Исроил Бош вазирининг очиқчасига омади чопмади. Кобулдаги террор хуружларидан сўнг Байден бошқа устуворликларга эга бўла олмади ва шу боис Нафтали Беннет билан учрашув учун атиги 20 дақиқа ажрата олди.
Бу вақт ичида ҳеч қандай жиддий муҳокамалар ўтказиш мумкин эмаслиги аниқ. Исроил Бош вазири учрашув арафасида «Исроилдан янги руҳ олиб келгани, бу баъзан бошқача фикрлайдиган ва турли қарашларга эга бўлган, аммо ўз ихтиёри билан ҳамкорлик қиладиган ва бирга ишлайдиган одамлар руҳидир. Бу бирлик руҳи» деган бўлса-да, Оқ уйда янги руҳ билан танишиш учун вақт топилмади.
Бироқ Байден қисқа вақт ичида халқаро ҳамжамиятни боши берк кўчага тиқиб қўядиган бирон нарса «чиқармаса», Байден бўлмасди. Жумладан, АҚШ президентининг айтишича, агар дипломатия Эронни ядро дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракат режаси (СВПД) доирасида қайтаришга ёрдам бермаса, Америка "бошқа чора-тадбирларга эга".
Бу билан у нимани назарда тутгани сирлигича қолмоқда. Аммо Афғонистонни шошма-шошарлик билан тарк этиш Вашингтонда муҳим ташқи сиёсий ғалаба сифатида эътироф этилгани ва этилаётганини ҳисобга олсак, "бошқа чора-тадбирлар" ҳақидаги сўзлар хавотирга сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, Нафтали Беннет Байденга Исроил ривожлангани ва Эроннинг "минтақавий агрессиясини"тўхтатиш стратегиясини ишаб чиққани ва АҚШ билан муҳокама қилиш ниятида эканини маълум қилди. Исроил Бош вазирининг сўзларига кўра, бу стратегиянинг икки мақсади бор: "Биринчи мақсад - Эроннинг минтақавий агрессиясини тўхтатиш ва уни қисқартиришга мажбур қилишдир. Иккинчиси - Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслигини таъминлаш".
Бу шароитларда New York Times бу йил апрелда Натанздаги ядро объектида диверсия амалга оширилгани ҳақидаги нашри маънодор янграйди – бунинг учун жавобгарликни исроилликлар расман ўз зиммасига олмаган – улар Вашингтонни ҳаракат бошланишидан икки соат олдин бу ҳақида хабардор килган.
Яъни, аслида Вашингтон Исроилнинг Эрон ҳудудидаги барча махсус операцияларидан хабардор ва уларга қарши ҳеч нарса демайди. Бундан кўпроғини айтаман, Исроил бугун АҚШнинг Эрондаги "кўзлари ва қўллари"дир. Чунки Эрон махсус хизматлари америкаликларни мамлакатдаги жосуслик тармоғидан маҳрум қилган. Қўшма Штатларда қолган ягона нарса - радиоэлектрон разведка.
АҚШ нинг Эронга қарши иккита қуроли бор – исроил ва радиоэлектрон разведка
Исроилликлар эса мустақил равишда Эроннинг ядро дастури ҳақида маълумот олиш, шунингдек, ядро саноати корхоналарида диверсия уюштириш имкониятига эга. Қолаверса, Суриядаги Эрон объектларига мунтазам ҳаво ҳужумларини амалга ошириш имконияти ҳамб бор.
Шу сабабли «бошқа воситалар» - Исроил билан ҳамкорликда Эронда бунда махфий операцияларни кенгайтиришдан бошқа нарса эмас. Бироқ битта ишкали бор – бу ҳамкорлик тенг ҳуқуқли эмас, мия алоҳида, кўзлар ва қўллар алоҳида – мана шунақа разведка Франкенштейни ҳосил бўлмоқда. Бундан ташқари, бир неча бор бўлгани каби, Исроил америкаликларнинг маълумотларини қисман яширади ёки уларнинг махфий операцияларига аралашмасликлари учун ҳақиқатни тақдим этади. Бир сўз билан айтганда, исталган вақтда кислородни узиб қўйиш мумкин.
Ёлғон маълумот тарқатиш ёки Қўшма Штатларга эмас, балки Исроилга фойда келтирадиган ечимларни таклиф қилиш эҳтимоли ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Аммо бу жиддий хавф туғдиради, чунки Нафтали Беннет "баъзида бошқача фикрлайдиган ва турлича қарашларга эга" одамларни эслатиб ўтиши бежиз эмас. Нима дейишларидан қатъи назар, Исроил ва Американинг манфаатлари бир хил эмас, чунки бу икки мамлакат "ҳар хил вазн тоифалари"га эга. Исроилликлар учун фойдали бўлган нарса америкаликларга ҳар доим ҳам фойдали бўлмаслиги мумкин.
Лекин бу энг қўрқинчлиси эмас. Афғонистонда Байден маъмурияти дунёнинг қолган қисмига ўта оғир вазиятларни қандай ҳаракат қилишини кўрсатиб қўйди. Бутун дунё ҳайратда қолди. Агар Байден худди шу тарзда Эрон билан муаммоларни ҳал қилишга киришса, дунё сочларига оқ тушиши мумкин.
Байден энди Эрон билан шуғулланмоқчими?
Эрон ядро масаласини ҳал қилишда дипломатик ёндашувдан ташқари Қўшма Штатлар бошқа воситаларга ҳам эга. Бу ҳақида АҚШ президенти Жозеф Байден Исроил Бош вазири Нафтали Беннет билан музокараларда айтиб ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди