Улар шу турдаги ҳужайралардан тузилган нафас йўллари шиллиқ пардасининг нусхаси бир вақтнинг ўзида коронавирус ва риновирус билан зарарланган тажриба натижасида шу хулосага келдилар.
Маълум бўлишича, агар организмга иккала вирус бирдан тушадиган бўлса, риновирус ғолиб чиқади ва янги коронавируснинг ҳужайраларга киришига имкон бермайди. Бунда, тажрибаларнинг кўрсатишича, учала ҳолатда ҳам шундай рўй беради: агар риновирус организмга SARS-CoV-2 дан 24 соат олдин тушса; агар иккала вирус ҳужайрага бирдан ташанса; агар коронавирус риновирусдан 24 соат олдин тушадиган бўлса.
«Демак, риновирус коронавирусни бостиради ва оддий шамоллаш касалликлари мавсумида коронавирус юктириш анча енгил кечади», - деди ВВС га доктор Пабло Мурсия.
Шунингдек, синовларнинг кўрсатишича, ҳужайрага тушган риновирус организмнинг иммунитет жавобини ишга туширади, бу коронавирусга кўпайиш имконини бермайди.
Бундай ҳолатлар олдин ҳам кузатилган. Хусусан, айнан риновирус авж олиши Европанинг айрим қисмларида 2009 йил чўчка гриппи пандемиясини кечиктирган.
Бироқ, алданмаслик керак, деб огоҳлантиради олимлар. Одам совуқ ўтиб, риновирус организмдан чиқиб кетгандан сўнг коронавирус юқтириб олиши, касалланиши мумкин.
Уорик университети Тиббиёт мактабидан профессор Лоуренс Янг ҳамкасбининг риновирус коронавирусдан кўра юқумлироқ, куз-қиш мавсумида коронавирус инекцияси тарқалишини секинлаштириши мумкин, деган фикрига қўшилади.
Бироқ, кейинги бир неча қиш ойларида шамоллаш мавсумларнинг қандай ривожланиши аниқ эмас. Эҳтимол, коронавирус ҳеч қаерга йўқолмайди, лекин охирги пайтда бутун дунё бўйлаб қўлланиладиган чекловчи чоралар туфайли деярли тарқалмаган бошқа инфекциялар нафақат қайтиб келади, балки бутун йилни деярли ижтимоий алоқалар билан ўтказган ва шу билан иммунитетини заифлаштирган одамларга кучлироқ таъсир кўрсатади.
Олимларнинг фикрига кўра, шамоллаш организмни коронавирус инфексиясидан ҳимоя қилади
Глазго университети олимларининг фикрига кўра, шамоллашга олиб келадиган риновирус одам организмини коронавирус юқтириб олишдан ҳимоя қилиши мумкин экан. Албатта, гап доимий иммунитет ҳақида бораётгани йўқ, балки риновирус ҳужайраларда бўлган пайт ҳақида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди