close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Қуръоний суҳбатлар

Қуръоний суҳбатлар (31)

«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир»

(Бухорий ривоят қилган)

Пайшанба, Апр 15 2021

"Бу Қуръон, оятлари устида тафаккур юритишлари ва ақл эгалари насиҳат олишлари учун Биз сизга нозил қилган муборак китобдир". (Сод сураси, 29-оят)

Чоршанба, Апр 14 2021

"Раҳмоннинг бандалари эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмайдиган, бу иккисининг орасида ўрта йўл тутадиган инсонлардир. Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа худога сиғинмайдиган, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмайдиган, зино қилмайдиган зотлардир. Кимки, ўшандай ишларни қилса, жазога дучор бўлади. Унга Қиёмат куни азоб кўпайтириб берилади ва у хор бўлиб, азоб ичра абадий қолиб кетади". (Фурқон сураси, 67-69-оятлар).

Чоршанба, Апр 14 2021

"Шубҳасиз, бу Қуръон энг тўғри йўлга бошлайди ва солиҳ амаллар қилувчи мўминларга улар учун улкан ажр борлиги ҳақида башорат беради. Охиратга иймон келтирмаганларга эса аччиқ азоб тайёрлаб қўйганлигимизни билдириб огоҳлантиради" (Исро сураси, 9, 10-оятлар).

Сешанба, Апр 13 2021

“Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда оғир-босиқлик билан юрадиган, жоҳиллар хитоб қилиб қолса, уларга чиройли муомала қиладиган, тунларини Раббилари учун саждада ва қиёмда ўтказадиган зотлардир. Улар: “Эй Раббимиз, биздан жаҳаннам азобини буриб юборгин, зеро, унинг азоби шаксиз ўз аҳлига қаттиқ ёпишгувчидир”, дея илтижо қиладиган инсонлар. Албатта жаҳаннам маскан ва манзилгоҳларнинг энг ёмонидир”. (Фурқон сураси, 63-66-оятлар).

Сешанба, Апр 13 2021

Бизга Қуръондек буюк неъматни ато қилган Аллоҳ таборака ва таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase