close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима учун Эрон қўшниларини урушга гиж-гижламоқда?

2021 йил 28 февралга ўтар кечаси Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Яман террорчилари Саудия Арабистонидаги бир нечта шаҳарга навбатдаги ракета зарбасини берди:

Ҳужум баллистик ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари ёдамида амалга оширилди, лекин ҳамма нишонлар ҳаво ҳужумига қарши кучлар томонидан йўқ қилинди – ар-Риёд ва бошқа жойарга хеч нарса етиб бормади.
Хабар қилганимиздек, ўтган пайшанба Эрон Уммон кўрфази орқали ўтаётган «Helios Ray» ролкерига ҳужум қилди. Кема Сингапурга Саудия Арабистонининг Дамам шаҳридан машиналар олиб кетаётганди. Портлаш оқибатида кема бортида диаметри 1,5 метрлик иккита тешик пайдо бўлди:
Кема Дубай портига етиб келди, бу ерда етказилган зарар қопланади. АҚШ хавфсизлик хизматидаги манбанинг Рейтер агентлигига хаба қилишича, портлашлар ватерлиниядан юқорида рўй берди ва кеманинг икки томонида тешик пайдо бўлди.
Ҳозирда маълум бўлишича, «Helios Ray» исроиллик тадбиркор Рами Унгерга тегишли экан. Бундан ташқари, кемага Эрон кемасидан учирилган битта ёки ҳатто иккита ракета билан зарба берилгани аниқланди. Исроиллик мутахассислар фикрига кўра, Эроннинг нияти кемани чўктириш эмасди, эронликлар кейинги сафар улар бошқа бировни чўктириши мумкин эканлигини Исроилга шаъма қилган бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, бир ҳафта ичида Эрон Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилиб, исроиллик савдогар кемасига ракета отган ва Яман тўдалари ёрдамида Саудия Арабистонидаги фуқаролик объектларига ҳужум қилган. Бундай аниқ ҳаракатлардан кейин, одатда, мамлакатлар ўртасида урушлар бошланади - ҳатто аввалги Эрон "ютуқлари"ни ҳисобга олмаганда ҳам.  Исроил расмийлари Эроннинг савдогар кемасига ҳужуми жавобсиз кетмаслигини, балки Саудия Арабистони жавоб беришини очиқлагандир? АҚШ жавоб берадими?
Мулоҳаза юритиш мумкинки, Эронни кимдир гўёки қўғирчоқдай ипларидан тортб, уни провокацион ҳаракатларнинг кўпайишига ундамоқда. Агар кеча тунда Саудия Арабистонида бир қанча заводлар йўқ қилинганида, агар  «Helios Ray» чўктириб юборилганида ва эронликлар ҳужумига учраган АҚШ объекти вайронага айланганида, Эроннинг ҳаракатлари тушунарли бўлар эди. Лекин ҳар сафар етказилган зарар рамзий бўлди.
Эҳтимол, бу ҳужумлар фақат маҳаллий қути орқали кўрсатиш учун мўлжалланган эди – бир томондан, авом халқни ашаддий душманлар билан уруш қилаётганини кўрсатади, лекин айни пайтда бу душманларни кўп уринтирмаслик керак, аммо ташвиқот ва тарғибот учун ҳам эронликлар тез-тез ҳужум қилишади.  Ватанпарварлик руҳини сақлаб қолиш учун, бир ойда бир марта Исроил кемаси олдига катер олиб бориш, кеманинг устида экипажни сафлаш ва душман томонга тупуриш етарли бўлади. Ёки йўловчи кемаларига яланғоч кетини кўрсатиш.
Кейин, ҳар икки-уч ойда Саудия Арабистонига учувчисиз учиш аппарати юбориб, саҳронинг ўртасида портлатиб, телевизорда бу ердаги чўл фақат ҳозир пайдо бўлгани ва бир соат олдин бу ерда нефтни қайта ишлаш заводи борлиги ҳақида хабар бериш. Кейин  ҳар олти ойда бир марта ТВ оркали минглаб қурбонлар ва юзлаб йўқ қилинган F-35 самолетлари ҳақида хабар бериш.
Бу ёндашув билан ҳамма хурсанд бўларди – ҳар бир томон ички сиёсий вазиятга қараб кураш тасвирларди ёки рақибнинг ҳаракатларини умуман сезмасди. Аммо ҳозир Эрон, албатта, намойишларни ҳаддан ортиқ қилиб боряпти ва бу провокацияга ўхшайди. Агар шундай бўлса, бу провокацияларнинг сони ва кучи Яқин Шарқдаги АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эроннинг бир қисмини ой манзарасига айлантиришдан бошқа иложи қолмайди. Бунинг учун барча имкониятлар бор ва натижа аниқ. Эрон нима учун бундай қилаётгани аниқ эмас.
Уруш ғалаба кафолатланганда ёки ўлишдан бошқа илож бўлмаганда, қўйилган шартларни қабул қилмаслик ва душманга максимал зарар етказишда ҳам бошланиши керак. Аммо эронлик муллалар бу аҳволда эмас. Уруш бўлса, уларнинг жаннатдаги монанд ҳаёти дарҳол тугайди, агар Исроилда оммавий қирғин қуроли ишлатилса, Исроил махсус хизматлари бутун дунёдаги муллаларнинг қариндошларини қидиради ва ҳаммани еттинчи авлодгача қириб ташлайди. Ҳеч қандай пул, кўчиш ва ҳужжатларни ўзгартириш ҳеч кимни қутқармайди. Шунинг учун оятуллоҳлар бундай қилишлари сабаби ноаниқ. Уларнинг бу қилмишини ўз жонига қасд қилишга ким мажбурлаши ҳам сир. Бир нарса аниқ - эртами-кечми жавоб беришга тўғри келади, ҳозирча эса воқеалар ривожини кузатамиз.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase