close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Асад режими Идлибда касалхонани ўққа тутди, тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар бор

Асад қуролли кучлари Алеппо провинцияси Эль-Этерип районида жойлашган касалхонага ҳужум уюштирди. Башар Асад режими кучлари ва террорчи эронпараст гуруҳлари Идлиб де-эскалация зонасида ўқ отишни тўхтатиш режимини бузиб, шифохонани ўққа тутди, натижада 6 нафар тинч аҳоли, жумладан, бир нафар бола ҳалок бўлди. Яна 15 нафар тинч аҳоли вакили яраланган.

Сурия фуқаро мудофааси (Оқ каскалар) матбуот-хизмати вакили Иброҳим Абу Лайис «Анадолу» агентлигига хабар қилишича, Асад кучлари Алеппо провинцияси Эл-Этерип районида жойлашган касалхонага ҳужум уюштирган.
«Ҳужум оқибатида 6 киши, жумладан битта бола ва аёл ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 15 киши жароҳатланди, шундан 4 кишининг жароҳати оғир», - дейди Лайис.
Фуқаролик мудофааси бўлинмалари жабрланганларни яқин атрофдаги шифохоналарга олиб борди, деди "Оқ каскалар" вакили.
Суриядаги уруш 2011 йилнинг март ойида бошланган. Ҳарбийлар намойишчиларга қарата ўт очганидан сўнг тинч намойишлар қуролли можарога айланиб кетган эди.
2018 йил 17 сентябр куни Сочида Туркия ва Россия президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда Сурия Идлибида демилитаризациялашган ҳудуд қилиш бўйича келишувга эришилди. Бироқ Асад режими қўшинлари Идлиб бўйича Сочи меморандуми қоидаларига зид равишда де-эскалация зонасида жойлашган аҳол пунктларини тизимли равишда ўққа тутишда давом етди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 2020 йил 5 март куни Москвага расмий ташриф буюрди ва россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Натижада 6 март куни кучга кирган Идлибдаги жанг иштирокчилари ўртасида ўқ отишни тўхтатиш бўйича янги битимга эришилди. Режим кучлари вақти-вақти билан сулҳ бузмоқда, лекин шартнома асосан амалга оширилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase