close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» ҳаракати Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан табриклади

«Толибон» ҳаракати Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан табриклади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар берди.

Маълум қилинишича, Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва «Толибон» ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шаҳин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз раҳбарияти номидан табрик мактуби йўллаган.

Мактубда шундай дейилади:

«Биродар Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаймиз.
Биз қўшни Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдорлигимизни тасдиқлаймиз. Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан ўзбек шерикларимизга бу йўналишда барча зарур ёрдам кўрсатилади».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase