Тазкия (295)
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.
Ҳар бир мусулмон хоҳ бой бўлсин ё фақир, солиҳ бўлсин ё фосиқ, Аллоҳнинг валийси, дўсти бўлиш унинг қалбидаги фитрий, табиий орзусидир. Лекин аксар инсонлар қандай қилиб валийга айланиш йўлини, Аллоҳнинг дўстига айланиш учун нима амалларни бажариш кераклигини билмайдилар.
Одамлар билан муносабатларда «Виждонинг борми, виждонингга қарши борасанми», «виждонсиз» деган гапларни кўп эшитгансиз. Шунда «Виждон ўзи нима?» деган савол туғилган бўлиши ҳам мумкин. Ғарб олимлари наздида виждон кишилик жамиятидаги ва атроф-муҳитга муносабатдаги инсоннинг ўзини тутишдаги ахлоқий масъулият туйғусидир.
Эй солиҳ банда! Баъзилар бор, мақтовни жуда хуш кўрадилар. Шариатга мувофиқ келмаган ишларга рози бўладилар, кўнгиллари шуҳрат тилайди. Одамлар унга ҳақиқатни сўзласалар, айбини юзига айтсалар, улардан хафа бўлишади. Бу касалликдир. Аммо бу хасталикни қалбан ҳис қилмагунча, уни даволаб бўлмайди. Ушбу хасталикнинг сабаблари тўрттадир.
Имом Молик айтган: “Қалби бурилган одамга қулоғингдан жой берма. Чунки сенга бундан (бидъатдан) нима ўргатишини билмайсан, дейилар эди”.
Аллоҳ таолонинг салафларга барака бериши ва саҳобий Усаид ибн Ҳузайр иштирокида бўлгани каби Қуръон ўқилса, фаришталар тушишидан ва уларнинг бирортасини илон чаққанда «Фотиҳа»ни ўқиса, Аллоҳнинг изни билан тузалиб кетганидан ажабланмаймиз.
Ихлоснинг шахс ва ҳаётда гўзал самаралари бор, уларни қуйида қисқача баён қиламиз.
Юқорида зикр қилинган гаплар ила ихлос ҳақиқатини пайдо қилувчи омилларга ишора қилинади. Ушбу омиллар қуйидагилар:
Ислом ва мусулмонларни мазах қилиш зикр қилинар экан, хаёлга зудлик билан ҳайратли савол келади: Нега мазах қилинмоқда? Нега масхара қилинмоқда? Биз ҳақ узра эмасмизми? Биз Аллоҳнинг даъватчисига лаббай деб, Унга иймон келтирмадикми? Нега одамлар бизни ва динимизни масхара қиладилар?
Расулуллоҳ (алайҳиссалом) ғийбат қилиш ва ғийбатга кулоқ осишдан қайтардилар.
“Уни (бўҳтонни) сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшидир” (Нур сураси 11 -оят).
“Бас, улардан юз ўгиринг” (Сажда сураси 30-оят). “Бас, (шундай экан, жоҳилларнинг азиятларига сабр қилинг ва уларни) чиройли юз ўгириш билан тарк этинг!” (Ҳижр сураси 85-оят). “Бас, (эй Муҳаммад!) Улардан юз ўтиринг ва “Саломатлик бўлсин”, денг!”(Зухруф сураси 89-оят).
Дунёга динор-дирҳам қуллари бўлган кишилар бор. Улар - ҳақир, пасткаш, қорни ва чўнтагидан бошқа ғами йўқ одамлар. Улар - қўрқоқ, бахил кишилар, тиллари яхшилар ғийбати билан банд, қўллари хайру эҳсондан боғланган, қалблари қаттиқ, адоватга лим тўлган, дунёни севадилар, дунёга садоқат билан хизмат қиладилар, дунё учун кечалари ухламайди, бахилликни ўзларига шиор қилиб оладилар. Шунча йиғсалар ҳам - фақир, бўкиб есалар ҳам - қоринлари оч.