close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Қуръоний суҳбатлар

Қуръоний суҳбатлар (31)

«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир»

(Бухорий ривоят қилган)

Чоршанба, Апр 28 2021

"Бас, Биз унинг ўзини ва уй-жойини ерга юттириб юбордик. Унга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган бирор гуруҳ топилгани ҳам йўқ ва у ўзини ўзи қутқара олгани ҳам йўқ. Кеча унинг ўрнида бўлишни орзу қилганлар энди бундай деб гапира бошладилар: “Вой аттанг! Аллоҳ хоҳлаган бандасига ризқни кенг қилиб, хоҳлаганига торайтириб қўяркан-а! Агар Аллоҳ бизга мараҳамат қилмаганда бизни ҳам юттириб юборган бўларкан-а! Во ажабо, кофирлар нажот топмас эканлар-а?!" (Қасас сураси, 81, 82-оятлар).

Сешанба, Апр 27 2021

"(Қорун) қавмининг олдига зийнатларига бурканган ҳолда чиқиб келди. Дунё ҳаётини истайдиганлар дедилар: “Қани энди бизга ҳам Қорунга берилгани каби нарсалар берилсайди! У ниҳоятда бахтли одам-да!” Илм ато қилинган инсонлар (уларга) айтдилар: “Эҳ, ҳолингизга вой бўлсин! Иймон келтирган ва солиҳ амалар қилган кишилар учун Аллоҳ берадиган савоб яхшироқдир. Унга эса фақат сабр қилувчиларгина етиша оладилар”. (Қасас сураси, 79, 80-оятлар).

Сешанба, Апр 27 2021

"Қорун: “Менга бу мол-дунё фақат ўзимнинг илмим туфайли берилган!” деди. Ахир у билмасмиди, Аллоҳ ундан аввал ўтган асрларда ундан кўра кучлироқ ва моли кўпроқларни ҳалок қилган. Жиноятчилардан уларнинг гуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмайди. (Қасас сураси, 78-оят).

Якшанба, Апр 25 2021

"Одамларга кибр билан юзингни буриштирма ва ерда кеккайиб юрма. Шубҳасиз, Аллоҳ биронта ҳам кеккайган ва мақтанчоқ одамни яхши кўрмайди. Юрганингда қадамингни ўртача бос ва овозингни пастроқ қил. Чунки овозларнинг хунуги эшакнинг овозидир". (Луқмон сураси, 18, 19-оятлар).

Якшанба, Апр 25 2021

"Ана ўша Охират уйидирким, Биз уни Ерда ҳақдан устунлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган инсонлар учун ато қилурмиз. Ҳусни оқибат тақводорлар учундир". (Қасас сураси, 83-оят).

Шанба, Апр 24 2021

“Алиф, лом, мим. Одамлар “Биз иймон келтирдик, деб айтамизу кейин синовларга дуч этилмасдан ўз ҳолимизга қўйиб қўйиламиз”, – деб ҳисоб қилдиларми?! Биз улардан аввалгиларни ҳам албатта имтиҳон қилганмиз, бас, мана шундай қилиб, Аллоҳ ростгўйлар ва ёлғончиларни ажратиб олади. Ёки гуноҳ ишларни қилаётганлар биздан ўзиб кетамиз деб ўйлайдиларми?! Қилаётган хулосалари қандай ҳам ёмон-а!” (Анкабут сураси, 1, 2, 3, 4-оятлар).

Пайшанба, Апр 22 2021

“Сизларнинг ораларингиздан зулм қилган кимсаларнинг ўзи билангина чекланиб қолмайдиган фитнадан қўрқинглар. Билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ азоби қаттиқ Зотдир”. (Анфол сураси, 25-оят).

Чоршанба, Апр 21 2021

“Ўзларига ўзлари хиёнат қиладиганларнинг ёнини олиб тортишманг. Шубҳасиз, Аллоҳ хиёнаткор ва кўп гуноҳ қилувчи кимсани яхши кўрмайди. Улар (айбларини) одамлардан яширадилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. Ҳолбуки, У рози бўлмайдиган сўзларни махфий равишда гаплашаётган пайтларида Аллоҳ улар билан биргадир. Аллоҳ улар қилаётган ишларни ўраб тургувчидир”. (Нисо сураси, 107, 108-оятлар).

Сешанба, Апр 20 2021

"Қорун Мусонинг қавмидан эди, уларга зулм қилди. Биз унга дунё хазиналаридан шунчалик кўп берган эдикки, унинг калитлари бир гуруҳ кучли кишиларга ҳам оғир келар эди. Эсланг, қавми унга бундай деган эдилар: “Сен кўп хурсанд бўлма, чунки Аллоҳ ҳаддан зиёда хурсанд бўлиб кетганларни ёқтирмайди. Аллоҳ сенга берган нарсалар ёрдамида Охират уйини кўзла ва бу дунёдан ҳам насибангни унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилгани каби сен ҳам яхшилик қил ва ерда фасод тарқатма. Шубҳасиз, Аллоҳ бузғунчиларни яхши кўрмайди”. (Қасас сураси, 76, 77-оятлар).

Душанба, Апр 19 2021

“Ана ўшалар сабр қилганлари туфайли жаннатнинг олий даражаси билан мукофотланадилар ва у ерда олқиш ва саломлар билан қарши олинадилар. Улар жаннатда абадий қоладилар. У ер қандай ҳам яхши қароргоҳ ва манзилгоҳдир. (Кофирларга) айтинг: Раббим дуо-ибодатингиз бўлмаса, сизларни нима ҳам қиларди?! Сизлар ҳақни инкор қилдинглар, энди яқинда бунинг оқибати келиши муқаррардир!” (Фурқон сураси, 75, 76, 77-оятлар).

Душанба, Апр 19 2021

"Улар: “Эй Раббимиз, бизга жуфтларимиздан ва зурриётларимиздан кўзларимизни қувонтирадиган зотларни ато қилгин ва бизларни тақводорларга имом қилгин” дея илтижо қиладиган инсонлардир". (Фурқон сураси, 74-оят).

Якшанба, Апр 18 2021

"Улар ботил ишлар содир этилаётган ерда ҳозир бўлмайдиган, беҳуда гап ва амаллар устидан чиқиб қолганларида назокат билан ўтадиган, Раббиларининг оятлари эслатилган пайтда “кар” ва “кўр” бўлиб олмайдиган инсонлардир". (Фурқон сураси, 72, 73-оятлар)

Жума, Апр 16 2021

“Бироқ тавба қилган, иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган инсон бундан мустаснодир. Ана ундай зотларнинг ёмонликларини Аллоҳ яхшиликларга алмаштириб қўяди. Аллоҳ Ғафурдир, Раҳиймдир. Кимки тавба қилса ва солиҳ амал қилса, бас у чиндан Аллоҳ томонга қайтган бўлади”. (Фурқон сураси, 70-71-оятлар).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase