close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нуқсонлар ортида яширилган комил сифатлар бор

“Уни (бўҳтонни) сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшидир” (Нур сураси 11 -оят).

Иқтидорли кишилар ниҳоятда машаққатли ва моддий танг шароитларда ҳам илм-маърифат йўлида давом этаверишади. Чунки улар бу нарсаларни оддий табиий тўсиқлар деб қабул қилишади. Уларни баҳона қилиб олдиларига қўйган олий мақсадлардан чекинишмайди. Кўп олимлар эса бой бўлишган. Ато, Саид ибн Жубайр, Қатода, Имом Бухорий, Имом Тер-мизий, Абу Ҳанифа шулар жумласидандир.
Закий, шариат илмларида денгиз каби бўлган кўп уламоларга эса кўзи ожизлик мусибати етган. Ибн Аббос, Қатода, Ибн Умми Мактум, Аъмаш, Язид ибн Ҳорун шулар жумласидандир.
Закий, араб тили билимдони, кўп ихтиролар эгаси бўлган уламоларнинг ҳаётларини ўқиганингизда эса, улар жисмоний камчиликли бўлганини билиб ола-сиз. Баъзилари кўр, баъзиси кар ёки чўлоқ, бошқаси шол бўлган. Шунга қарамай, улар ўзларининг ихтиро ва кашфиётлари билан тарихда чуқур из қолдириб кетдилар.
“У сизларга ўз раҳматидан икки баробар ато этади ва сизларга (қиёматда ёритувчи) нур пайдо қилади ҳамда сизларни мағфират қилади”(Ҳадид сураси 28-оят).
Олий маълумотли бўлиш, дипломни қўлга киритиш ҳаётда асосий ғоя эмас. Бунинг учун ғам чекиш ва сиқилишга заррача ҳожат йўқ. Балки сиз университет ўқимагандирсиз, магистр ёки фан доктори эмасдирсиз. Ҳаётда ҳамма нарса буларгагина боғлиқ эмас. Сизда дипломсиз ҳам ҳаётда ёрқин из қолдириш ва инсониятга кўплаб яхшиликлар қилиш имкони бор. Тарихда дснғи чиққан машҳур кишилар бор, уларнинг олий маълумот ҳақидаги дипломлари бўлмаган. Улар бу мақомга туғма иқтидорлари, кучли интилишлари, илмда собитқадам, қатъиятлари туфайли ҳамда бу йўлда қийинчилик ва машаққатларга бардош бериб етишдилар.
Қолверса қанчадан-қанча докторлик ишлари бор, инсониятга умуман фойдасиз ҳолда архивларда ётибди.
“Сиз улардан бирортасини сезяпсизми ёки овозларини эшитяпсизми?”(Марям сураси 98-оят).
Қаноат буюк хазинадир. Саҳиҳ ҳадисда келади: “Аллоҳнинг тақсимотига рози бўл, инсонларнинг энг бойи бўласан”.
Оилангизга, хонадонингизга, минадиган уловингизга, фарзандларингизга, мансабингизга рози бўлинг, саодат ва хотиржамликка эришасиз.
Саҳиҳ ҳадисда: “Ҳақиқий бойлик нафснинг тўқлигидир”, деб келган.
Нафс хотиржамлиги ва роҳатига нарса кўплиги ёки мансаб-мартаба, бойлик билан эмас, балки Аллоҳнинг қисматига розилик билан эришилади.
Саҳиҳҳадисда айтилишича: “Одамларга муҳтож бўлмаган, таҳводор ва Ўзидан қўркувчи бандасини Аллоҳ таоло яхши кўради”
Бир киши бир воқеани сўзлаб берган эди: “Ёмғирли кунлардан бирида дўстим билан мошинада бирга сафарга чиқдик. Йўлда хурсанд, ҳамд айтиб, шукр қилиб, Раббини зикр қилиб кетаётган бир кишини кўрдим. Дўстим уни танир экан. Айтиши-ча, унинг оиласи, ўндан ортиқ фарзанди бўлиб, улар билан эскигина бир кулбада истиқомат қилишар экан. Ойлик топиши жуда кам. Лекин у ўз оиласи билан бахтиёр ҳаёт кечирарди. Чунки улар Аллоҳнинг қисматига рози эдилар”.
Ажаб, айримлар бор, ўзлари жуда катта мол-дунё, мансаб, обрў-этиборга эга бўлишса-да, қийин, машаққатли, зерикарли ҳаёт кечиради. Шундан хулоса қилсак, ҳақиқий саодат мол-дунёда эмас экан.
Замонамиз олимларидан бири бундай ёзади: “Жуда бой тижоратчи одамни билардим. У ниҳоятда машхур, милярдлаб пули, ўнлаб қаср ва вилласи бор. Лекин ўзи жуда ёмон хулқли, жаҳли тез ва очкўз киши эди. Охир-оқибат у оиласидан ажралиб, ёлғиз ўзи хор бўлиб ўлиб кетди”.
“Сўнгра у(борига қаноатқилмай)яна кўпайтириб беришимни тама қилади. Йўқ! Чунки у оятларимизга (имон келтириш ўрнига) қаршилик қилувчи эди” (Муддассир сураси 15-16-оятлар).
Қадимги араблар нафснинг роҳатини саҳроларга ёлғиз чиқиб кетиб, ёлғиз яшашда деб билишарди.

Абу Зарр Ғифорий (розияллоху анху) ҳам Робза деган жойга чиқиб кетдилар.
Суфён Саврий айтадилар: “Шундай бир халқнинг ичида яшасам-у, у ерликларнинг бирортаси мени танимаса”.
Саҳиҳ ҳадисда келади: “Мўмин учун энг яхши мол сувли жойлар ва тоғларнинг чўқиларида ўтлайдиган ювош кўйлардир. (Бу билан) у динини фитналардан олиб қочади”.
Фитналар содир бўлганида мўмин учун энг яхши йўл унга аралашмаслик. Ибн Умар, Усома ибн Зайд, Муҳаммад ибн Маслама Усмон (розияллоҳу анҳу) қатл қилинганларида фитналардан қочиб Мадинани тарк этишган эдилар.
Одамга фақирлик, мусибат, тангликлар асосан Аллоҳ азза ва жалладан узоқлашгани сабабли келишига шахсан гувоҳ бўлдим.
Замонамиз олимларидан бири айтади: “Бир кишини билардим. Унинг ризқи кенг, бой, Рабби ғам-ташвишлардан омон сақлаган эди. У эса Аллоҳга итоат қилишдан бош тортди, намозларга эътиборсиз бўлиб, катта гуноҳларни қилишга берилиб кетди. Аллоҳ унинг баданидан соғлиғини, ризқидан кенгликни олиб қўйиб, уни фақирлик ва ғам-ташвишга мубтало қилди. Бу ҳам етмаганидек, ташвиш устига ташвиш, бало устига бало ёғила бошлади”.
“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, (кофир бўлса) бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш (қабр азоби) бўлиши муқаррар...” (Тоха сураси 124-оят)
“Бу (жазоларнинг сабаби) Аллоҳнинг бир кавмга инъом этган неъматини, то улар ўзларидаги нарсани (муносабатни ёмон ҳолатга) ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаганидандир” (Анфол сураси 53-оят).
(Эй инсонлар!) Сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир. Яна У кўп (гуноҳлар)ни кечириб туради. (Акс ҳолда мусибат бундан ҳам кўп бўлур эди) (Шўро сураси 30-оят).
“Албатта, агар улар (тўғри) йўлда устувор турганларида, албатта, Биз уларни сероб қилган бўлур эдик” (Жин сураси 16-оят).
Уламолар ва шариат пешволарининг одатларидан келиб чиқиб хулоса қилсак, ғам-ташвишларни кетказувчи ажойиб ва сеҳрли бир сифатлар бор,улар: Холиққа қуллик қилиш, ризққа рози бўлиш, қазога таслим бўлиш, дунёда зоҳид бўлиш, орзуни камайтириш.
Америкалик машҳур психолог олим Вилям Жемснинг бир гапи одамни ҳайратда қолдиради: “Албатта, биз қўлимизда йўқ нарсага етишиш фикрида юрамиз, қўлимиздаги нарсага шукр қилишни билмаймиз. Ҳаётимизда бизга мавҳум бўлган зулмат сари интиламиз-у, ёрқин саодат тарафга сира юзланмаймиз. Кам-кўстимизга ўзимизни бахтсиз ҳис қиламизда, қўлимиздаги бор нарсалардан бахтиёр бўлолмаймиз”.
“Қасамки, агар (берган неъматларим-га) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) кўпайтираман” (Иброҳим сураси 7-оят).
Тўймайдиган нафсдан Аллоҳдан паноҳ тиланг. Ҳадисда келади: “Ким охират ғами билан тонг оттирса, Аллоҳ уни раҳмати билан ўраб олади. Унинг қалбига бойлик бериб қўяди. Агарчи у дунёдан қочса ҳам унга дунё бериб кўяди. Ким дунё ғами билан тонг оттирса, Аллоҳ уни дунёдан айиради. Кўз олдида унга фацирлик беради, унга ёзилганидан ортик, дунё бермайди”.
“Қасамки, агар Сиз улардан: “Осмонлар ва Ерни яратган, Қуёш ва Ойни (ўз тоатига) бўйинсундирган зот ким?” деб сўрасангиз, албатта, улар: “Аллоҳ”, дерлар. Бас, (шундай экан,) қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!” (Анкабут сураси 61 -оят).

"Ўкинма" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase