close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аппендикс, умуман бефойда орган эмас ва у умр узоқлиги билан боғлиқ

(...) «Йўғон ичакка кираверишдаги ғалати ўсимта, аппендикс нимага хизмат қилиши мумкин? Бу савол одамларда узоқ вақт давомида қизиқиш уйғотиб келади. Бу савол эволюция назариясининг «ота»си Дарвинни (1809-1882) гангитиб қўйган.

Унинг фикрига кўра, бу орган маймун аждодларимизнинг рационидаги ўзгаришлар натижасида пайдо бўлган фойдасиз қолдиқдир. Аслида, бу ёлғон издир. «Фаолиятимда бир мартагина бундай ажойиб табиатшунос олимни рад этишимга тўғри келган», - деб кулади Париждаги табиат тарихи миллий музейи (MNHN) илмий тадқиқотлар миллий маркази (CNRS) етакчи илмий ходими Мишель Лорен. У 3 август куни Journal of Anatomy журналида чоп этилган тадқиқот ҳаммуаллифи бўлиб, бу ерда тахмин қилинишича, аппендикс - бу асло кераксиз орган эмас, чунки у селектив устунлик беради. Амалда, унинг мавжудлиги умр узоқлигининг ошиши билан боғлиқ», - деб ёзади Le Monde журналисти Флоранс Розье.
(...) «Аппендицит, аппендикс яллиғланиши, ярали колит, ичак яллиғланиш касаллиги вужудга келиш рискини 75%га пасайтиради», - дейди ушбу тадқиқотни мувофиқлаштириш билан шуғулланган Соғлиқни сақлаш ва таббий тадқиқотлар миллий институти (INSERM) ходими Эрик Ожье-Дени. Бу яллиғланиш иммунитет тизимини кучайтириши мумкин, демак, ҳимоя таъсирига эга, - дейилади мақолада. - (...) «Аппендиксда иммун ҳужайралари ичак микробиотаси, озиқ-овқат антигенлери, ифлослантирувчиларни танишга ўргатилади... Шундай қилиб, улар ёки чидаш, ёки йўқ қилиш зарур бўлган моддаларни эслаб қолади», - изоҳ беради Эрик Ожье-Дени. Бироқ 25 ёки 30 ёшдан кейин аппендикс ўзининг тарбиявий фунциясини беихтиёр йўқотади. Иммунолог савол беради: бу орган умр давомийлигига таъсир эта оладими? Шундан сўнг у ўн йилдан ортиқ вақт давомида аппендикс бор ёки йўқлигига қараб, кўплаб турларни таққослаб келган Мишел Лорен билан боғланди».
(...) «Турли сутэмизувчилар турларида мавжудликнинг аниқ ассиметрияси аппендикснинг маълум бир селектив устунлиги борлигини тахмин қилади», - таъкидлайди Мишел Лорен. Якуний ҳисобда, ноёб турларнинг озчилигида – коала, қундуз, ламантин, ўрдакбурун… ва одамсимон маймунларда мавжуд. Лекин на яшаш муҳити, на овқатланиш режими, на жамоат ташкилотлари, афтидан, унга эга бўлиш билан боғланмайди», - деб ёзади Le Monde.
«Муаллифлар сутэмизувчиларнинг 258 тури, жумладан 39 та аппендиксли ва 219 та аппендикссиз тури бўйича маълумотларни ўргандилар. Сўнгра улар Жереми Барден томонидан ишлаб чиқилган статистика моделларидан фойдаланиб, аппендиск мавжудлиги улар вазнининг 80%ига тенг бўлган назарий максимал умр узоқлиги билан таққослаганда кўриб чиқилаётган турларнинг амалдаги максимал умр узоқлиги билан боғланишини баҳоладилар (масалан, фил сичқондан кўп яшайди)», - дейилади мақолада.
«Хулоса: «Бир хил вазнга эга бўлган ҳолда аппендиксли сутэмизувчилар аппендикссиз сутэмизувчилардан кўра ўртача 60% кўпроқ яшайди», - дея хулоса қилади Максим Коллар, биринчи муаллиф, Париж тибий ёрдам бошқармаси овқат ҳазм қилиш органлари жарроҳлиги соҳаси интерни. Икки турдаги эквивалент вазн оламиз. Аппендикси бўлмаган эчки энг кўпи билан 22 йил яшайди. Таққослаш учун - аппендикси бор шимпанзе 59 йил яшайди. Ёки аппендикси бўлмаган қўнғир айиқ узоғи билан 34 йил умр кўриши мумкин бўлган бир пайтда аппендикси бор горилла 60 йилгача яшаши мумкин», - дейди журналист.
«Умр давомийлигининг бундай ортишини қандай изоҳлаш мумкин? Иккита гипотеза бор. Кўрганимиздек, аппендикс ичак иммун тизимини «тарбиялаш»га хизмат қилади. Бундан ташқари, қаттиқ бўйинли бу тор ва анча узун структурада йўғон ичакнинг таркибидан ажратилган ҳолдаги ичак флораси бор. Юқумли диареяда, бу «бактериал омбор» хўжайин учун зарур бўлган бактериялар томонидан йўғон ичакнинг тез қайта эгалланишига имкон бериши мумкин. Бундан ёшлигида диареядан ўлим кўрсаткичларининг камайиши ва натижада умр узоқлигининг ортиши келиб чиқади. Шу тариқа, узоқ вақт табиатнинг инжиқлиги деб ҳисобланган чувалчангсимон ўсимта охир-оқибат қимматбаҳо бўлиб чиқди», - хулоса чиқаради Флоранс Розье.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase