close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» Панжшернинг учта туманини қўлга киритгани ҳақида маълум қилди

«Толибон» ҳаракати жангарилари Аҳмад Маъсуд бошчилигидаги гуруҳлар ҳимояланаётган Афғонистоннинг Панжшер вилоятида учта туманни қўлга киритди. Бу ҳақида 31 август куни «Афғонистон Ислом Амирлигининг Twitter да инглиз тилидаги расмий аккаунти» маълум қилди.

«Ислом Амирлиги қуролли кучлари учта муҳим туман ва Панжшер довонларини қўлга киритди ва биз тез орада тўлиқ ғалаба ҳақида эълон қиламиз», дейилади хабарда.
CNN телеканали маълумотларига кўра, Панжшерда «Толибон» ва кўнгиллилар қўшини ўртасида жанглар кетмоқда, юзлаб толиблар ўлдирилган ва яраланган. Қаршилик фронти вакили Али Майсам Назарининг айтишича, «Толибон» "джентльменлик битими"ни бузган ва Панжшерга ҳужум қилишга уринган, лекин ҳужумни қайтаришга эришилди. Шунда толиблар Парван вилоятининг маъмурий маркази Чарикар шаҳрига чекинди.
EADaily хабар қилишича, Панжшер вилоятидаги қаршилик ҳаракати етакчиси Аҳмад Маъсуд агарда «Толибон» инклюзив ҳукумат тузса ва фуқаролар тенг ҳуқуқлилигини таъминласа, ўз фаолиятини тўхтатиши ва сиёсатни тарк этиши ҳақида маълум қилган.
Асосан маҳаллий тожиклардан иборат бўлган Панжшер қаршилиги Афғонистонда «Толибон» га қаршилик ташкил қилинган ягона «ўчоқ» ҳисобланади. У Кобулдан шимолий-шарқий томонда жойлашган, мамлакатнинг аҳолиси ва майдони энг кичик минтақаларидан бири бўлган Панжшер тоғли вилояти ҳудудида ташкил қилинган. Маъсуд шунингдек, маҳаллий кўнгиллилардан ташқари Афғонистоннинг бошқа ҳудудларидан қўлида қурол билан келган ҳарбийлар, жумладан, махсус бўлинмалар жангчилари ҳам унин гуруҳлари таркибида борлигини айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase