close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Гоҳида фиқҳни кўтариб юрувчи фақиҳ бўлмайди...

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаб, доимо ёдида сақлаб, уни адо қилган бандани Аллоҳ мунаввар қилсин. Гоҳида фиқҳни кўтариб юрувчи фақиҳ бўлмайди. Гоҳида фиқҳни кўтариб юрувчи ўзидан кўра фақиҳроқ кимсага етказади. Уч хислат борки, уларга мусулмоннинг қалби хиёнат қилмайди: Амални Аллоҳ учун холис қилиш, мусулмонларга насиҳат қилиш ва уларнинг жамоасини лозим тутиш. Зеро, уларнинг дуолари уларнинг ортларидан иҳота қилиб олгандир» (Имом Шофеъий ривояти). Байҳақий «Мадхол»да ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаб, доимо ёдида сақлаб, уни адо қилган бандани Аллоҳ мунаввар қилсин. Гоҳида фиқҳни кўтариб юрувчи фақиҳ бўлмайди. Гоҳида фиқҳни кўтариб юрувчи ўзидан кўра фақиҳроқ кимсага етказади. Уч хислат борки, уларга мусулмоннинг қалби хиёнат қилмайди: Амални Аллоҳ учун холис қилиш, мусулмонларга насиҳат қилиш ва уларнинг жамоасини лозим тутиш. Зеро, уларнинг дуолари уларнинг ортларидан иҳота қилиб олгандир» (Имом Шофеъий ривояти). Байҳақий «Мадхол»да ривоят қилган.
Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, бу ҳадисда ҳадис билан машғул бўлувчиларнинг фазилати баён қилинмокда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у инсонларга юзларини мунаввар бўлишлигини сўраб дуо қилмоқдалар. У зотнинг дуолари остига дохил бўлиш мақсадида кўпроқ ҳадис илми билан машғул бўлиш яхшидир. Яъни у зот қайси банда у зотдан ҳадисларини эшитиб, уни ёдлаб, қолган инсонларга етказадиган бўлса, Аллоҳ таоло унинг юзини мунаввар қилсин, деб дуо қилдилар. Бу ердаги мунаввар бўлиш маънавий мунавварликдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан бу инсонга мунавварлик сўраб дуо қилишнинг ҳикмати шуки, банда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини эшитиб, ёдлаб уни сақлаб қолишга ва равнақ топишига хизмат қилади. Шу сабаб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у банданинг ҳаққига дуо қиляптилар.
жумласида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларни ёдлаб, бошқаларга етказишга кўрсатма беряптилар. Бу жумладаги феъли мозий сийғадир. Мозий сийғалари одатда бирор ишдан хабар бериш хусусиятига эга. Шундан келиб чиқиб феъли бу ерда икки хил маънони ифодалайди.
Биринчиси: У хабар бериш маъносида бўлади. Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларни ёдлаб, бошқаларга еткизган одамга мунавварлик бўлишидан хабар беряптилар. Унинг лафзи мозий, аммо хабар келаси замонга тегишли. Баъзи ҳолатларда мозий сийғаси ҳам музориъ маънони ифода қилади ва унда янгиланиш маъноси бор. Хулоса шуки, ҳақиқатда Аллоҳ таоло бу банданинг юзини мунаввар қилади, дейилмокда.
Иккинчиси: Мозий сийғаси ўз маъносида эмас, балки дуо учун истеъмол қилинди. Аксар ҳолларда мозий сийғаси дуо жумлаларида келади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўринда ҳадисларни ёдлаб, унинг ҳаққини адо қилган инсоннинг ҳаққига дуо қилмоқдалар.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳадис фанидан дарс берувчи мударрислар ҳадис фанини ўқитгани учун ойлик маош олиши яхши эмас. Унга қўшиб бошқа фанни ўқитса ва унга маош олса бўлади.
Савол: Ҳадисда у зот дедилар.
Бундан келиб чиқиб, ҳадисни айни лафзини ривоят қилиш шарт бўладими? Ваҳоланки, маъно билан ривоят қилиш жумҳур уламолар наздида жоизку.
Жавоб: Бу ҳадисда азиматнинг мартабаси баён қилинмокда. Гарчи маъно билан ривоят қилиш жоиз бўлсада, ҳадисни лафзи билан ривоят қилиш азимат саналади. Ҳанафийлар наздида адо икки хил бўлади: Азимат ва рухсат.
Азимат - эшитган ҳадисни лафзи ва маъноси билан адо қилиш.
Рухсат - эшитган вақтда тушунганига қараб ҳадис иборасини маънан ривоят қилиш.
Ҳадиснинг кейинги қисмида ҳадисни еткизишлик фойдалари баён қилинмокда. Баъзи инсонлар ҳадисни ёддан билади, аммо ундан ҳукм чиқариб олишга салоҳият бўлмаслиги мумкин. У фақат ҳадисни сақлашга қодир холос. Етказувчи инсон эса ҳадисдан ҳукм истимбот (чиқариб олиш) қилишга қодирдир. Бу борада бир воқеа ривоят қилинган. Имом Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг устозлари бўлган. Имом Аъмашдан бир масала ҳақида сўраганларида у киши «билмайман» деб жавоб берибдилар. Уша жойда Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳам бор эканлар. Устозларидан бу саволга жавоб беришга изн сўраб, бир ҳадисни айтибдилар ва ундан ўша масаланинг жавоби чиқибди. Шунда Имом Аъмаш раҳимаҳуллоҳ: «Менга бу ҳадис ҳали сенинг ота-онанг дунёга келмай туриб ёд эди. Аммо ундан нима мақсад эканини тушунмаган эканман», деган эканлар. Бундан маълум бўладики, баъзи ҳолларда шогирд масалаларни истимбот қилиш истеъдодида устоздан ҳам ўтиб кетар экан. Лекин барибир устознинг камолоти бор. Сабаби, устоз ўз шогирдига қатра-қатра мана шу истеъдодни сингдирган бўлади.
Бу ўринда яна ҳадисни етказишлик учун бир неча хислатлар келтирилмоқда ва мўмин киши уларга хиёнат қилмаслиги таъкидланмоқда. Улар қуйидагилардир:
Биринчиси: Амалда холис бўлиш.
Иккинчиси: Мусулмонларга ғамхўрлик қилиш.
Учинчиси: Мусулмонлар жамоасини маҳкам ушлаш. Шунда уларнинг дуолари ортларидан иҳота қилиб туради.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase