close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жиноятчи Путин суд қилинади

 

 

 

Бугун Германиянинг Нюрнберг шаҳрида АҚШ Конгрессининг Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ҳайъати «Украинада содир этган жиноятлари учун Россияни жавобгарликка тортиш» мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Бугун Германиянинг Нюрнберг шаҳрида АҚШ Конгрессининг Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ҳайъати «Украинада содир этган жиноятлари учун Россияни жавобгарликка тортиш» мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Мазкур йиғилиш айнан Нюрнберг шаҳрида ўтказилгани ҳам бежиз эмас, албатта. «Русский мир» деб аталмиш бугунги путлерчи фашистлар томонидан содир этилаётган ҳарбий жиноятлар XX асрнинг гитлерчи нацистлари томонидан ҳам, сал олдинроқ, Иккинчи жаҳон уруши йилларида содир этилган бўлиб, 1947 йили ўз қилмишлари учун Нюрнберг шаҳрида суд қилиниб, кўпчилиги дорга осилган эди.
Бинобарин, бугун бўлиб ўтган ушбу ўта жиддий тадбир шунчаки символизм эмас, халқаро адлияда рўй бераётган туб бурилиш саналади. Зеро, мазкур йиғилишда гап жиноятчи Путинни ва унинг жиноий ҳамтовоқларини суд қиладиган реал трибунални таъсис этиш ҳақида борди.
Йиғилишда ўрисбоши иблис Путин алайҳиллаънанинг қўшни Украинанинг тинч аҳолисига, хусусан, украиналик норасида болачаларга қарши содир этган ҳарбий жиноятларига доир ҳисоботлар тингланди.
Германиянинг адлия вазири Марко Бушманнинг айтишича, Германия ҳукумати Россиянинг Украина заминида содир этган ҳарбий жиноятларини фош этаётган 500 дан зиёд далил-исботларни йиғиб, 160 дан зиёд гувоҳларни сўроқ қилиб чиққан. Шунингдек, вазир Бушман «русский мир» фашизми томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлар шоҳидларига мурожаат қилганча, босқинчи ўрисларнинг ҳарбий жиноятларини тергов қилиш тадбирларига ёрдам берадиган фото ва видеоматериалларни йўқотмай, тақдим этишни илтимос қилди.

Шокир Долимов

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Шокир Долимов

истеъфодаги подполковник

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase