close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳ ҳақида баҳсга шунғимаймиз...

Ва Аллоҳ ҳақида баҳсга шунғимаймиз ва Аллоҳнинг динида ботилга мойил бўлмаймиз.

Шарҳ: Яъни, Аллоҳнинг зоти ҳақида баҳс юритиб, у тўғрисида гапирмаймиз. Чунки, бу нарсалар ақлдан юқоридир.
Ҳақ аҳлига ботил аҳлининг шубҳаларини ташлаб, уларни ҳақдан оздириш учун хусумат қилмаймиз. Муаллиф бу билан мутакаллимларнинг ботил каломларига ишора қилмоқда. Чунки, улар илоҳ ҳақида илмсиз равишда, ҳужжат-далилсиз гап юритадилар.
Далил:
1-«Улар гумон ва ҳавои нафсдан бошқа нарсага эргашмаслар. Ҳолбуки, уларга Роббиларидан ҳидоят келмишдир». (Нажм, 23)
2-«Одамлардан Аллоҳ ҳақида илмсиз, ҳидоятсиз ва ёритувчи китобсиз талашиб-тортишадиган кимсалар бор». (Ҳаж, 8)
Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи: «Ҳеч кимга Аллоҳнинг зоти ҳақида бирор нарса нутқ қилиш жоиз эмас. Балки, У зот Ўзини Ўзи васф қилган нарса ила васф қилинур»-деганлар.

«Шарҳи ақийдатут Таҳовия» талхиси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase