Абу Муслим
«Толибон» ҳаракати жангарилари Аҳмад Маъсуд бошчилигидаги гуруҳлар ҳимояланаётган Афғонистоннинг Панжшер вилоятида учта туманни қўлга киритди. Бу ҳақида 31 август куни «Афғонистон Ислом Амирлигининг Twitter да инглиз тилидаги расмий аккаунти» маълум қилди.
Сўнгги бир-икки йил давомида COVID-19га қарши вакциналар билан боғлиқ давом этаётган баҳс-мунозараларнинг асосий мавзуларидан бир шуки, айрим вакциналар классик маънодаги вакцина эмас, балки ген терапияси намуналарини – яъни унинг йўриқномалар тўплами ҳужайраларни анти-таналар ишлаб чиқаришга мажбур қиладиган махсус РНК ни ҳужайраларга ҳужайраларга етказиб бериш тизимларини ифодалайди.
«Толибон» ҳаракати Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан табриклади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар берди.
(...) «Йўғон ичакка кираверишдаги ғалати ўсимта, аппендикс нимага хизмат қилиши мумкин? Бу савол одамларда узоқ вақт давомида қизиқиш уйғотиб келади. Бу савол эволюция назариясининг «ота»си Дарвинни (1809-1882) гангитиб қўйган.
Трениро́вка, тре́нинг (ингл. training, яъни train «ўргатмоқ, тарбияламоқ» сўзидан) - билим, кўникма ва ижтимоий муносабатларни ривожлантиришга қаратилган фаол ўргатиш усулидир. Тренинг – интерактив ўқитиш шакли бўлиб, унинг мақсади мулоқотда шахслараро ва касбий хулқ-атвор компетентлигини ривожлантиришдир. Бугунги кунда у ўзини-ўзи такомиллаштиришнинг энг машҳур усули ҳисобланади.
ОАВ афғон қўшиқчиси Фавад Андарабий «Толибон» томонидан уларнинг мусиқага қарши эканлиги туфайли ўлдирилгани ҳақида маълумотни рад этди.
Пентагон Кобул аэропортидаги террорчилик ҳужуми учун ўч олиш мақсадида Афғонистондаги ИД объектига зарба ҳақида маълум қилди. Президент Жо Байденнинг буйруғига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учувчисиз учиш аппарати (УУА) Нангархар вилоятида ИД террорчисининг бошпанасига авиазарба берди. Махсус хизматлар маълумотларига кўра, жангари бир юз элликдан ортиқ одам ҳалок бўлган Кобул аэропортидаги террорчилик ҳужумининг ташкилотчиси бўлган.
Ўзбекистон Фанлар Академияси олимлари коронавирусга қарши курашда ёрдам бериши мумкин бўлган помидор навини ишлаб чиқдилар. Ўзбекистонда коронавирусга анти-танали помидор етиштирилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таниқли тадбиркор Салим ака Абдувалиевни “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” унвони билан тақдирлади.
Эрон ядро масаласини ҳал қилишда дипломатик ёндашувдан ташқари Қўшма Штатлар бошқа воситаларга ҳам эга. Бу ҳақида АҚШ президенти Жозеф Байден Исроил Бош вазири Нафтали Беннет билан музокараларда айтиб ўтди.
Ҳозирги пайтда Афғонистонни бошқариб турган «Толибон» ҳаракати маҳаллий фермерларга афюн олиш учун ишлатиладиган кўкнор ўсимлиги етиштиришни тақиқлади. Бу ҳақида The Wall Street Journal хабар қилди.
Афғонистон Марказий банки хусусий ва халқаро банкларга ҳисоб рақамларидан ҳафтасига 2000 афғонийгача маблағ олиш имконияти билан чеклашни буюрди, бу тахминан 23 долларга тўғри келади. Khaama Press нашрида кўрсатилишича, 2000 афғонийнинг миқдори 200 АҚШ долларига тўғри келади ва буни кўплаб Россия оммавий ахборот воситалари асос қилиб олди. Лекин, аслида, гап жуда ҳам кичик миқдори ҳақида бормоқда.