заҳматкаш қурувчи бўлиш, зўрға нафас ростлашга улгурадиган саркарда бўлиш, камдан-кам кўз ташлайдиган қуёш нурларини доимо кутиб яшайдиган одам бўлиш учун бу дунёга келгансан.
Сен албатта оладиган нарсага ҳозирнинг ўзида ва шу ерда эга бўлишни хоҳлайсан ва унга албатта эга бўласан, фақат тўкилаётган деворларни зорланмасдан тикласанг ва токи нафас оларкансан, сен учун тугамайдиган қаттиқ ҳужумларни бартараф қилсан, холос.
Шу ҳақидаги фикр билан, ушбу ногаҳонда фикр равшанлашиши билан янги тўлқинга созланасан, деворингдан тушган навбатдаги ғиштни қўлинга оласан, ҳимоя қўрғонингга қайтасан, булут тўла осмонга қарамайсан, фақат Парвардигор сени бу масканга қилишинг учун олиб келган ишларни қиласан ва бир кун абадий дунёнинг қуёши сен учун порлашига умид қиласан, у биринчи марта ва абадий порлайди - ҳеч қандай булутлар билан қопланмайди.
Сен бу дунёга нимага келдинг?
Баъзида сен билан ҳамма нарса ва бирданига рўй беради. Ҳар ҳолда, сенга шундай туюлади. Фақат битта нарса рўй берганда-ку, майли — йўқ, ҳаёт сени ҳар томондан ва сезиларли оғриқ билан калтаклайди — фақат чап беришга улгуришинг мумкин, холос.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тазкия
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси