close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Авдеевка яқинидаги қиёмат

Украинанинг ўрис қабоҳати босиб олган Донецк шаҳридан 13 км нарида, шимолий-ғарбий томонида Авдеевка деган шаҳар бор. Ушбу шаҳар ўзига хос қалъа-шаҳар бўлиб, уни шарафсиз ўрисқулларимиз сиғинадиган Путин алайҳиллаънанинг қўшини қарийб 9 йилдирки, ҳеч ишғол эта олмаяпти. Уяти йўқ россияпарастларимизнинг халқаро террор ва ҳарбий жиноятни ўзига касб этиб олган ушбу соҳиби 2014 йилдан буён украинларни Донбасс минтақасидан қувиб солишга уринмоқда. Бироқ бу ишни босқинчи Россиянинг бўғзига ўткир суякдай тиқилиб қолган Авдеевка шаҳрини забт этмай туриб, адо этишнинг иложи йўқ.

Украинанинг ўрис қабоҳати босиб олган Донецк шаҳридан 13 км нарида, шимолий-ғарбий томонида Авдеевка деган шаҳар бор. Ушбу шаҳар ўзига хос қалъа-шаҳар бўлиб, уни шарафсиз ўрисқулларимиз сиғинадиган Путин алайҳиллаънанинг қўшини қарийб 9 йилдирки, ҳеч ишғол эта олмаяпти. Уяти йўқ россияпарастларимизнинг халқаро террор ва ҳарбий жиноятни ўзига касб этиб олган ушбу соҳиби 2014 йилдан буён украинларни Донбасс минтақасидан қувиб солишга уринмоқда. Бироқ бу ишни босқинчи Россиянинг бўғзига ўткир суякдай тиқилиб қолган Авдеевка шаҳрини забт этмай туриб, адо этишнинг иложи йўқ.
Путин алайҳиллаъна юртимиздаги ўрисқулларнинг муқаддас сиймоси бўлганча қолиш мақсадида келаси йили ўтказиладиган президент сайловларига яна ўз номзодини илгари сурмоқчи. Аммо бунинг унга сайловчиларни ишонтира оладиган, рамзий бўлса ҳам кичик бир ғалаба керак. Авдеевка шаҳрининг забт этилиши – айнан мана шундай ғалабага мисол бўла олади.
Шу мақсадда Путин алайҳиллаъна ва унинг қўли остидаги ҳарбий жиноятчилар гуруҳи Россия-Украина фронтининг бошқа қисмларига жалб этилмаган кучларни Авдеевка яқинига йиғди. Тумонат қўшин ва жанговар техника бир ерга жамлангач, ўрис газандалари жорий йилнинг 10 октябрь куни, уруш бошланганидан буён амалга оширилган энг қудратли, ўта кенг миқёсли ҳужум операциясини бошлашди.
Артиллерия қуроллари ва жанговар авиация воситасида Авдеевка шаҳрига қарата ёппасига қудратли зарба берилгач, минг-минглаб ўрис қабоҳати, юзлаб зирҳли-танк техникаси, кўплаб учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари шаҳарнинг шимолий-ғарбий, шарқий ва жанубий томонидан мисоли Шайтон қўшинидек ёпирилди.
Бироқ Путин алайҳиллаънанинг нотавон генералитети шундай улкан кучга эга бўла туриб, жанг олиб боришнинг замон талабига жавоб берадиган бирор-бир бошқача усулини ўйлаб топишга қодир эмаслигини яна бир бор бутун дунёга кўрсатиб қўйди. Хусусан, ўриснинг тупой генераллари ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган Бахмут шаҳрини 8 ой давомида ўн минглаб ўрисни қурбон қилган ҳолда қандай ишғол этишган бўлса, Авдеевка бўсағасида ҳам ўша тактикани қўллашди: минг-минглаб ўрис босқинчиларини украинларнинг роса қизиб турган ўчоғига тикка қувиб солишди.
Ҳеч қандай жанговар тайёргарликдан ўтмаган, қурол қўллашни деярли билмайдиган ўрис қўшини ўтган қиш мавсумида Угледар бўсағасида кузатилгандек, ҳужум ортидан ҳужумга кўтарилиб, зиғирдек бўлсин, натижага эришмай, суви заҳарланган кўлдаги балиқлардай қирилиб бораверди. Ҳужум операциясининг дастлабки кунларидаёқ Путин алайҳиллаънанинг иккита бригадаси батамом йўқ қилиб ташланди.
Бахмут ёки Угледар учун кечган жангларда босқинчи ўрис газандалари артиллерия снарядларини аямай, роса отишди. Авдеевкага навбат етганда эса, гарчи ҳужум операциясининг дастлабки палласида ёппасига қўлланилган бўлса-да, ўқ-дорининг ушбу тури етишмай қолди.
Қолаверса, Украина артиллериясидан фарқли ўлароқ, ношуд ўриснинг артиллерия тизимлари узоққа ота олмайди. Ҳар ўт очганида эса ўзининг жанговар марраларини фош этиб борди. Оқибатда Украина тўпчилари мерганлик маҳоратини намойиш этганча, ўрис артиллериясини келидаги қаттиқ нон бўлагини ургандай, янчиб толқон қилиб ташлашди.
Иблис Путин алайҳиллаъна бошчилигида амалга оширилган стратегик ҳужум операцияси натижасида Авдеевкага яқинлаша олмаган минг-минглаб ўрислар, шу жумладан, анави Шойгу томонидан Россиянинг қамоқхоналаридан йиғиб-териб келинган махбуслардан ташкил топган ҳужумкор шторм бўлинмалари жанг майдонида мутлақо беҳуда ўлим топди. Ўриснинг юзлаб зирҳли-танк техникаси, қудратли артиллерия қуроллари ёниб битди.
 Авдеевка операцияси учун Кремль ниҳоятда катта куч сарфлаган эди. Шаҳарни ишғол этиш – Россиянинг босқинчи армияси олдига қўйилган асосий оператив мақсад сифатида белгилан эди. Чунки Авдеевка чиндан ҳам стратегик аҳамиятга эга шаҳар ҳисобланади.
Ҳужум операцияси бошланган маҳалда куч ва воситалар жиҳатидан босқинчи ўрис қўшини устун келган эди. Ўрис армияси ўзини ўзи яна президент этиб тайинлашни ният қилган Путин алайҳиллаънанинг олдида жанговар имтиҳон топшириши керак эди. Бироқ Россия қуролли кучларининг нотавон генералитети бундай ҳарбий-сиёсий имтиҳондан ўта олмади. Қўшини Авдеевка бўсағасидаги қиёматда қирилиб кетди, тасарруфидаги куч ва воситаларнинг асосий қисмини украинларнинг ҳаймерслари-ю, бошқа турдаги артиллерия тизимлари йўқ қилиб ташлади. Захирасиз қолган ўрис генералитети энди Авдеевкани қандай ишғол этади – ҳайронман.
Россия Федерацияси қуролли кучларининг бош штаби айни дамда яна куч йиғиш билан овора. Бироқ Украина армиясининг қўмондонлиги ҳам тек ўтиргани йўқ.
Буёғи нима бўлади? Воқеалар ривожини кузатиб боринг.

Шокир Долимов
истеъфодаги подполковник

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Шокир Долимов

истеъфодаги подполковник

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase