Ҳар қандай халқни осонгина бошқариш мумкин. Бунинг учун унга аллақандай таги-туги йўқ душманни кўрсатганча, юртга ҳужум қилишга ҳозирлик кўраётганини уқтириш, ушбу йўналишга хизмат қиладиган ташвиқот ишларини тинмай олиб бориш лозим. Шундан сўнг бундай тарғиботга қарши чиққанлар билан пацифизм тарафдорларини халқ душманлари сифатида эълон қилиш керак.
Герман Геринг
Нацистлар Германиясининг сиёсий ва ҳарбий арбоби
Кремль томонидан бугунги кунда олиб борилаётган ички сиёсат айнан мана шу тамойилга асосланган. Собиқ совет республикаларида ўрис тили камситилаётганини важ-баҳона қилиб кўрсатганча, қўшни юртларда ҳар қандай йўл билан ўрис тилига давлат тили мақомини беришга уринаётган «русский мир» фашизмининг Россияда олиб бораётган ички сиёсати Г. Герингнинг ушбу васиятига сўзсиз амал қилишдан ўзга нарса эмас.
Россиядан аллақандай Учинчи Рим ясаб олганча, «русский мир»га ялавбардорлик қилаётган ташвиқотчиларимиз, россияпараст ўрисларимиз, давлат тилига қарши бош кўтарган ўзбексимонларимиз ва уларнинг сурнайига ўйнаётган сўқир ўрисқулларимиз эса орамизда юриб, Кремлнинг тегирмонига сув қуйиб боришмоқда.
Огоҳ бўлайлик.