Марказий Банк директивасида таъкидланишича, қарор Афғонистонда молиявий қийинчиликлар юзага келганидан сўнг қабул қилинган, чекловлар вақтинчалик бўлади.
Khaama Press нашрининг хабар қилишиа, МБ қарори юзлаб одамлар банкларнинг ёпилишига норозилик билдирган ҳолда Кобул кўчаларига чиққандан бир неча соат ўтгач қабул қилинди.
Афғонистонда иқтисодий аҳвол ёмонлашиб, Кобулнинг кўплаб аҳолиси нақд пулсиз қолмоқда. Оилалар кундалик харажатлар учун маблағ етишмаслигига дуч келяпти. Ўтган ҳафта афғон валютаси рекорд даражада пасайиб, долларга нисбатан расмий афғоний курси 86.24 га қулади. Шаҳарда озиқ-овқат нархлари кўтарила бошлади.
Афғонистон иқтисодиёти кўп жиҳатдан халқаро кўмакка боғлиқ. Аввалроқ, Жаҳон банки Афғонистонга молиявий ёрдам тўхтатилишини, деб эълон қилди, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) янги Афғонистон ҳукумати ресурслардан фойдаланиш имкониятини тўхтатиб, АҚШ америка банк ҳисобларида сақланган Афғонистон давлат захираларини музлатиб қўйди, Европа Иттифоқи ҳам у 1 миллиард евро миқдорида Афғонистонга ваъда қилинган иқтисодий ёрдам тўхтатилганини айтди.
«Толибон» мамлакатдан доллар олиб чиқишни тақиқлаб қўйди ва қоидабузарларни жазолашга ваъда берди. Ҳаракат Марказий банкнинг янги раҳбарини тайинлади. Ҳозир Панжширда бўлган ва ўзини Афғонистон президенти деб эълон қилган Амруллоҳ Солиҳ Марказий банкнинг янги раҳбарини "Толибон" ва "Ал-қоида" ўртасидаги битимларга кўмаклашувчи, "пул ювувчи" деб атади.
«Толибон» банк ҳисобларидан ҳафтасига кўпи билан 23 доллар ечиб олишга рухсат берди
Афғонистон Марказий банки хусусий ва халқаро банкларга ҳисоб рақамларидан ҳафтасига 2000 афғонийгача маблағ олиш имконияти билан чеклашни буюрди, бу тахминан 23 долларга тўғри келади. Khaama Press нашрида кўрсатилишича, 2000 афғонийнинг миқдори 200 АҚШ долларига тўғри келади ва буни кўплаб Россия оммавий ахборот воситалари асос қилиб олди. Лекин, аслида, гап жуда ҳам кичик миқдори ҳақида бормоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди