close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фитналар юзага келишидан олдин амал қилиб қолишга тарғиб

Изоҳ: Бу бобда Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ фақат битта ҳадис келтирган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зулматли кечанинг бўлаги каби фитна келишидан олдин амалларга шошилинглар. (Ўшанда) киши тонгда мўмин бўлиб, тунда кофир бўлади ва тунда мўмин бўлиб, тонгда кофир бўлади ҳамда дунёнинг арзимаган матосига динини сотади», дедилар».

Шарҳ: «Шошилинглар», яъни хайрли амал қилиб қолишга шошилинглар. «Зулматли», яъни Қиёматга яқин фитналар гўё бир қоронғи кечада содир бўладики, киши қайси йўл ҳақ, қайси йўл ноҳақлигини билмай қолади. Ойдин кеча бўлса киши бирор нарсани фарқлай олиши мумкин. Бирок унда йўлни ёритувчи ой ҳам бўлмайди. Қиёматга яқин бўладиган шиддатли фитналар натижасида одамларнинг ҳолати жуда тез ўзгарар экан. Эрталаб мўмин бўлган инсон шомда кофир бўлади, шомда мўмин бўлган кимса тонгда кофир бўлади. Инсонлар арзимаган дунё матолари эвазига қимматбаҳо иймонини сотиб юборадилар. Бугунги кунда пул эвазига ўзлигини, иймонини сотиб юбораётган кимсалар бунга ёрқин далил ва ҳужжат бўлади. Бу ҳадис ҳам муржиъийларга қарши далилдир. Чунки унда ҳам мўминга амаллар таъсир қилиши баён этилмокда.

Ҳикматуллоҳ Абиевнинг
"Саҳиҳи Муслим шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase