close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нажосатлар ва уларни поклаш боби

Мусанниф раҳимаҳуллоҳ юқорида ҳукмий нажосатлар ва уларни поклашга доир аҳкомларни баён қилди. Эндиликда ҳақиқий нажосатлар ва уларни поклашга доир ҳукмлар баён қилинади. Ҳукмий нажосат ибодатга зарар етказиши эътиборидан ҳақиқий нажосатдан кучли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у муқаддам зикр қилинди.

Мусанниф раҳимаҳуллоҳ юқорида ҳукмий нажосатлар ва уларни поклашга доир аҳкомларни баён қилди. Эндиликда ҳақиқий нажосатлар ва уларни поклашга доир ҳукмлар баён қилинади. Ҳукмий нажосат ибодатга зарар етказиши эътиборидан ҳақиқий нажосатдан кучли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у муқаддам зикр қилинди.
Савол: Ҳукмий нажосат нима сабабдан ҳақиқий нажосатдан кучли ҳисобланади?
Жавоб: Ҳукмий нажосатнинг жуда оз микдори ҳам намознинг дуруст бўлишига монелик қилади. Ҳақиқий нажосат эса бунинг акси бўлади. Чунки унинг маълум афв миқдорлари мавжуд. Шу эътибордан у бироз енгилроқ ҳисобланади.
«Намозхон бадани, либоси ва намоз ўқийдиган маконини нажосатлардан поклаши вожиб бўлади». Бунга Аллоҳ азза ва жалланинг «Ва кийимингни покла» (Муддассир сураси, 4-оят) ояти каримаси далил бўлади. Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни (нажосатни) қириб ташла, сўнгра уни ишқала. Сўнг сув билан ювгин. Унинг асари сенга зарар қилмайди», деб марҳамат қилганлар.
Юқорида зикр қилинганидек, кийимни поклаш вожиб бўлгани каби, бадан ва маконни поклаш ҳам вожиб бўлади. Чунки намоз ҳолатидаги истеъмол уларнинг барчасини ўз ичига олади.
Шарҳ: Матнда кийимни поклаш вожиб экани айтилди. Аслида у фарз маъносида бўлади. Татҳир, яъни поклашнинг икки хил маъноси мавжуд:
Биринчиси - таҳоратни собит қилиш;
Иккинчиси - нажосатни кетказиш.
Биринчи маънога кўра, юқоридаги ибора «Нажосат ўрнини поклаш фарздир» деган мазмунни англатади. Яъни нажосат ўрнини поклаб, таҳорат собит қилинади.
Иккинчи маънога кўра, жумла «Нажосатни кетказиш фарздир», деган мазмунни ифодалайди.
Хуллас, намоз ўқувчининг бадани, либоси ва намоз ўқийдиган маконидан нажосатларни кетказиш фарздир.
Кийимни поклаш борасида очиқ-ойдин ояти карима нозил бўлган:
«Ва кийимингни покла» (Муддассир сураси, 4-оят).
Оятдаги калимаси амр сийғаси бўлиб, у вожибликни ифодалайди. Бу ерда кийимларни поклашнинг фарз экани иборатун насс (насснинг ибораси) билан собит бўлган. Бадан ва маконни поклаш эса далолатун насс (насснинг далолати) билан собит бўлган.
Бадан ва маконни поклаш насснинг далолати билан собит бўлишининг сабаби шуки, намоз банданинг ўз Робби билан муножот қиладиган ҳолати бўлгани боис, унда кийимни поклашга буюрилган. Шунинг учун намозхоннинг кийимлари энг гўзал ҳолатда бўлиши зарур саналади. Зеро, намозхон кийими ва бадани турли нажосат-лардан пок бўлган ҳолатда энг гўзал ҳайъатни ҳосил қилади.
Қолаверса, оятда кийимни поклашга ҳукм қилинмокда, лекин ки-йим инсонга унинг баданичалик яқин ва ёпишган эмас. Ташқи омил бўлган кийимни поклашга буюрилган ўринда инсон баданининг покланиши янада вожиб бўлади.
Шунингдек, намозхонга яқин ёпишиб турадиган жиҳатлардан бири унинг намоз ўқийдиган маконидир. Шунинг учун маконни поклаш ҳам вожиб бўлади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: «У (нажосат)ни қириб ташла, сўнгра уни ишқала. Сўнг сув билан ювгин. Уиинг асари сенга зарар қилмайди», деб марҳамат қилдилар.
Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни қуйидагича келтиради:
Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят ҳилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аёл келиб: «Бизлардан биримизнинг кийимига ҳайз қони тегади. У қандай покланади?» деб сўради. Шунда у зот: «Уни қиради, сўнгра сув билан ишқалайди. Сўнгра унга сув қуяди, сўнг унда намоз ўқийди», деб жавоб бердилар» (Муттафақун алайҳ).
Маълум бўладики, нажосат кийимга тегадиган бўлса, уни поклаш лозим бўлади.
Нажосат теккан кийим ювилгандан сўнг унда нажосатнинг доғи қоладиган бўлса, бу зарар қилмайди.
Намоз ўқувчининг намоз ўқийдиган макони пок бўлиши ҳам вожиб экани айтилди. Фуқаҳолар намоз дуруст бўлиши учун маконнинг қанча микдори пок бўлиши борасида турли қарашларни баён қилганлар.
Демак, намозда маконнинг пок булиши дейилганда намоз ўқигувчининг қадам ўрни эътиборга олинади. Шунга кўра, намоз ўкигувчининг қадами ўрнида бир дирҳам миқдоридан кўпроқ нажосат бўлса, у ерда ўқилган намоз фосид бўлади.
Сажда қиладиган ўриннинг ҳам пок бўлиши зарур ёки зарур эмаслиги борасида уламолар ихтилоф қилганлар.
Имом Муҳаммад Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан нақл қилган ривоятда сажда қиладиган жойи ҳам пок бўлиши шарт эканини айтади. Чунки сажда ҳам қиём каби намознинг бир рукни ҳисобланади. Шунга кўра, сажда ўрни ҳам қиём ўрни каби пок бўлиши зарур бўлади.
Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллохдан нақл қилган ривоятида сажда ўрни пок бўлиши шарт эмаслиги айтилган. Сабаби, сажда буруннинг ўзи билан ҳам адо бўлаверади. Бурун қўйиладиган жой эса бир дирҳам микдоридан кам бўлади. Бир дирҳамдан кам микдор намознинг жоиз бўлишини ман қилмайди. Шу эътибордан сажда ўрни пок бўлиши шарт қилинмайди.
Имом Муҳаммад раҳимаҳуллохдан нақл қилинган ривоятда сажда ўрни пок бўлиши зарур эканлиги айтилди. Чунки бу ривоятга кўра, буруннинг ўзи билан эмас, балки пешона билан сажда қилиш шарт ҳисобланади. Пешона тегадиган жой эса дирҳам микдоридан катта бўлади. Шунга кўра, сажда қилинадиган жой ҳам пок бўлиши шарт қилинади.

Ҳикматуллоҳ Абиевнинг
"Ҳидоя шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase