close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳаром молдан ҳаж ёки умра қилишнинг гуноҳи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бир киши ҳалол-пок молини сарфлаб ҳаж сафарига йўл олса ва оёғини уловининг узангисига қўйиб: «Лаббайкаллоҳумма лаббайк»ни баланд овозда айтса, самодан бир нидо қилувчи: «Лаббайка ва саъдайка» (яъни сенинг хизматингга тайёрман, дуойингни ижобат қилиб, сени қайта-қайта саодатли этаман.) Сенинг озуқанг ҳалол, уловинг ҳалол, ҳажинг мабрурдир», дея нидо қилади. Агар киши ҳаж қилиш учун ҳаром мол билан чиқса ва уловининг узангисига оёғини қўйиб: «Лаббайка»ни айтса, самодан нидо қилувчи: «Лаа лаббайка ва лаа саъдайка» (яъни сен учун ҳозирлик, ижобат ва саодат йўқдир). Сенинг озуқанг ҳаром, молинг ҳаром, ҳажинг гуноҳ ва ёмонлик ила булғангандир, мабрур эмасдир (номақбулдир)», дея нидо қилади» («Ал-муъжамул авсат», «Ат-тарғиб ват тарҳиб»).

Анвор ул-Маносикнинг
"Ҳаж фатволари мажмуаси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase