Ушбу ҳужжат лойиҳаси иккала партия вакиллари, хусусан:
- Сенатдан Жанубий Каролиналик республикачи Линдси Грэм (Lindsey Graham) ва Коннектикутдан сайланган демократ Ричард Блюменталь (Richard Blumenthal);
- Вакиллар палатасидан Жанубий Каролиналик республикачи Жо Уилсон (Joe Wilson) ва Калифорниядан сайланган демократ Тэд Лью (Ted Lieu) томонидан таклиф қилинган.
«Терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат» мақоми турли даврларда жами 8 та давлатга берилган. Бугунги кунда АҚШ Давлат департаменти ундай мақомга эга давлатлар сифатида Куба, Эрон, Сурия ва Шимолий Корея давлатларини эътироф этмоқда. Давлат департаментининг расмий шарҳида айтилишича, агар муайян бир давлат терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат сифатида эътироф этилган бўлса, ушбу давлатга нисбатан асосий санкцияларнинг тўртта тоифаси жорий этилади. Бошқача қилиб айтганда, тегишли давлатга:
1. Бериладиган хорижий ёрдам АҚШ томонидан чекланади.
2. Мудофаага тааллуқли маҳсулотни экспорт қилиш ва сотиш ман этилади.
3. Икки (ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган) соҳада ишлатиладиган товарлар экспорти устидан муайян назорат чоралари юритилади.
4. Молиявий ва бошқа турдаги чекланишлар ўрнатилади.
Халқаро амалиёт тажрибасига қараганда, «терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат» мақоми бошқа давлатларнинг ушбу давлатга нисбатан ўта совуқ муносабатини шакллантиради. Агар Россияга нисбатан шундай мақом бериш қарори қабул қилинса:
- АҚШ вакиллари қаерда бўлишмасин, ўрислар юртига Бутунжаҳон банки ёки бошқа турдаги молия муассасалари томонидан кредит ажратиш масаласида қарши овоз беришга мажбур бўлишади;
- Россиянинг АҚШдаги вакиллари дипломатик дахлсизликдан маҳрум қилинишлари, ўрислар юрти томонидан содир этилган террорчилик ҳаракатлари дастидан жабр кўрган ҳар қандай шахс АҚШ судларига шикоят аризалари билан мурожаат қилиши мумкин бўлади;
- ўрислар юртида фаолият юритиб, даромад топаётган компаниялар ва жисмоний шахслар солиққа доир имтиёзлардан маҳрум бўлишади;
- АҚШнинг ҳар қандай фуқаросига Молия вазирлиги томонидан расмийлаштириб бериладиган лицензиясиз Россия ҳукумати билан амалга ошириладиган молиявий операцияларда иштирок этиш ман этилади.
Россияни терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат сифатида эътироф этиш таклифи АҚШ Конгрессига ўтган йиллар давомида бир неча бор, хусусан:
- Буюк Британияда истиқомат қилаётган Скрипаллар оиласи ўрис террорчилари томонидан кимёвий қурол турига кирадиган заҳарли модда билан заҳарланганидан сўнг;
- Россия ҳукумати томонидан АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларини ўлдириш борасида «Толибон» ҳаракати вакилларига буюртма берилган ҳолатлар фош этилганидан сўнг;
- ўрис мухолафатчиси Алексей Навальний Россиянинг махсус хизматлари томонидан кимёвий қурол турига кирадиган заҳарли модда билан заҳарланганидан сўнг;
- Россия ҳукумати Украина шарқидаги реакцион ўрис сепаратчиларини қўллаб-қувватлай бошлаганидан сўнг киритилган.
Бироқ ўрислар юртини терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат сифатида эътироф этиш борасидаги бу галги ташаббус муқаддам киритилган таклифлардан жиддий фарқ қилади. Зеро, бу галги ташаббус иккала партиянинг АҚШ Конгрессида фаолият юритаётган аъзолари томонидан илгари сурилмоқда. Умуман айтганда, бундай қарор қабул қилишни азалдан тажовузкор сиёсат олиб борадиган Россиянинг қўшни Украина ҳудудига очиқдан-очиқ бостириб кирганча, юртнинг тинч аҳолисига нисбатан террорчилик ҳаракатлари амалга ошираётган ҳолатнинг ўзи тақозо этмоқда.
Юқорида тилга олинган резолюция лойиҳасининг муаллифлари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга кўра, 24 февраль куни Украинага қарши содир этилган террористик тажовуз авваламбор Россиянинг ўзини ҳалокат ёқасига олиб келади, гарчи ҳозирча ҳарбий жиноятчи Путин Украина заминида оммавий қотиллик содир этаётган бўлса-да. Бугунги кунда бутун тараққийпарвар дунё украин халқини босқинчи ўрисларга қарши курашда қўллаб-қувватламоқда. Россияни терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат сифатида эътироф этилиши ҳам украин халқига кўрсатилаётган маънавий ёрдамлардан бири бўлади.
Жорий йилнинг 25 июн куни АҚШ Сенати Халқаро муносабатлар қўмитаси Россияни терроризмга ҳомийлик қилаётган давлатлар жумласига киритиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини маъқуллади.
Украина ҳудудига ғайриқонуний равишда бостириб киргани муносабати билан Россияни терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат сифатида эътироф этиш юзасидан якуний қарор Президент Ж. Байден бошчилигидаги маъмурият томонидан қабул қилинади.
Умид қиламизки, ушбу қарор узоққа чўзилмай, ўз вақтида қабул қилиниб, Украинанинг қаҳрамон халқига ўрисларнинг Кремль раҳбарлигидаги террор армиясига қарши муросасиз курашда янада самарали ёрдам кўрсатилади.
Путин бошчилигидаги Россияга бўлган муҳаббати ҳаддан ортиқ ошиб-тошиб кетаётган ўрисларимиз ва уларнинг ит ялоғидан ювинди ичишга ҳам тайёр ўрисқулларимизга эса Россия терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат сифатида эътироф этилгач, сўқир кўзларини сал бўлса ҳам очиб олишларини, ўрислар юрти билан алоқа ҳеч қачон яхшиликка олиб келмагани, бундан буён ҳам эзгулик сари элтмаслигини чуқур англаб етишни тавсия этамиз.
Шокир Долимов
истеъфодаги подполковник