close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Янги йил байрами СССР қайта тиклаш ғоясининг қуроли сифатида

СССР даврида Янги йил байрамини нишонлаш аввал бошда тақиқланган эмас, балки ўзига хос сабабларга кўра расмий байрам сифатида кўрилмаган. Бунда бир нечта тарихий ва идеологик омиллар бор:

 

СССР даврида Янги йил байрамини нишонлаш аввал бошда тақиқланган эмас, балки ўзига хос сабабларга кўра расмий байрам сифатида кўрилмаган. Бунда бир нечта тарихий ва идеологик омиллар бор:

1. Идеология ва дин: Октябрь инқилобидан сўнг совет ҳукуматининг диний анъаналарни йўқ қилишга интилиши байрамларнинг қайсидир маънода «бузилиш»ига сабаб бўлди. Янги йил байрами кўплаб мамлакатларда диний анъаналар билан боғлиқ бўлган. СССРда эса диндан узоқлашиш сиёсати олиб борилгани учун Рождество ва Янги йил каби байрамлар қўллаб-қувватланмаган.

2. Ижтимоий қайта қуриш: Янги йил совет даврида буржуа маданиятининг бир қисми сифатида қаралган ва унинг ўрнига меҳнат, ижтимоий тенглик каби қадриятларга эътибор қаратиш лозим деб ҳисобланган. Шунинг учун КГБ баъзи диний байрамларни ижтимоий кун деб талқин қилган

3. Рождество билан боғлиқлик: Янги йил байрами Россия империяси даврида православ Рождествоси билан узвий боғлиқ бўлган. Шу сабабли, янги совет ҳукумати уни капитализм ва диний маданият қолдиғи сифатида кўрган.

4. Бошқа байрамларнинг аҳамияти: СССРда Янги йил эмас, балки 7 ноябрь (Октябрь инқилоби куни), 1 май (Халқаро меҳнат куни) каби социалистик қадриятларни акс эттирувчи байрамлар биринчи ўринда турган.

Шу билан бирга, 1935 йилдан бошлаб Янги йил байрами қайта тикланди. СССР раҳбарияти бу байрамни болалар ва оила учун мўлжалланган маданий ва ижтимоий байрам сифатида қабул қилишга киришди. Совет қор бобоси (Дед Мороз) ва чиройли безатилган арча анъанаси тикланди, шунингдек, Янги йил байрамига ижобий муносабат шакллантирилди. Яъни, КГБдаги коммунистлар бу насронийларнинг байрамининг диний мазмунини йўқотиш учун уни ижтимоий ва бало бадтар кун деб тарғиб олиб борди, 1947 йилда Янги йил куни расман дам олиш куни деб эълон қилинди.
Ҳозир ҳам "ўрис дунёси" ғояси тарғибочилари собиқ СССР мамлакатлари маҳаллий аҳолини орасида Россия қалпоғи остида яшаган даврдаги "настальгия"сини уйғотиш қуроли қилиб олган...

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase