close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Намозларни жамлашнинг ҳукми

Икки намозни жамлаб, бир вақтда ўқиш фиқҳий мазҳаблар ўртасидаги ихтилофли масалалардан биридир. Ҳамманинг ҳам ўз далиллари бор ва ҳар ким ўз мазҳабига амал қилиши тўғри бўлади. Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳаж мавсумидаги маълум вақтлардан ташқари ҳолатларда намозларни жамлаш жоиз эмас, деб билганлар. Қуйида намозларни жамлаш жоиз эмаслигига ҳанафий мазҳаби уламолари келтирган далиллар ва бошқа мазҳаб вакилларига берган жавобларини келтирамиз.

Икки намозни жамлаб, бир вақтда ўқиш фиқҳий мазҳаблар ўртасидаги ихтилофли масалалардан биридир. Ҳамманинг ҳам ўз далиллари бор ва ҳар ким ўз мазҳабига амал қилиши тўғри бўлади. Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳаж мавсумидаги маълум вақтлардан ташқари ҳолатларда намозларни жамлаш жоиз эмас, деб билганлар. Қуйида намозларни жамлаш жоиз эмаслигига ҳанафий мазҳаби уламолари келтирган далиллар ва бошқа мазҳаб вакилларига берган жавобларини келтирамиз.
Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда намозларни ўз вақтида ўқиш зарурий эканлиги уқтирилади. Белгиланган вақтдан аввал ўқиш ҳам, кечиктириб ўқиш ҳам жоиз эмас. Бу ҳақда Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади:
Яъни: “Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир" (Нисо сураси, 103-оят).
Шуни ҳам айтиш керакки, ҳар бир намознинг аввалги вақти ҳам, охирги вақти ҳам белгилаб қўйилган. Шунга биноан Ҳанафийларнинг наздида икки фарз намозни бир вақтда жамлаб ўқиш муқим учун ҳам, мусофир учун ҳам жоиз эмас. Фақатгина ҳожиларга Ҳаж вақтида Арафотда Пешин пайтида Пешин ва Асрни, Муздалифада Хуфтон вақтида Шом ва Хуфтон намозини, жамлаб ўқишга рухсат берилган. Чунки, бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳоба розияллоҳу анҳумлардан собит бўлгандир. Ундан бошқа бирор жойда намоз вақти кирмасдан туриб адо қилиш ёки узрсиз вақтидан ўтказиб ўқиш собит бўлмаган.

Намозни вақтида адо этишга тегишли оятлар
Бақара сураси 238-оятда Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади:
Яъни: "(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, хусусан ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз)"
Аллома Ибн Касир роҳимаҳуллоҳушбу оятнинг тафсирида: "Аллоҳ таоло бу ояти каримада намозларни ўз вақтида адо қилишга ҳукм қилган" деганлар. Маъориж сураси 34-оятда Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади:
Яъни: "Яна улар намозларини (вақтида адо этиб) юрувчилардир".
Мааъуун сураси 4-5 оятларида Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади:
Яъни: "Бас, шундай намозхонлар ҳолига войки, улар намозларини "унутиб" қўядилар".
Қолаверса, Нисо сурасининг 102-оятида Аллоҳ таоло "Хавф” намозининг кайфиятини ҳамда унинг одобларини баён қилган. Ундан маълум бўладики, айни жанг бўлаётган вақтда фақатгина намознинг кайфиятида енгиллик берилади. Вақт жиҳатидан кечиктиришга ижозат берилмаган. Балки, имкон қадар ўз вақтида ўқилади. Душман билан рўбарў бўлиб, шикаст етиши ҳалок бўлиш хавфи бўлганда ҳам икки намозни бир вақтда жамлашга рухсат берилмаган. ("Марғубул адилла би-аҳадисин-Набавия ала маслакил Ҳанафия” китоби, 170-171 -саҳифалар)

Намозни вақтида адо қилишга тегишли ҳадислар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал қайси?" Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
- Ўз вақтидаўқилган намоз.
- Ундан кейинчи?
Ота онага яхшилик қилиш.
- Ундан кейинчи?
Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш.
Менга шуларни айтдилар. Агар зиёда қилишларини сўраганимда яна зиёда қилар эдилар", деди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Жаброил алайҳиссалом менга Байтуллоҳнинг олдида икки марта имомлик қилди. Бас, улардан биринчисида Пешинни соя кавушнинг тасмасича бўлганда ўқиди. Сўнгра Асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда ўқиди. Сўнгра Шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра Хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди. Сўнгра Бомдодни фажр ярақлаб, рўзадорга таом ҳаром бўладиган вақтда ўқиди.
Иккинчи мартада Пешинни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда, кечаги Аср вақтида ўқиди. Сўнгра Асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда ўқиди. Сўнгра Шомни биринчи ўқиган вақтида ўқиди. Сўнгра Хуфтонни кечанингучдан бири кетганда ўқиди. Сўнгра Бомдодни ер ёришиб кўринганда ўқиди. Сўнгра Жаброил менга ўгирилиб қарадида:
"Эй Муҳаммад, мана шу сендан олдинги анбиёларнинг вақтидир. Вақт ушбу икки вақтнинг орасидир”, деди", дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдилар: "Узрсиз икки намозни жамлаб ўқиш гуноҳи кабиралардандир” ("Мусаннаф ибн Аби Шайба" 5-жилд, 396-саҳифа)
Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳнинг "Шарҳи маъонил осор"номликитоблари "Намозларнижамлабўқишнинг кайфияти” бобида Усмон ибн Абдуллоҳ ибн Мувҳиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан сўралди: "Намознинг нуқсони нима?" У Зот жавоб қилдилар: "Намознинг нуқсони, бир намозни иккинчи намоз вақтигача кечиктиришдир.
"Сунан Термизий”нинг "Муқимликда икки намозни жамлаб ўқиш ҳақида келган ҳадислар" бобида Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики:
Яъни: "Ким узрсиз икки намозни бир вақтда жамлаб ўқиса, гуноҳи кабиралардан бирини қилибди"
Мазкур ҳадисда икки намозни бир вақтда жамлаб ўқиш гуноҳи кабира дейилмоқда. Гуноҳи кабира ишни қилиш ҳаргиз жоиз бўлмайди.
Баъзи ҳадисларда икки намозни жамлаб ўқиш борасида ҳам ривоятлар келган. Шофеий мазҳаби уламолари ана шу ривоятларга асосланиб, мусофирлар учун намозларни жамлаб ўқишга рухсат берганлар. Ҳанафийлар эса, бу масалада келган бошқа ривоятларни ҳам эътиборга олиб, Шофеийлар далил қилган ҳадисларга икки йўл билан жавоб берганлар.

Биринчи: Намоз вақтлари Қуръони Карим оятлари ва мутавотир ҳадислар ҳамда ижмо билан собит бўлган. Намозни вақтдан олдин ёки вақтдан кейин ўқиш мумкинлиги очиқ-ойдин зикр қилинган ҳадислар оҳод ҳадислар бўлиб, Қуръони Каримга ва ҳар бир намознинг белгилаб қўйилган вақти борлиги зикр қилинган саҳиҳ ҳадисларга зид келади. Усулий қоидага кўра бундай ўринда оҳод хабарларни таъвил қилиб, намозларни ҳақиқатан эмас балки, суратан, зоҳиран ва феълан жамлаш жоиз десак, шундагина бу масалада келган барча ояти карималар ва ҳадиси шарифларга амал қилиш мумкин бўлади.
Иккинчидан: Намозларни жамлаб ўқиш ҳақида келган ривоятлардан суратан жамлаш ирода қилинган, ҳақиқатан жамлаш эмас. Бунинг изоҳи шундайки, Пешин намозини охирги вақтида ўқиб, бир оздан сўнг аср намози ўқилади. Шу тарзда иккала намоз ҳам гарчи зоҳиран жамлаб ўқилганга ўхшасада, аслида Пешин охирги вақтида, Аср аввалги вақтида яъни, ҳар икки намоз ўз вақтида ўқилган бўлади.
Бунинг далили Ибн Умар розияллоҳу анҳу “Саҳиҳи Муслим" китобида "Сафарда икки намозни жамлаб ўқиш жоизлиги ҳақидаги ҳадислар" бобида ривоят қилган ҳадис:
Яъни: "Мен Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламни сафар шошилтирган ваҳтларда Шом намозини кечиктириб, Хуфтон намози билан жамлаб ўҳиганларини кўрдим” Анас розияллоху анҳудан ривоят қилинади:
Яъни: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳуёш заволга кетишдан олдин сафарга чиқсалар, Пешинни то Асргача кечиктирар эдилар. Сўнг тўхтаб Пешин ва Асрни жамлабўқир эдилар" ("Марғубул адилла би-аҳадисин-Набавия ала маслакил Ҳанафия” китоби, 169-171-саҳифалар).
Шу ва шунга ўхшаш ривоятларни ҳақиқатан эмас, балки суратан жамлашга ҳамл қилинади. Шундай қилсак, ояти карима ва саҳиҳ ривоятлар ўртасида қарама-қаршилик юзага келмайди ва Қуръони Карим ҳамда саҳиҳ ҳадисларга мукаммал амал қилиш мумкин бўлади. Агар ҳақиқатан жамлашга ҳамл қилинса, ояти карималар ва бир қанча саҳиҳ ҳадисларни тарк қилишга мажбур бўламиз. Усули фиқҳ қоидаси бўйича бу жоиз эмас.
Хулоса шуки, ҳар бир намозни ўз вақтида адо қилиш зарурийдир. Ҳанафийларнинг наздида сафарда ҳам икки намозни бир вақтда жамлаб ўқиш жоиз эмас. Зарурат тақозо қилгандагина суратан жамлаб ўқишга рухсат бор. Масалан, Пешин намозини кечиктириб охирги вақтида ўқиб, бироздан сўнг Аср намозини аввалги вақтида ўқиш ёки Шом намозини кечиктириб, охирги вақтида, Хуфтон намозини эса аввалги вақтида ўқиш мумкин.
Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
"Шофеийларга хилоф ўлароқ, сафар ёки кучли ёмғир сабабли бир вақтда икки фарз намозни жамлаб бўлмайди. Намозларни жамлаш зикр қилинган ҳадисларни вақт жиҳатидан эмас, сурат жиҳатидан жамлашга ҳамл қилинади (йўйилади). Агар бир намозни вақтидан олдин бошқаси билан жамласа, намоз фасод бўлади. Аксинча, вақтидан кечиктириб бошқасига жамласа, гарчи қазо йўли билан тўғри бўлсада, намозни кечиктириши ҳаром амал бўлади. Фақат ҳожиларга Арафа ва Муздалифада намозларни жамлаб ўқишга рухсат берилган” ("Раддул Муҳтор” китоби, 1-жилд 381-саҳифа).
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари давомида намозларни фақатгина ҳажда ҳақиқатан жамлаб ўқиганлар. Бунинг далили "Саҳиҳ Бухорий”нинг Ҳаж китобида келган қуйидаги ҳадис: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларни доимо ўз вақтида ўқиганларини, магар "Ҳажжатул вадоъ”да Муздалифада Ҳуфтон вақтида Шом ва Хуфтон намозларини ўқиганларини кўрдим”, дедилар. Бошқа бир ривоятда: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни намозларни доимўз вақтида ўқиганларини фақатгина "Ҳажжатул вадоъ”да Арафотда Пешин ва Аср намозларини Пешин вақтида, Муздалифада Шом ва Ҳуфтон намозларини Ҳуфтон вақтида ўқиганларини кўрдим", деганлар. Шунга кўра ҳанафий мазҳабимизда намозларни ҳақиқатан жамлаб ўқиш фақат ҳажда маълум ўринларда ҳожиларгагина рухсат этилган. Валлоҳу аълам.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase