close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳадис ровийларининг айбларини очиқлаш ва бу борада имомларнинг сўзлари

Жарҳ ва таъдил фани ажойиб соҳа ҳисобланади. Бу фан борасида очиқ-ойдин «Аллоҳ таоло муҳаддисларнинг мижозига ҳадис фани юзасидан шунчалар қўполликни солиб қўйганки, уларнинг танқидий сўзлари ўта кескир ва қаттиқдир», дейилади. Улар баъзан ровийлар борасида қуйидаги сўзларни ишлатганлар:

Жарҳ ва таъдил фани ажойиб соҳа ҳисобланади. Бу фан борасида очиқ-ойдин «Аллоҳ таоло муҳаддисларнинг мижозига ҳадис фани юзасидан шунчалар қўполликни солиб қўйганки, уларнинг танқидий сўзлари ўта кескир ва қаттиқдир», дейилади. Улар баъзан ровийлар борасида қуйидаги сўзларни ишлатганлар:
(дажжолун минад-дажожилати) «дажжолларнинг дажжоли», (каззобун) «ўта кетган ёлғончи», (ваддоъун) «ҳадис тўқувчи» (хабийсун) «жирканч» ва бошқалар.
Фақиҳларнинг бу борадаги иборалари ўта енгил бўлиб, улар баъзан (ла баъса биҳи) «уни зиёни йўқ», (ла яжузу) «мумкин эмас» ва бошқа атамаларни ишлатганлар. Муҳаддисларнинг мазкур қаттиқ сўзларини кўрган киши, булар ғийбат қилиб қўйишмаяптими, деган гумонга бориб қолади. Ҳозир келадиган бир неча сўзларнинг зоҳиридан Айюб Сахтиёний бошқани эмас, фақат Абдулкаримни ғийбат қилгандек туйилади. Аслида, муҳаддислар умуман ҳеч кимни ғийбат қилмаганлар. Лекин улар динни сақлаш ва ҳадисларни ҳимоя қилиш учун панд-насиҳат қилишиб, очиқ-ойдин лафзлар билан ҳақиқатни инсонлар қаршисига қўйишган.
Алий ибн Мадинийдан ривоят қилинишича, бундан икки юз йил олдин чодирларини жаннатга тикиб қўйган кишиларни биз танқид қиламиз. Бун билан у: «Заиф ровийларни жарҳ қилиш ғийбат эмас, динимизнинг зарурати», демоқчи.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бир ровийни жарҳ килганда, унга бундай деган: «Эй шайх, олимларни ғийбат қилманг!» Имом Аҳмад: «Шўринг қурғур, бу ғийбат эмас, насиҳатдир», деди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ жарҳ ҳақида бундай деган: «Олим эҳтиёткорлик билан жавоб берса, жохил тушунмай қолади ва ҳақ аён бўлмай қолади».
Абдуллоҳ ибн Муборак қайсидир ровийни жарҳ қилганда, бир киши унга: «Эй шайх, ғийбат қиляпсиз», деди. Унга жавобан шайх бундай деди: «Жим бўл! Биз баён қилмасак, ҳақ ботилдан қандай билинади?»
Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Китоб ал-илал» асари муқаддимасида бундай деган: «Жарҳ ва таъдил имомлари заиф ровийлар борасида гап-сўз қилишиб, уларни заиф ровий деб ҳукм қилганлар. Уларни бу ишга мусулмонларга панд-насиҳат қилиш ундаган. Валлоҳу аълам! Улар борасида «Инсонларга таъна дашном ва ғийбат қилишни хоҳлаганлар» деб гумон қилинмайди.
Яҳё ибн Саид Қаттонга бир киши эътироз билдириб: «Аллоҳ таоло ҳузурида анавиларни сизга даъволари бўлишидан қўрқмайсизми?» деган. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хасмим бўлгандан кўра анавилар хасмим бўлиши менга маъқулроқ», деди.

Ҳикматуллоҳ Абиевнинг
"Саҳиҳи Муслим шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Тақво ҳақида Амаллар хотимаси биландир »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase