close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Беморлик мўмин учун гуноҳлардан покланиш экани ҳақида

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хасталиги ариб, тузалган бемор мусаффолик ва рангда худди осмондан тушган дўлга ўхшайди», дедилар».(Термизий, Дайламий, Табароний, Баззор, Ибн Асокир ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган)

Абу Абдуллоҳ деди: Мўмин шаҳватлари ила кирланади. Амаллар хиралашади, аъзолар кирланади ва чиройлар хунуклашади. Қачон У Зот унга раҳм қилса ва яхшиликни ирода қилса, уни поклаш учун ва мусаффо қилиш учун бемор қилади. Беморлик мўмин учун гуноҳлардан покланишдир. Худди кумушни босқонга гашлангани каби. Унга пуфланади, занги кетади ва кумуши мусаффо бўлади ва қуйиш, пул қилиш ва юзига подшоҳнинг номи ёзилиши ила шарафланиш содир бўлади. У зот соллаллоху алайҳи васаллам беморни тузалганидан кейин мусаффоликда, хушруйликда, покликда ва озодаликда дулга ўхшатдилар.

Ҳаким Термизий "Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳадисларидаги нодир асллар" китобидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ) таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase