Шокир Долимов
Ҳар қандай халқни осонгина бошқариш мумкин. Бунинг учун унга аллақандай таги-туги йўқ душманни кўрсатганча, юртга ҳужум қилишга ҳозирлик кўраётганини уқтириш, ушбу йўналишга хизмат қиладиган ташвиқот ишларини тинмай олиб бориш лозим. Шундан сўнг бундай тарғиботга қарши чиққанлар билан пацифизм тарафдорларини халқ душманлари сифатида эълон қилиш керак.
Бугун Германиянинг Нюрнберг шаҳрида АҚШ Конгрессининг Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ҳайъати «Украинада содир этган жиноятлари учун Россияни жавобгарликка тортиш» мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Украинанинг ўрис қабоҳати босиб олган Донецк шаҳридан 13 км нарида, шимолий-ғарбий томонида Авдеевка деган шаҳар бор. Ушбу шаҳар ўзига хос қалъа-шаҳар бўлиб, уни шарафсиз ўрисқулларимиз сиғинадиган Путин алайҳиллаънанинг қўшини қарийб 9 йилдирки, ҳеч ишғол эта олмаяпти. Уяти йўқ россияпарастларимизнинг халқаро террор ва ҳарбий жиноятни ўзига касб этиб олган ушбу соҳиби 2014 йилдан буён украинларни Донбасс минтақасидан қувиб солишга уринмоқда. Бироқ бу ишни босқинчи Россиянинг бўғзига ўткир суякдай тиқилиб қолган Авдеевка шаҳрини забт этмай туриб, адо этишнинг иложи йўқ.
Айрим ўрисқулларимиз террорчи давлат сифатида эътироф этилган Россиянинг Украина фронтида мағлуб бўлаётганини кўриб, аламидан бўқига пичоқ тортганча, Аллоҳнинг қаҳрига йўлиққан ўрисларнинг Кремль тарғиботчилари томонидан тўқиб чиқарилган гапини байроқ қилиб олишган. Нима эмиш, «Россия ёлғиз ўзи НАТОга қарши уруш олиб бораётгани учунгина ҳанузгача Киевни ишғол эта олмаётган» эмиш.
Айни дамда Украинанинг Херсон вилоятига бостириб кирган 30 минг кишилик ўрис қўшинлари туркумининг ҳолига маймунлар йиғлаяпти. Ушбу қўшинлар қўмондонлигининг юқори поғонага берган расмий ҳисоботига асосланган ўрис оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилаётган хабарларга қараганда, Россия қўшинлари ҳар куни Украина Қуролли Кучларига қарашли ўнлаб учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратларини, кўпдан-кўп зирҳли-танк техникасини, юзлаб ҳарбий хизматчиларини йўқ қилиб бормоқда.
Жорий йилнинг май ойида АҚШ Конгрессининг иккала палатаси ижро ҳукуматига расман мурожаат қилиб, Россияни терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат сифатида эътироф этиш таклифи киритилган резолюция лойиҳасини тақдим этди.
Ўтган ҳафта Литва темир йўллари раҳбарияти Россия Федерацияси Калининград вилояти маъмуриятини жорий йилнинг 18 июнидан эътиборан Европа Иттифоқи томонидан Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар рўйхатига киритилган товарларни Калининград вилоятига ва Калининград вилоятидан ташиш амалиётига чек қўйилиши ҳақида огоҳлантирди.
Россия - Украина урушида юз бераётган ҳарбий-сиёсий жараёнларни диққат билан кузатиб бораётган юртдошлар «русский мир» фашизми томонидан жорий йилнинг 4 апрелидан бошланган «Донбасс учун жанг» муҳорабасида босқинчи ўрис газандалари, гарчи ҳужумкор ҳаракатлари ниҳоятда суст кечаётган бўлса-да, артиллерия зарбалари масаласида устунлик қилиб келаётганига, артиллерия қуроли воситасида Украинанинг тинч аҳолисига нисбатан ҳақиқий террорчилик ҳаракатларини амалга ошириб келаётганига эътибор бериб келган, албатта.
(олий ҳарбий таълим муассасаси курсантлари ва ёш офицерлар диққатига)
Ўриснинг мақталган қуроли, хусусан, «аналогов нет» туркумига кирадиган «Тор» русумли ҳаво ҳужумидан мудофаа комплекси Ғарбнинг кемага қарши «Гарпун» ракета комплекси олдида ҳеч нимага ярамайдиган металл уюми эканлиги маълум бўлди.