close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бўйинга масҳ тортишнинг мустаҳаблиги борасида

Фулайҳ ибн Сулаймон Нофеъдан, у Ибн Умардан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким таҳорат ҳилса ва икки кўли билан бўйнига масҳтортса, ҳиёмат кунида кишандан саҳланади”.
Абу Ҳасан ибн Форис санади билан ривоят қилган ва, “Иншааллоҳ, бу саҳиҳ ҳадис”, деган (“Талхисул ҳабир”)(Таҳоратнинг суннатлари боби. Ҳофиз айтади: “Ибн Форис ва Фулайҳ ўртасида бўшлиқ мавжуд, шунга эътибор қилиш керак”.).    

Фулайҳ ибн Сулаймон Нофеъдан, у Ибн Умардан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким таҳорат ҳилса ва икки кўли билан бўйнига масҳтортса, ҳиёмат кунида кишандан саҳланади”.
Абу Ҳасан ибн Форис санади билан ривоят қилган ва, “Иншааллоҳ, бу саҳиҳ ҳадис”, деган (“Талхисул ҳабир”)(Таҳоратнинг суннатлари боби. Ҳофиз айтади: “Ибн Форис ва Фулайҳ ўртасида бўшлиқ мавжуд, шунга эътибор қилиш керак”.).   
66.    Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким таҳорат қидса ва бўйнига масҳ тортса, қиёмат кунида кишандан сакданади”.
Абу Мансур Дайламий “Муснади Фирдавс”да заиф санад билан ривоят қилган (Аллома Забийдийнинг(Таҳоратнинг кайфияти борасидаги боб.) “Иҳёу улумид дин” китобига ёзган шарҳи).
Лайс Талҳа ибн Мусоррифдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади:
“У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошларига масҳ тортаётганларини, ҳатто гарданлари ва унга яқин бўйнининг бошланиш қисмига ҳам масҳ тортганликларини кўрди”.
Имом Аҳмад ривояти. (“Найлул автор”)(Таҳорат ўринларидаги аъзоларнинг барча жузларини қамраб олишнинг мустаҳаблиги боби.). Лайснинг ишончли экани ва Талҳа отасидан, у эса бобосидан ривоят қилган ҳадиси ҳасан экани юқорида айтиб ўтилди.
Бу ҳадисни Таҳовий “Маъонил осор” китобида “Бошининг олд тарафига масҳ тортдилар, ҳатто бўйнининг олд қисми - гарданигача етказдилар”, деган лафз билан ривоят қилган. Унинг Лайсгача бўлган барча ровийлари ишончлидир.
Табароний бу ҳадисни “Бошларига масҳ тортган вақтларида, “Мана бундай”, деб, кўли билан бошининг олд тарафидан бошлаб, елка тарафидан бўйнининг пастки қисмигача етказиб ишора қилди”, дея ривоят қилган. “Ғоятул мақсуд”да(Оғиз ва бурунни чайқаш ўртасидаги фарқ борасидаги боб.) ҳам шундай келган. Унинг ровийларини бирма-бир ўрганиб чиқиш “Оғизни бурундан алоҳида чайқаш” бобида ўтган.

Бўйинга масҳ торшишнинг мустаҳаблиги борасидаги бобга шарҳ
Муаллиф айтади: “Бу ҳадислар бўйинга масҳ тортишнинг мустаҳаб эканига далолат қилади. Уни суннат деб бўлмайди. Чунки бу амални доим қилинганлиги ҳақида нақллар мавжуд эмас. “Дуррул мухтор” китобида шундай дейилади: “Таҳоратнинг мустаҳаби - бўйинга икки қўлининг орқаси билан масҳ тортишдир. Аммо ҳалқумга масҳ тортилмайди. Чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъат”.
“Раддул муҳтор”да эса қуйидагича келади: “Чунки ҳалқумга масҳтортиш бидъатдир, дейилишининг сабаби бу амал суннатлар ичида келмаганидир”.

Бўйин ва ҳалқум сўзларининг ҳақиқати
“Лайс Талҳа ибн Мусоррифдан    ” деб бошланувчи ҳадис борасида. Бу ҳадиснинг бўйинга масҳ тортишга далолат қилиши равшан.
Луғат ва ҳадис китобларини кўриб чикиш орқали қуйидагилар маълум бўлди: бўйиннинг аввалги қисми ҳам охирги қисми ҳам бош тарафдадир. Демак, унинг бошланиш томони гарданга (тепага) якин бўлган қисми, охирги тарафи эса орқа (паст) қисмнинг бошланишидир. Бунинг далили матнда келган Таҳовий ривоят қилган ҳадис “ҳатто бўйнининг олд қисми - гарданигача етказдилар”, деган сўзидир. Ҳадисда бўйиннинг олд қисми гардан деб айтилмокда. Гардан эса “Қомус” ва бошқа китобларда айтил-ганидек бошнинг охирги қисмидир.
Имом Аҳмад келтирган лафз эса қуйидагича: “ҳатто гардан ва унга яҳин бўлган бўйиннинг аввалги ҳисмига ҳадар етказдилар Демак, бундан билинадики, бўйиннинг аввалги қисми гардан ва унга яқин ўринлардир. Маълумки, ҳалқум гарданга яқин жой эмас. Бу билан баъзилар айтган “ҳалқум бўйиннинг бошланишидир” деган гап ботил бўлади.
Анатомиклар айтишича: “Бўйин етти суякдан иборат. Улар бўйиннинг ингичка жойидаги суяклардир” (“Қонунчи”, 34-бет). Маълумки, ҳалқум бўйиннинг суякларидан эмас. Чунки у тоғай суякдан иборат. Ўпка атиргул рангидаги гўшт ва нафас йўлларининг тоғай суякларидан иборат”. Нафас йўллари ҳалқумдир. Шундан маълум бўладики, ҳалқум бўйиннинг эмас, балки ўпканинг бир қисми бўлади.
“Лисонул араб” китобида шундай дейилган: “Бўйин бош ва жасад ўртасини боғловчидир”. Маълумки, ҳалқум бош ва жасад ўртасида боғловчи эмас. Чунки унинг юқори қисми (яъни томоқ) юқоридаги нарсадан ажралиб билиниб туради. Шунингдек, ҳалқумдан қаттиқ ушланса, уни “буғилган” деб айтилади. Агар бўйиндан қаттиқ ушланса “қучоқлади”, дейилади. Ҳалқум кесилганда “сўйиш” сўзи ишлатилади. Бўйиндан кесилганда эса “кесди” сўзи ишлатилади. Бу ва бу каби истилоҳлар бўйин билан ҳалқумнинг алоҳида эканлиги ва уларнинг бири иккинчисини ифодалай олмаслигига далолат қилади. Тўғри, у иккаласининг бир-бирига боғлиқлиги бор, лекин бундан иккаласи битта нарса ёки бири иккинчисининг бир қисми эканлигини англатмайди.
“Раддул муҳтор”да шундай дейилади: “Ал-ҳалқ” калимаси аслида ҳалқумни англатади. Ҳалқум - жағдан бошлаб кўкракнинг бошланишигача бўлган қисм. “Туҳфа”, “Кофий” ва бошқа китобларда келган сўзлар “ҳалқум” сўзининг “бўйин” сўзи билан алоқадорлик борлиги сабабидан ҳам ишлатилади”. Бу, аслида, ҳалқум бўйиндан бошқа нарса эканлигига далолат килади. Тўғри, гоҳида “ҳалқ” сўзи бўйин маъносида мажозан ишлатилади. Бинонинг ўрни бузилганидан сўнг бино ҳам бузилади. Бино ҳалқумга масҳ тортишнинг мустаҳаблиги эди. Чунки у бўйин уни ўз ичига олишга боғлиқ эди. Унинг нотўғри эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақиқий маънода ишлатилган “ҳалқум” ҳақидаги сўзларимиз эди.
Аммо сўзлашувдаги кенгчилик ва мажоз йўлига кўра, бўйин калимаси баъзида ҳалқумни ҳам ўз ичига олган ҳолда ишлатилишини инкор қилмаймиз. Худди “бош” сўзи ҳам шу маънода ишлатилганидек. Ҳалқум ва бўйин кесилса, “Бош кесилди”, дейилгани каби. Лекин бунга эътиборан ҳалқумга масҳ тортишни собит қил иш учун баъзи заиф ривоятларда “бўйин” лафзи билан келганлигини далил қилишга ҳожат йўқ эди. Балки, уни исбот қилиш учун бошга масҳ тортиш борасидаги ҳадисларни келтириш ёки Қуръон оятидаги “бошларингизга масҳ тортинг” деган сўзларни келтириш кифоя эди.
Сўнг гарчи бўйин сўзи ҳалқумни ҳам ўз ичига олишига иқрор бўлинса ҳам, бошқа ривоятларда ундан мақсад нима эканлигини очиқ айтилгани учун бўйинга масҳ тортишликнинг мустаҳаб эканлиги даъвоси тўғри бўлмайди.
Ҳофиз “Талхис”да шундай дейди: “Абу Убайд “Поклик” китобида Абдураҳмон ибн Маҳдийдан, у Масъудийдан, у Қосим ибн Абдураҳмондан, у Мусо ибн Талҳадан ривоят қилади: “Ким боши билан гарданига масҳ тортса, қиёмат кунидаги кишандан сақланади”. Ҳофиз ибн Ҳажар айтади: “Эҳтимол, мана бундай дейиш мумкин: “Бу ҳадис гарчи мавқуф бўлса-да, унинг ҳукми марфуъ кабидир. Чунки бундай гаплар ақлга таяниб айтилмайди. Шунга кўра, бу ҳадис мурсалдир”(“Талхис”, “Таҳоратнинг суннатлари” боби.).
Мен айтаманки: “Ҳадис ровийлари ҳақида ҳеч нарса демаганлиги, унинг наздида уларнинг барчаси ишончли эканлигига далолат қилади. Ибн Умарнинг “бўйин” лафзи билан келган ҳадисига келсак, Ҳофиз уни яхшилаб ўрганиб “Ибн Форис ва Фулайҳнинг ўртасида узилиш бор, шунга эътибор қаратилади”, деган.
Шавконий “Найлул автор”да шундай дейди: “Бу ҳадис шиаларнинг катта имомлари китобларида, жумладан, “Амоли Аҳмад ибн Ийсо” ва “Шарҳуттажрид” китобларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадар муттасил санад билан келтирилган. Бироқ унда Ҳусайн ибн Улвон(Айтаманки, бу икки ровий ҳам ёлғон ҳам ҳадисларни тўқиш билан айбланган. Ҳадис-даги “Солифуҳу” сўзининг маъноси бўйиннинг ёни деган маънони англатади. “Мажмаъул биҳор”да ҳам шундай дейилган. 1-жилд, 131-бет. Агар ҳадис бор бўлган тақдирда ҳам бу бўйинга гардан тарафдан икки томони билан масҳ тортишликка далил бўлар эди. Ҳалқум бу иккисидан ҳам ташқарида (муаллифдан).) Абу Холид Воситийдан қуйидаги лафз билан келтирган: “Ким таҳорат қилса, икки чаккасига ва гарданига масҳ тортса, қиёмат куни кишандан омонда бўлади...(“Найл” китоби, “Бўйинга масҳ тортиш боби”, 1-жилд, 142-бет.).
Айтаманки, Мусо ибн Талҳанинг мурсали иккаласидан ҳам холи бўлиб, унда “бўйин” сўзининг ўрнига “гардан” калимаси ишлатилган. Демак, маълум бўладики, ҳадисда келган “бўйин” лафзи ҳалкумни ўз ичига олмас экан. Балки бу сўздан бўйиннинг орқа қисми назарда тутилган.
Бу фикрни шу бобда келган феълий ҳадислар ҳам тасдиқлайди. Жумладан, матнда Табароний ривояти билан айтиб ўтилган ҳадисда шундай дейилган: “Ҳатто қўлларини бўйнининг гардани тарафидан паст қисмигача етказдилар”. Шунингдек, Баззор Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: “Сўнг бошларига ва қулоқларининг орқасига ҳамда бўйнининг оркасига уч мартадан масҳ тортдилар. (Ўйлашимча) соқолининг устига ҳам уч марта(Мажмаъуз завоид.) масҳ тортдилар”, деган”. Бу ҳадиснинг санадида Муҳаммад ибн Ҳажар бўлиб, Заҳабийнинг айтишича, ундан мункар ҳадислар ривоят қилинган. Бухорий айтади: “У ҳакда баъзи мунозаралар бор”. Абу Ҳотим айтади: “У кўфалик шайхдир. “Лисон” китобида ҳам шундай дейилган”. Мен айтаманки, уларнинг “шайх” деган сўзлари, юқорида айтиб ўтилганидек, таъдил (адолатли) лафзларидан бири ҳисобланади. Демак, у ҳакда ихтилоф бор. Бу ҳадисда Ибн Умар ҳадисида келмаган очик гаплар мавжуд.
Шундай экан, баъзи ривоятларда келган “бўйин” лафзидан мақсад, баъзилар ўйлаганидек, ҳалқумни ҳам ўз ичига олмас экан. Балки фақат бўйиннинг орқа қисми экан. Ҳақиқат шуки, ҳанафийлар айтганидек, ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир. Чунки бу суннатда келмаган.

Соқолга масҳ тортиш борасида фойда
Имом Баззор Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилган бу ҳадис юзни юваётган вақтда соқолга масҳ тортиш кераклигига далолат қилади. Унинг лафзи қуйидагича: “Сўнг икки кафтини идишга киргизиб сув олди ва юзини уч маротаба ювди. Икки қулоғининг ичини ювди ва икки бармоғини унинг ичига киргизди. Бўйнининг орқасига ва соқолининг ичига уч маротаба масҳ тортди. Сўнг ўнг қўли билан идишдан сув олиб, ўнг билагини ювди...”.
Бу ҳадисни Табароний қуйидаги лафз билан ривоят қилган: “юзини уч маротаба ювди, сўнг соқолини ҳилол қилди ва икки қулоғининг ичига масҳ тортди. Ва сув етиши учун жимжилоғини қулоғининг ичига киргизди. Сўнг юзидан қолган сув билан бўйнига ва соқолининг ичига масҳ тортди” деб, яна: “Сўнг бошига уч марта масҳ тортди. Бошга олган сув билан қулоғининг орқасига, бўйнига ва соқолининг ичига масҳтортди...”, деган. Бу ҳадиснинг санадида Саид ибн Абдулжаббор бўлиб, Насоий у ҳакда “у кучли эмас” деган. Ибн Ҳиббон уни “Сиқот”да келтирган (“Мажмаъуз завоид”)(Таҳорат борасида келган ҳадислар боби, 1-жилд. 232-бет.).
Эслатма:
Воил ибн Ҳужрнинг ушбу ҳадисини Ибн Ҳумом “Фатҳул Қодир”да айтиб ўтган ва у ерда Баззорнинг лафзи ўрнига Термизий лафзи, деб келтирилган. Эҳтимол, бу котиб хатосидир. Чунки Ибн Ҳумом ҳадисни айтиб бўлгач, унинг санадида Муҳаммад ибн Ҳажар борлигини очиқ айтиб ўтган. Ваҳоланки, у Термизийнинг ровийларидан ҳам, шунингдек, “Сунан” соҳибларидан бирортасининг ровийларидан ҳам эмас. Қандай қилиб Ибн Ҳумомдек зот буни била туриб ҳадис нисбатини Термизийга боғлаши мумкин. Демак, маълум бўладики, бу хаттотларнинг хатоси бўлган. Ажабки, “Ғоятул мақсуд” муаллифи Ибн Ҳумомни ваҳм қилганликда айблаб: “Бу ҳадис Термизийда умуман келмаган”, деган. Бу билан унга назар қилганларни ҳадиснинг умуман асли йўқ, деб ваҳмга солиб қўйган. Ваҳоланки, бу ҳадис “Насбур роя”да(Таҳорат китобидаги олтинчи ҳадис остида.) ва “Мажмаъуз завоид”да Баззорнинг ундан қилган ривоят билан келтирилган.
Аммо унинг мана бу сўзига эътибор қилинг:(Яъни Азим Ободийнинг “Ғоятул максуд” китобда айтган гапи. У “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратлари васфи” бобнинг охирида Талҳа ибн Мусаррафнинг ҳадиси остида.) “Сўнгра, бу уларнинг мазҳабларига ҳам мувофиқ эмас. Чунки у бошга ва қулоққа уч мартадан масҳ тортишга далолат қиляпти. Ваҳоланки, улар ўзлари уч марта масҳ тортилади демайдилар-ку, қандай қилиб у ҳадисни қарши тарафга ҳужжат қилиши мумкин...”
Унга жавоб икки йўл билан бўлади. Биринчиси, бошга уч марта масҳ тортишни ҳанафийлар бутунлай инкор қилмайди, балки улар бир сув билан уч маротаба масҳ тортишга ҳамл қиладилар. “Ҳидоя”да келтирилганидек, Имом Ҳасан Абу Ҳанифадан ривоят қилган сўзга кўра, бу - шариатда рухсат берилган амал. Ҳозир айтиб ўтилганидек, Табароний ривоятида очиқ айтиб ўтилди. Қулоққа уч маротаба масҳ тортиш ҳақидаги ҳадис ҳам шунга ҳамл қилинади. Чунки бизнинг наздимизда қулоқ ҳам бошнинг бир қисмидир.
Иккинчиси, бу ҳадиснинг санадида Баззор ривоятида Муҳаммад ибн Ҳажар мавжуд бўлиб, унинг ишончлилиги борасида ихтилоф бор. Табаронийнинг ривоятида эса Саид ибн Абдулжаббор келган. У ҳам шундай. Ихтилофли ровий ишончли ровийлар ривоятига қарши бирор ҳадисни фақат ўзи ривоят қилса, унда жамоат ривояти устун ҳисобланади. Агар бошқалар айтмаган бирор нарсани фақат ўзи ривоят қилса, унинг зиёда қилгани қабул қилинади. Чунки у ҳам ҳасан ҳадис ровийларидан бўлиб, ҳасан ва саҳиҳлар ровийларининг алоҳида ривоят қилган ҳадислари қабул қилинади, агар у бошқа ривоятларга зид келмаса. Бўйинга масҳ тортишнинг зикр қилиниши эса ишончли ровийлар ривоятига қарши чиқмайди. Балки у зиёда бўлиб, уни бошқалар айтмаган. Демак, қабул қилинади. Бошга уч марта масҳ тортиш ҳақидаги ривоятлар эса бошга масҳ тортишни бир маротаба эканлигини очиқ айтган ишончли ровийларнинг ривоятига зид. Шундай экан, уларнинг ривоятлари рожиҳ қилинади.

Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавийнинг
"Эълоус сунан" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase