close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қрим аннексияга етти йил тўлди: аҳолига босим давом этмоқда

Россия Президенти Путин Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳрини Россия Федерациясига қабул қилиш тўғрисидаги қонунлар пакетини имзолаганига 7 йил бўлди. Бу йиллар давомида Россия ярим оролни руслаштиришда давом этмоқда.

Украина пойтахти Киевда намойишлар 2013 йилнинг 21 ноябрида, россияпараст Президент Виктор Янукович Европа Иттифоқи (ЕИ) билан Ассоциация битимини имзолашдан бош тортганидан сўнг бошланди. Кўчадаги ва жамоатчилик норозиликлар оқибатида Янукович 2014 йил 22 февралда мамлакатдан қочиб кетди ва ҳокимият ғарбпараст сиёсатчиларга ўтди.
Янги муваққат маъмурият ҳокимиятга келиши билан Қрим яриморолидаги россияпараст кучлар фаоллашди. Россия Украинадаги тартибсизликдан фойдаланиб, Қримни қўшиб олиш режасини амалга оширишга киришди. Ҳеч қандай идентификация белгилари бўлмаган ҳарбий кийимдаги, кўпроқ «яшил одамчалар» сифатида машҳур бўлган қуролланган шахслар 2014 йил 27 февралда маъмурий бинолар устидан назоратни таъминлади. Қисқа вақт ичида «яшил одамчалар» Қрим парламенти, шунингдек, ҳукумат бинолари устидан назорат ўрнатди.
Россияпараст қуролли гуруҳлар босими остида 6 март куни Қрим парламенти Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказишга қарор қилди.
Бюллетенга иккита савол киритилди: «Сиз Россия Федерацияси субъекти сифатида Кримнинг Россия билан бирлашиши учун овоз берасизми?» ва «Сиз 192 йилги Қрим Республикаси Конституцияси тиклаш ва Украинанинг бир қисми сифатида Қрим мақоми учун овоз берасизми?» Қрим татарлари парламентнинг бу қарорига қарши чиқиб, бу ташаббусни бойкот қилганига қарамай, 2014 йил 16 март куни яриморолда референдум бўлиб ўтди.
Россияпараст қуролли гуруҳлар назорати остида ўтган референдум натижалари ортидан Қримда Москва томонидан кутилган яриморолни Россия билан бирлаштириш ҳақида қарор эълон қилинди.

Путин 21 март куни Қримни қўшиб олиш ҳақидаги қонунни имзолади

Москва маъмурияти референдумни тан олди.
19 март куни Россия Президенти Putin Россия Федерацияси Федерал Мажлисига Қримни қўшиб олиш ва янги федерал округларни яратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди.
Россия Конституциявий суди Путиннинг илтимосига биноан навбатдан ташқари сессия ўтказиб, қонун лойиҳасининг Конституцияга мос келишини эълон қилди.
Суд қонун лойиҳасининг Конституциясини тасдиқлаганидан сўнг, Россия Федерацияси Федерал мажлисида овоз бериш орқали тасдиқланди, фақат битта депутат - Илья Пономарев қарши овоз берди.
21 март куни Президент Путин Қрим ва Севастополни Россияга қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни ва уларни Россияга киритиш тартиби тўғрисидаги федерал конституциявий қонунни имзолади. Шундай қилиб, Қрим ва Севастополнинг Россия томонидан ноқонуний қўшиб олиниши жараёни якунланди.

БМТ ва Туркия аннексияни тан олмади

Бир қатор мамлакатлар, жумладан, Туркия Қримнинг Россия томонидан ноқонуний қўшиб олинишини тан олгани йўқ.
2014 йил 27 март куни БМТ Бош Ассамблеяси Қрим ва Севастополни Украинанинг ажралмас қисми сифатида эътироф этиб, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади. БМТ Россиянинг Қримни қўшиб олишини ноқонуний деб эълон қилди.
Худди шу позицияни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бир неча бор ифода этган. Туркия давлат раҳбари Анқара Қримнинг ноқонуний қўшиб олинганини тан олмаслигини ва ҳар доим бу позицияга содиқлигини тасдиқлашини таъкидлайди.

Россия Қримни аннексия қилгандан кейин руслаштиради

Аннексия қилингандан сўнг Россия ярим оролга ҳам ижтимоий, ҳам ҳарбий жиҳатдан, жумладан қрим-татар туркларига ҳам ўз таъсирини мустаҳкамлашга ҳаракат қилишда давом этмоқда.
Қрим ярим оролининг қўшиб олинганидан кейин Россия Украинапараст қрим-татар туркларига босимни оширди, уларнинг ҳуқуқларини поймол этиб, ҳибсга олишни бошлади.
CrimeaSOS Инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинган ярим оролнинг 104 нафар фуқаросидан 77 нафари қрим-татар турклари вакилларидир.
Қрим-татар халқи етакчиси Мустафо Абдулмажид Қримўғлу ва қрим-татар халқи Мажлиси айрим раҳбарларига Қримга кириш тақиқланган.
Қримўғлу хабар қилишича, унинг манбалари берган маълумотларга кўра, Россия ярим оролга 600 мингга яқин ўз фуқароларини жойлаштирган, Россия томони эса бу рақамни 205 минг киши қилиб кўрсатмоқда.
Украина ташқи ишлар вазирлигига кўра, Россия 2014 йилдан бери Қримда 32500 гача ҳарбий жойлаштирган.
Бундан ташқари, Украина Мудофаа вазири Андрий Таран Россия Қримда ядро қуролини жойлаштиришга тайёргарлик кўраётганини таъкидлади.
2021 йилнинг 20 мартида Россияда хорижий фуқароларни Қримнинг катта қисмида ерга эгалик қилишни тақиқловчи фармон кучга кирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase