close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ана улар нақдни суярлар

Дунёга динор-дирҳам қуллари бўлган кишилар бор. Улар - ҳақир, пасткаш, қорни ва чўнтагидан бошқа ғами йўқ одамлар. Улар - қўрқоқ,  бахил кишилар, тиллари яхшилар ғийбати билан банд, қўллари хайру эҳсондан боғланган, қалблари қаттиқ, адоватга лим тўлган, дунёни севадилар, дунёга садоқат билан хизмат қиладилар, дунё учун кечалари ухламайди, бахилликни ўзларига шиор қилиб оладилар. Шунча йиғсалар ҳам - фақир, бўкиб есалар ҳам - қоринлари оч.

Улар нақд дунёни севадилар. Дунё нақд бўлса-да, доимий эмас, роҳатлари тез ўтиб кетади. Уларнинг гуноҳи - дунёни охиратдан кўпроқ севиши, айблари - дунёга ошиқ бўлганликлари. Аллоҳнинг зикрини унутишди, Аллоҳнинг уйларини тарк қилишди, Аллоҳнинг йўлидан тўсишди. Сабаб - улар дунёни севганлиги. Аллоҳнинг авлиёларига уруш очишди, Унинг чегараларига тажовуз қилишди, ҳурматини поймол этишди. Ҳозир ҳам шаҳватларига шошиладилар, ғафлатда маст бўлиб, ўз хоҳишлари билан оворалар. Валлоҳу аълам.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, саҳобаларига, у зотга эргашган жумла мўминга саловоту саломлар бўлсин.

Доктор Оиз Қарний
"Қалб тизгини" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase