close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерациясига қўшиб олишни ва “уларнинг аҳолисига рус тилини ўргатиш”ни таклиф қилди.

Россиялик ёзувчи, «Справедливая Россия» партияси аъзоси Захар Прилепин Ўзбекистонни ва бошқа қўшни давлатларни Россияга қўшиб олишни таклиф қилди. Унинг фикрича, СССРнинг қулаши ҳақидаги барча ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб тан олиш, қўшни давлатларни эса жуда кўп фуқаролари Россияга келгани баҳонасида «шунчаки тўлалигича қўшиб олиш» керак.

Россиялик ёзувчи, «Справедливая Россия» партияси аъзоси Захар Прилепин Ўзбекистонни ва бошқа қўшни давлатларни Россияга қўшиб олишни таклиф қилди. Унинг фикрича, СССРнинг қулаши ҳақидаги барча ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб тан олиш, қўшни давлатларни эса жуда кўп фуқаролари Россияга келгани баҳонасида «шунчаки тўлалигича қўшиб олиш» керак.
«Аслида, мен у ердан бизга меҳнат муҳожирлари келаётган бу ҳудудларни тўлалигича қўшиб олиш ва жойида рус тилини ўргатишни чин дилдан қўллаб-қувватлайман. Бу ерда эмас, балки Ўзбекистонда, масалан. Мен жиддий айтяпман, ҳазиллашмаяпман, алдамаяпман», деди Прилепин.
Прилепин Россия буни қилиш ҳуқуқига эга эканлигига амин, чунки унинг ҳудудида собиқ СССР мамлакатларидан келган кўплаб муҳожирлар яшайди.
«Биз Совет Иттифоқининг қулашини рад этиш мавзусини кўтарамиз, бу бизга ҳар қандай вақтда «сизнинг икки миллион фуқароларингиз бизнинг ҳудудимизда экан, биз сизнинг ҳудудингизга даъво қиламиз. Чунки сизнинг бу ердаги одамларингиз аксарияти шунга овоз беришган. Киевдаги параддан кейин ким бизга Евросиё ҳудудида фойдали нарсаларни қилишни тақиқлайди? Ҳеч ким» деб айтишга имкон беради», деди у.
Аввалроқ, Давлат Думаси депутати Питер Толстой Россиядаги муҳожирларнинг даромадларини ўз мамлакатларида рус мактабларини қуришга йўналтириш ташаббусини таклиф қилган эди, бунга жавобан Миллий Тикланиш партияси раҳбари Алишер Қодиров қуйидагича жавоб берди:
«Биз бошқа йўл билан борамиз - уларга ўзбек тилини ўргатамиз. Сиз эса ўзингиз қандай ишлашни ўрганасиз. Бу рус тилига ҳақиқий ҳурматга олиб келиши мумкин»

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase