Абу Муслим
Қўшма Штатларда бу ҳафта ёнғин оқибатида вайрон бўлган масжидни қайта тиклаш учун тезда маблағ тўплади. Сешанба куни Миссури штатидаги Жоплина Ислом жамияти ижтимоий ахборот воситаларига эҳсон уюштиришни бошлаб юборди, бунинг сабаби Ноэл шаҳридаги масжид ва унинг яқинида жойлашган шарқ молларини сотадиган дўконда ёнғин содир бўлгани эди.
Даъвогарлар қаторида Вишну маъбудини ва жайнизмнинг афсонавий асосчиси Ришабҳани ҳам ўз ичига оладиган даъво Қутб Минар комплекси қурилишида таҳқирланган 27 та ҳинд ва жаин ибодатхоналарини тиклашни талаб қилади, деб хабар қилади Sabrangindia.in.
Ростов шаҳридаги тарихий Жоме масжиди биносини Ким Назаретов номидаги болалар жазз мактабига ўтказиш ҳақида яқинда шаҳар мэриясида қарор қабул қилинди, деб хабар қилади donnews.ru.
"Россияда диссидент бўлиш учун фавқулодда жасорат талаб қилинади. Талаффуз қилиш қийин бўлган «пугачевщина» сўзи чор даврида рўй берган энг йирик деҳқонлар қўзғолони билан боғлиқ бўлиб, унинг етакчиси Емелян Пугачев 1774 йил асир олиниб, қафасга солинган ҳолда Москвага келтирилган, боши танасидан жудо қилинган ва (...) танаси тўртга бўлинган.
АҚШ разведкасининг ҳисоблашича, Эрон генерал Сулаймоний вафот этганининг биринчи йиллиги арафасида ҳарбий фаолликни ошди. Теҳрон ўз навбатида БМТ хавфсизлик Кенгашига Форс кўрфазидаги Вашингтоннинг "ҳарбий авантюризми" ни таъкидлади.
"(...) Россияда COVID-19 оқибатида ўлим ҳолатлари тахмин қилинганидан кўра уч баравардан ортиқ рўйхатдан ўтказилгани ҳақида демографик маълумотлар чоп этилиши хавотир уйғотмоқда. Росстат келтирган ракамлар Россиянинг ўлим ҳолатлари бўйича дунёд АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринга жойлаштиради", - деб ёзади Ouest-France Москвадаги мухбири Пол Гого.
Ҳиндистонда Нарендра Модининг Ҳинд миллатчи партияси томонидан бошқариладиган штати Ислом мактабларини оддий дунёвий мактабларга айлантириш ҳақида қонун қабул қилди. Штат сиёсатчиларининг сўзларига кўра, бу мактаблар ўртача даражадан паст таълим беради.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан юртимизда истиқомат қилаётган ёрдамга муҳтож оилаларга улашилган хайрия маҳсулотлари олдида қорбобо сурати тасвирланган фотолавҳалар турли изоҳлар билан тарқатилмоқда.
"Автократия ва диктатураларга қарши курашда аёллар бугунда – Хитойдан тортиб Белоруссияга – биринчи сафларда турибди. Улар жасорати учун юқори нарх тўлашади. Уларнинг муваффақияти ҳозирча кичик, лекин бу ўзгаради", - деб ёзади немис нашри Die Welt.
Дунё бўйлаб ҳар йили спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш натижасида 3,3 млн. киши нобуд бўлади, бу барча ўлимларнинг 5,9%ини ташкил этади. Спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш касалликлар ва жароҳатлар билан боғлиқ 200 дан ортиқ соғлиқни сақлашнинг бузилишига сабаб бўлмоқда, деб хабар беради Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайти. Спиртли ичимликлар касаллик ва жароҳатларнинг умумий глобал юкида 5,1% ини ташкил этади.
Туркманистоннинг асосий арча дарахти Марказий Осиё давлатлари орасида 2020 йилда энг баланд арча сифатида эътироф этилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ. Ашхобод янги йил дарахтининг баландлиги унинг устини безаб турган юлдуз билан биргаликда 41 метр, кенглиги эса 16 метрни ташкил этади. У «Алем» маданий-кўнгилочар маркази олдидаги майдонга ўрнатилган.
Ғазо секторидаги Хамас ҳукумати томонидан мусулмонларнинг насронийлар Рождество байрамини нишонлаш билан «чекланган муносабат»га чақирувчи фатво Хамасни «миллий бирлик» га таҳдид солаётганликда айблаётган кўплаб фаластинликларни ғазаблантирди.