close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғийбат ва унга қулоқ осиш

Расулуллоҳ (алайҳиссалом) ғийбат қилиш ва ғийбатга кулоқ осишдан қайтардилар.

Ғийбат мўминнинг шаънини топтайди. Аслида, имони туфайли у ҳимоя, мукаррамлик ва дахлсизликка эга. Шунга кўра қони, моли ва шаънига тажовуз қилиш ҳаром қилинган. Молига тажовуз ҳаром қилинганининг сабаби, мол - дин ва шаън тиргаги бўлгани учундир.
Мўмин киши тавҳид пардаси ичида, хоҳ у динига тааллуқли масала бўлсин, хоҳу хилқатига. Агар сен уни бирор ёмонлик билан тилга олсанг, Аллоҳ таолонинг пардаси билан тўсилган нарса ташқарига чиқиб қолади. Аллоҳнинг уни ўраб турган пардаси йиртилган бўлади.
Ғийбатчининг гапига қулоқ осган ҳам унга шерикдир. Зеро, тингловчи бўлмаса, унинг ғийбати бўлмас эди. Чунки ғийбатини унинг ёнида айтди, унинг ҳузурида пардасига путур етказди. Яъни, унинг ёнида ғийбатини ошкор қилиб, сўз билан унинг шаънини булғади, пардасини йиртди.
Тасаввур қил, дунё подшоларидан бири эшигига парда тутиб қўйган бўлса-ю, бир киши келиб, пардага осилиб уни йиртиб талофат етказса, унинг қилмишига қандай чора кўрилади?
Ғийбатга қулоқ тутиб тингловчи (мустамиъ) эшитувчи (сомеъ)дан бошқадир. Чунки сомеъ (ғийбатни) эшитса ҳам, унга рози бўлмаслиги мумкин. Аммо унга кулоқ тутса (истамаъ), демак, унга шерик бўлади. Зеро, у бу ишга эшитиш иқтидорини сафарбар қилади ва шунга рози бўлади.

Ҳаким Термизийнинг
«МАНҲИЁТ» асаридан
Иброҳим Усманов таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase