close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Херсон вилоятида юзага келган оператив вазият

Айни дамда Украинанинг Херсон вилоятига бостириб кирган 30 минг кишилик ўрис қўшинлари туркумининг ҳолига маймунлар йиғлаяпти. Ушбу қўшинлар қўмондонлигининг юқори поғонага берган расмий ҳисоботига асосланган ўрис оммавий ахборот воситалари томонидан  тарқатилаётган хабарларга қараганда, Россия қўшинлари ҳар куни Украина Қуролли Кучларига қарашли ўнлаб учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратларини, кўпдан-кўп зирҳли-танк техникасини, юзлаб ҳарбий хизматчиларини йўқ қилиб бормоқда.

Бироқ бундай сохта хабарлар асосан Украина фронтидан сон-саноқсиз қора хат олиб, домангир оҳангда висир-висир қила бошлаган Россия аҳолисини тинчлантириш, шунингдек, дунёнинг турли бурчакларидаги, шу жумладан, юртимиз Ўзбекистондаги россияпараст ўрислар ва уларнинг итлари овқат ейдиган косадан ачиган ювинди ичишдан ҳазар қилмайдиган ўзбексимонлар-у, ўрисқулларнинг қулоғига лағмон осиш учун мўлжалланган.
Херсондаги ўрис қўшинлари қўмондонлиги томонидан берилаётган ҳисоботларда: «Бизнинг бўлинмаларимиз бундан-да катта муваффақиятларга эришган бўлар эди-ю, бироқ...», - деган жойи киши эътиборини тортади. Зеро, ҳамма гап айна мана шу: «...-ю, бироқ»да!
Чунончи, ўрис қўмондонлигининг ҳисоботларида Украина Қуролли Кучлари Ингулец дарёси соҳилида барпо этган плацдарм майдонини «бироз» кенгайтириб олишга муваффақ бўлгани ҳақида гап боради. Агар Ингулец плацдармида жойлашган аҳоли пунктларининг ўрис қўмондонлиги томонидан тақдим этилган ҳисоботдаги рўйхатига эътибор бериладиган бўлса, Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари эгаллаган мазкур плацдармнинг умумий майдони ўтган бир неча кун ичида бир неча чандон кенгайгани аён бўлади.
Табиийки, Ингулец плацдармининг кенгайиб бораётгани Херсондаги ва Кремлда ўтирган ўрис қабоҳатини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Херсон вилоятида итдай азоб чекаётган ўрисларнинг фикрича, агар мулоҳаза юритилаётган украин плацдарми бартараф этилмас экан, бу ерда кун сайин йиғилиб бораётган Украина Қуролли Кучларига қарашли куч ва воситалар Новая Каховка томон ҳаракат бошлаб, Херсон вилоятидаги ўрис қўшинлари туркумини майда парчаларга бўлиб ташлаб, унинг ғарбий қисмини Давидово Брод, Закополье ва Любимовка ҳудудларида қуршовга олишга муваффақ бўлади. Бунга эса, ажали кўзига кўриниб қолган ўрис қўмондонлигиниг фикрича, йўл қўйиб бўлмайди. Бироқ украинларнинг Ингулет дарёси соҳилидаги плацдармини қудратли зарбаларсиз бартараф этишнинг иложи йўқ. Қудратли зарба бериш учун эса калтафаҳм Путин алайҳиллаънанинг ихтиёридаги пиёда қўшинларининг сони камлик қиляпти.
Тушунарлироқ тилда баён этадиган бўлсам, украинлар эгаллаган плацдармнинг майдони кун сайин кенгайиб бораётгани оқибатида, Днепр дарёсининг ўнг соҳилига ўтиб олган 30 минглик ўрис галаси майда бўлинмаларга парчаланиб кетганча, қуршовга тушиш таҳдиди юзага келган.
Агар чиндан ҳам бундай ҳолат юзага келадиган бўлса, ўрис қабоҳатининг боши қоп-қора кунлардан чиқмай қолади: сон-саноқсиз ўрис газандалари асир олинади, қаршилик кўрсатишадиган бўлса, қудратли қурол-аслаҳа тизимлари воситасида битта қўймай қириб ташланади. Зеро, уларнинг чекинишга йўли йўқ. Чорасиз қолган Путин боши берк кўчага кириб қолган қўшинига ҳеч қандай ёрдам бера олмайди. Дарҳақиқат, жаҳон ҳарбий тарихи саҳифаларидан жой оладиган ажойиб ҳодисалар рўй беради!
Ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган ўрис борки, вазият кун сайин оғирлашиб бораётганини кўриб турибди. Фақат сўқир ўрисқулларимизгина, заиф онги йўл қўймаётгани боис, ушбу ҳолатни ҳазм қила олишмаяпти. Улар бир умр ишониб, фахрланиб келган ўрис армияси бундай аҳмоқона ҳолатга тушиб қолиши мумкинлигига ишона олишмаяпти.
Фойдаси йўқлигини билиб турсамда, бундай ўрисқулларимиз учун қарор топган вазиятни яна бир бор тушунтириб ўтишга уриниб кўраман. Гап шундаки, ўрис қўшинларининг узоқни кўра билмаган калтабин қўмондонлиги қўшинлар логистикасини йўлга қўя билмади. Днепр дарёсининг ўнг соҳилига олиб борадиган кўприкларнинг бари украинлар томонидан Ғарб қуроли воситасида йўқ қилинди. Кеча ўриснинг мақталган «Тигр» русумли машиналаридан бири Антонов кўпригидан ўтишга уриниб, дарёга тушиб кетди. Новая Каховка тўғонининг шлюзлари устидан ўтган кўприк ҳам Антонов темир йўли сингари вайрон этилган. Дарёдан олиб ўтадиган паромлар ишламайди. Чунки Днепр соҳилига паром воситасида нариги томон ўтиш мақсадида ўн – ўн бешта жанговар техника йиғилиши ҳамоно, аллақаердан HIMARS тизимининг реактив снарядлари учиб келиб, соҳилга йиғилганларнинг барини қон аралаш металл бўтқасига айлантириб ташлаяпти. Бундай аҳволни кўрган ўрис ҳайдовчилари-ю, зирҳли-танк техникасининг механик-ҳайдовчилари Днепр соҳилига яқин боришдан бош тортяпти.
Хулоса қилиб айтганда, ўрис қаттиқ қаршилик кўрсатиб бўлса-да, ўз марраларини тарк этиб, аста чекиняпти. Путин ва ушбу аҳмоқнинг қўли остидаги ҳарбий-сиёсий қўмондонлик ўз тасарруфидаги қўшинлар туркумини ёқилғи-мой маҳсулотлари, ўқ-дори захиралари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарурий тиббий ёрдам билан таъминлай олмаяпти, узлуксиз ишлаётган Украина қўшинлари логистикасини издан чиқариш йўлида оз бўлса ҳам бирор-бир чора кўришга қурби етмаяпти.
Ҳарбий ҳодисалар ривожини кузатиб боринг.

Шокир Долимов
истеъфодаги подполковник

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Шокир Долимов

истеъфодаги подполковник

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase