close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олим ва солиҳларнинг бойлардан ўзини беҳожат санашлари диннинг эъзозидир

Бу иш риё билан қилинган булса ҳам, савобдан холи эмас

Олим ва солиҳларнинг бойлардан ўзини беҳожат санашлари диннинг эъзозидир.Бу иш риё билан қилинган булса ҳам, савобдан холи эмас
Олим ва солих кишиларнинг бойлар олдида бехожатлик изҳор қилишлари диннинг энг мухим заруратидир. Мана шу булмаса, уламонинг гапи омма одамларга таъсир қилмайди. Халқ олимларни узига муҳтож деб билса, улардан фойда ҳам ола олмайди. Шунинг учун дилида иҳлоси йуқ киши ҳам хўжакурсинга, риёга булса хам, бойлар олдида бехожатлигини изхор қилсин. Бу ҳам фойдадан холи эмас. Тўғри, бу иш риё сабабидан қилингани учун унга савоб берилмайди. Лекин бу иш диннинг улуғланишига сабаб ва восита булади, киши динни улуғлагани учун савоб олади, чунки солих бир амалга ниятсиз ёки бузуқ ният билан сабаб булиб қолишнинг савоби хам зое булмайди, унга хар хандай холда савоб берилади.Хадисда шундай дейилган:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Қай бир мусулмон бир кучат экса ёки бирор зироат қилса, сунг ундан кушми, инсонми, хайвонми еса, унинг учун бундан садака ҳocuл булади», деганлар».
Холбуки, дарахт экаётган киши «Жониворлар ҳам келиб есин», деган ният килган булмайди, балки унинг аксини, яъни бирор жонивор келса, уни хайдашни ният килган булади. Шундай булсада, жониворнинг уша мевадан фойдаланишига сабаб булгани учун савоб олаверади. Худди шунингдек, риёкорлик билан (сохта) булса хам узини беҳожат курсатган кишига динни улуғлашга сабаб булишнинг савоби берилади.

Муҳаммад Шофеъ Усмонийнинг
Мажолиси ҳакимул умма китобидан
Ёрқинжон Фозилов таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase