close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мушкулкушод ўқиш Исломда борми?

Савол: Мушкулкушод ўқиш Исломда борми?

Жавоб: Мушкулкушод маросимини ўтказиш, унда «Биби Мушкулкушод» номли қисса ўқиш шариатимизда йўқ, мумкин эмас. Банданинг бошига тушган мусибатни аритувчи, оғирини енгил қилувчи, мушкул ишларини кушода (ҳал) этувчи зот Аллоҳ таолодир. Бинобарин, Аллоҳ таолодан бошқасидан мадад сўраш Ислом дини ақидасига бутунлай зиддир. Халқимиз, айниқса, айрим тушунчасиз аёллар ўртасида кенг тарқалган ва тарқалишда давом этаётган бундай маросимларни ўтказиш, Биби Мушкулкушоддан мадад сўраш каби хурофотларнинг илдизи Исломдан илгари ботил эътиқодларга бориб тақалади. Яъни, баъзилар ушбу заминда яшаган эеки халқларнинг диний эътиқоди сарқитларидан бўлган бу хурофий одатга исломий тус бериб, динимизга олиб киришга уринишган. Мантиқан ўйлаб қарасак, қайсидир марҳумнинг руҳи ўзи дуога, савобга ва Аллоҳ таолонинг марҳаматига муҳтож бўлгани ҳолда қандай қилиб тирикларнинг муаммоларини ҳал қила олади? Бундан ташқари, ҳар куни намозларида ўттиз икки марта «Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа, 5) дея Аллоҳ таолога сўз бериб, яна қай юз билан бандасидан мадад сўрайдилар?!
Шунинг учун, бошига иш тушган одам ҳар хил ўринсиз ишларга ўзини урмай, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинган дуоларни ўқиб, салавотлар айтиб, Аллоҳ таолонинг ўзидан мушкулини осон қилишини сўраши керак.

"Сўрган эдингиз" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase