close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Қуръоний суҳбатлар

Қуръоний суҳбатлар (31)

«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир»

(Бухорий ривоят қилган)

Чоршанба, Май 12 2021

Аллоҳ ҳеч бир кимсага унинг имкониятидан ортиқча нарсани юкламайди. Ҳар бир кишининг ўзи қилган яхши амали ўзининг фойдасига, ўзи қилган ёмон қилмиши ўзининг зараригадир. Эй Раббимиз, биз агар унутсак ёки хато қилсак, бизни азобламагин. Бизга ўзимиздан аввал ўтганларга юклаганинг каби машаққатни юкламагин. Бизнинг тоқатимиз етмайдиган амалларни зиммамизга ортмагин. Бизни авф қил, бизни мағфират эт, бизга раҳматингни насиб эт. Сен бизнинг Ҳожамизсан, бас, бизга кофир қавм устидан нусрат ато қил.  (Бақара сураси, 286-оят).

Сешанба, Май 11 2021

Мўминлар шубҳасиз нажот топдилар. Улар намозларида ҳокисорлик билан турувчилардир. Улар беҳуда ишлардан юз ўгирувчилардир. Улар закотни бажо қилувчилардир. Улар "фарж"ларини сақлагувчилардир, илло ўзларининг жуфтлари ва чўрилари бундан мустасно. Чунки улар маломат қилинувчи кишилар эмасдирлар. Кимки, булардан бошқани истайдиган бўлса, ундай кимсалар ҳаддан ошувчилардир. (Муъминун сураси, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7-оятлар).

Душанба, Май 10 2021

Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар ҳаммалари бир-бирларига ўхшайдилар – ёмонликка буюрадилар ва яхшиликдан қайтарадилар. Қўлларини (яхшиликдан) тортадилар. Улар Аллоҳни унутдилар, Аллоҳ ҳам уларни "унутди". Шубҳасиз, мунофиқлар ҳақиқий фосиқлардир! Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларга жаҳаннам оловида абадий қолишларини "ваъда" қилган. Ўша ер уларга кифоядир. Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бор. (Тавба сураси, 67-68-оятлар).

Якшанба, Май 09 2021

Кимки шошилинч келиб кетувчи нарсани хоҳлайдиган бўлса, Биз унга - Ўзимиз хоҳлаган одамга - Ўзимиз хоҳлаган нарсани тезлаштириб берамиз, кейин унга жаҳаннамни тўғрилаб қўямиз, у ерга қораланган ва хор бўлган ҳолда киради. Кимки Охиратни ирода қилса ва мўмин бўлган ҳолида шу йўлда жиддий ҳаракат қилса, бас, ана ўша инсонларнинг ҳаракатлари қадрланади. Ҳар қайсиларини - буларни ҳам, ана уларни ҳам Раббингизнинг марҳаматидан қувватлантирамиз. Раббингизнинг марҳамати ман этилган эмас. Қаранг, Биз бирларини бирларидан қандай устун қилиб қўйганмиз. Охират даражалари эса ниҳоятда улкан ва афзаллиги жуда буюкдир. (Исро сураси, 18-21-оятлар).

Жума, Май 07 2021

“Улар сизнинг Биз ваҳий қилганимиздан бошқа нарсаларни гапириб, бизга туҳмат қилишингиз учун сизни ҳақдан чалғитиб юборишларига сал қолди. Агар уларнинг айтганлари бўлганда сизни ўзларига энг яқин дўст қилиб олар эдилар. Агар Биз сизни ҳақ йўлда собит қилиб қўймаганимизда уларга озгина мойил бўлишингизга яқин қолган эди. У ҳолда эса сизга бу дунё азобини ҳам, Охират азобини ҳам икки баробар қилиб берган бўлур эдик. Кейин сизни биздан ҳимоя қиладиган бирор ёрдамчи топа олмас эдингиз. Ҳақиқатда улар бу ердан чиқариб юбориш мақсадида сизни қўзғатишларига оз қолган эди. Агар шундай қилганларида сиздан кейин ўзлари ҳам қўп яшамаган бўлардирлар. Бу сиздан аввал юборган элчиларимиз давридаги қонуниятдирки, бизнинг қонунимизнинг ҳеч ўзгарганини кўрмассиз”.  (Исро сураси, 73, 74, 75, 76-оятлар).

Жума, Май 07 2021

“Биз сизга уларнинг хабарини ҳаққоният ила сўйлаб берурмиз. Дарҳақиқат, улар Раббиларига иймон келтирган ва Биз уларнинг ҳидоятларини зиёда қилган йигитлардир. Биз уларнинг қалбларини қувватлантириб қўйдик, шундан улар туриб айтдиларки, Бизнинг Раббимиз осмонлар ва Ернинг Раббисидир, биз Ундан ўзгага асло ибодат қилмасмиз! Акс ҳолда биз ноҳақ сўзни айтган бўлиб қоламиз. (Каҳф сураси, 13,14-оятлар).

Пайшанба, Май 06 2021

Каҳф ва Рақийм соҳибларини Бизнинг оятларимиз ичида энг таажжублиси деб ўйладингизми?! Эсланг, бир гуруҳ йигитлар ғорга яшириниб, эй Раббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан марҳамат ато қил ва бизга бу ишимизда тўғри йўлни осонлаштириб қўй, дедилар. Бас, Биз уларни шу ғорда бир неча йил ухлатиб қўйдик. Кейин уларни уйғотдик, токи, қани кўрайлик-чи, икки гуруҳнинг қайси бири уларнинг ғорда бўлган вақтларини аниқроқ биларкинлар. (Каҳф сураси, 9, 10, 11, 12-оятлар).

Чоршанба, Май 05 2021

“Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни фармон этдик. Унинг онаси машаққат устига машаққат билан кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш икки йил ичидадир. Биз унга: “Менга ва ота-онангга шукрона қил”, деб буюрдик. Қайтиб бориш Менинг ҳузуримгадир. Агар у икковлари сендан ўзингнинг илминг етмаган ишда Менга ширк келтиришингни қаттиқ талаб қилсалар, бас уларга итоат этма. Дунёда улар билан яхши муомалада бўл ва Менга тавба қилган кишиларнинг йўлларига эргаш. Кейин қайтиб келишларингиз Менинг ҳузуримгадир. Бас, ўшанда сизларга қилиб ўтган ишларингизнинг натижаси ҳақида хабар беражакман". (Луқмон сураси, 14, 15-оятлар).

Сешанба, Май 04 2021

“Эй ўғилчам, шубҳа йўқки, агар амалинг хантал уруғи вазничалик бўлиб, у хоҳ бир харсанг тош ичида бўлсин ёки осмонларда ёки ерда бўлсин, шубҳасиз, Аллоҳ уни олиб келтиради. Албатта Аллоҳ Латийфдир, Хабийрдир. Эй ўғилчам, намозни барпо қил, яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтар ва сенга етган озорларга сабр қил. Албатта бу қаттиқ бел боғлаш керак бўлган буюк ишлардандир”. (Луқмон сураси, 16, 17-оятлар).

Душанба, Май 03 2021

“Эй иймон келтирган инсонлар, Аллоҳ ва Расул сизларни ҳаёт бахш этувчи нарсага чақиришган пайтда ижобат этинглар. Билингларки, албатта Аллоҳ инсон билан унинг қалби орасини тўсиб қўяжак, ҳамда сизлар Унинг ҳузурига тўпланурсизлар”. (Анфол сураси, 24-оят).

Шанба, Май 01 2021

“Сиз ва сиз билан бирга тавба қилганлар қандай буюрилган бўлсангиз, ҳақ йўлда шундай турингиз, ҳаддан ошиб кетмангиз. У шубҳасиз, сизларнинг қилаётган амалларингизни кўриб турувчи Зотдир. Золим бўлган кимсаларга мойил бўлиб қолмангизким, сизларни дўзах олови домига тортур ва сизларга Аллоҳдан бошқа бирор дўст топилмас. Кейин сизларга ёрдам ҳам берилмас”. (Ҳуд сураси, 112, 113-оятлар).

Шанба, Май 01 2021

“Сизларнинг дўстларингиз фақат Аллоҳ, Унинг расули ва иймон келтирган зотлардирким, улар намозни тўкис бажо қиладилар, закотни адо этадилар, ўзларини хокисор тутадилар. Кимки Аллоҳу расулни ва иймон келтирган инсонларни дўст тутадиган бўлса, бас Аллоҳнинг ҳизбида бўлганлар, ана ўшалар ғолиб бўлгувчилардир!” (Моида сураси, 55, 56-оятлар).

Жума, Апр 30 2021

“Биз Аллоҳга шукр қилгин, дея ҳақиқатда Луқмонга ҳикмат ато қилдик. Кимки шукр қилса, бас фақат ўзи учун шукр қилган бўлади. Ким кофир бўлса, бас Аллоҳ Ғанийдир, Ҳамийддир. Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб деган эди: Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма, ширк энг катта зулмдир!” (Луқмон сураси, 12, 13-оятлар).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase