Конгрессда йигирма олти республикачи Байденнинг зудлик билан истеъфосини талаб қилмоқда. Улар аллақачон АҚШ президентининг ўзи ва Давлат котиби Блинкен учун импичмент моддаларини тақдим этишган.
Ўз навбатида, Оқ уй афғон фалокати учун кимнидир ишдан бўшатишдан ёки жазолашдан бош тортмоқда. Барча генераллар, дипломатлар ва президент маслаҳатчилари ўз лавозимларини сақлаб қоладилар. Матбуот котиби Жен Псаки бунинг учун ажойиб изоҳ топди: айтишларича, бутун мамлакат денгиз пиёдалари ўлимига мотам тутмоқда, шу боис ҳозир бу фожиа учун масъулларни излаб топиш вақти эмас.
Бундан ташқари, демократларнинг айтишича, Байден теракт учун масъулларни жазолаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда ва унинг саъй-ҳаракатлари муваффақият билан якун топди - Жалолобод шаҳрида бўлган портлаш ташкилотчиси йўқ қилинди. Бироқ, Жалолободдаги манбалар томонидан хабар қилинганидек, уч нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна тўрт киши, жумладан, аёллар ва бола яраланган.
Бироқ, қурбонларсиз бўлмайди: тўқайга ўт кетса ҳўлу-қуруқ баробар ёнади.
Тўғри, бу "ташкилотчи" билан ҳали ҳамма нарса аниқ эмас. Аввало, у ҳақиқатда ҳамма нарсани ташкил қилган одамми? Нима учун у Кобулдаги хавфсиз уйда эмас, Жалолободда эди? Қандай қилиб уни тезда аниқлаш, уни йўқ қилишни қисқа вақт ичида ташкил қилиш мумкин бўлди?
АҚШнинг Афғонистон экспедицияси якуни билан боғлиқ жанжал Байден ва унинг маъмуриятини ноқулай ҳолатдан чиқиб кетиш йўлларини излашга мажбур қилади. Уларнинг бор умидлари сентябр охиригача Афғонистон оммавий ахборот воситалари кун тартибидан чиқиб кетиши билан боғлиқ. Ҳозирча эса, Афғонистон йўналишида биронта ғалабани намойиш этиш керак.
Бу умуман қийин эмас, чунки унинг йўли жуда оддий. Биз барча ҳисоб-китобларга кўра, «ИД-Хуросон» аъзоси сифатида ўтадиган шахсга бомба ташлаймиз, уни теракт ташкилотчиси ва умуман бу гуруҳ раҳбарларидан бири деб атаймиз ва Байденнинг "унутмаймиз, кечирмаймиз, ҳамма нарса учун ИД дан қасос оламиз" деган ваъдаларига жиддий ишонган жамоатчиликдан олқишлар оламиз.
Аммо ёвуз ва маккор толиблар бу ерда ҳам АҚШ президентининг байрамини бузишга муваффақ бўлдилар. Уларнинг агентура имкониятлари америкаликлардан анча кучли бўлган контрразведкаси Кобул аэропорти яқинида «ИД-Хуросон»нинг уч аъзосини қўлга олган. Улар аввалги террористик ҳужумлар қандай тайёрлангани ва жафокаш аэропортда янги ҳужумлар қандай режалаштирилгани ҳақида кўрсатмалар бермоқда.
Агар америкаликларнинг ҳаводан туриб йўқ қилган «ташкилотчи» сидан бир нарса сўраб билишнинг имкони бўлмаса, ушбу жангариларнинг кўрсатмалари қайд қилинмоқда ва жиддий текширилиши мумкин. «Толибон» контрразведкаси ҳозир айнан шу билан шуғулланмоқда ҳам.
Табиийки, бу ахборотни Оқ уй бости-бсти қилишга уриниб кўради. Бироқ Афғонистонга учиб кетган конгрессмен Сет Моултон, нафсонияти кучли шахс, разведка аппарати маълумотларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўлган ҳолда вазият билан яқиндан танишади. У сафар натижалари бўйича иш Конгрессда кўриб чиқилишини яшириб ҳам ўтирмайди. Ана ўшанда Байден ва унинг жамоасига ҳамма нарса эслатилади. Шу жумладан, "Кобул аэропортидаги теракт ташкилотчиси" йўқ қилиниши билан боғлиқ бу шубҳали воқеа ҳам.
Афғонистонда Байденнинг буйруғи билан ким йўқ қилинди?
Пентагон Кобул аэропортидаги террорчилик ҳужуми учун ўч олиш мақсадида Афғонистондаги ИД объектига зарба ҳақида маълум қилди. Президент Жо Байденнинг буйруғига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учувчисиз учиш аппарати (УУА) Нангархар вилоятида ИД террорчисининг бошпанасига авиазарба берди. Махсус хизматлар маълумотларига кўра, жангари бир юз элликдан ортиқ одам ҳалок бўлган Кобул аэропортидаги террорчилик ҳужумининг ташкилотчиси бўлган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси