Ушбу мақолада Джо Байден Оқ уйга кирганидан буён амалга оширилган шахмат ҳаракатларининг айримларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Кўришингиз мумкинки, агар бу парчалар барчаси бирга қўйиладиган бўлса, жуда хавотирли тасвир пайдо бўлади.
# 1 Байденнинг инаугурациясидан бир кун ўтиб, биринчи АҚШ ҳарбий конвойи Сурияга кирди. Сурия давлат ахборот агентлиги SANA жойлардаги манбаларга таяниб хабар беришича, колонна 40 га яқин юк машинаси ва зирҳли транспорт воситаларини ўз ичига олган ва ҳаводан вертолётлар томонидан қўллаб-қувватланган. Президент Трамп Суриядаги урушдан чиқиш учун жуда қаттиқ ҳаракат қилди, бироқ Байден келажакда Қўшма Штатлар бу можарода фаол иштирок этишини маълум қилди.
# 2 Бир неча ҳафтадан кейин Джо Байден Суриядаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган кучларга қарата биринчи авиазарба берди. Пентагоннингтаъкидлашича, бу зарба "бир нечта объектларни" йўқ қилди ва Ироқда АҚШ ва коалиция ходимларига ҳужумларга жавобан берилди. Ҳарбий кузатувчиларга кўра, зарба бериш натижасида камида 22 киши ҳалок бўлган.
# 3 Табиийки, Эроннинг жавоб зарбалари муқаррар эди ва эронликлар Ироқдаги АҚШ ҳарбий кучлари жойлаштирилган ҳарбий базага ракетаар учириш билан жавоб берди. Оқибатда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин АҚШнинг ҳарбий жавоби «биз танлаган жойда ва вақтда» бўлади, деб айтди.
# 4 Маълум қилинишича, АҚШ Яқин Шарқда ва Тинч океанида операциялар учун авиация жойлашадиган стратегик пункт сифатида маълум бўлган ҳарбий марказ – Диего-Гарсияга олтита B-52 бомбардимончи самолет жўнатган. АҚШ расмий вакилига таяниб, CNN душанба куни совуқ уруш давридаги бомбардимончи самолетлар «агар буйруқ бериладиган бўлса, Эронга қарши операцияларда фойдаланилади».
# 5 Байден маъмурияти Яқин Шарққа яна тахминан 10 минг нафар аксар жўнатади. The Wall Street Journal хабар қилишича, Яқин Шарққа қараб йўл олган Bataan десантчи кема етиб келгач, АҚШ сўнгги ҳафтада бу ҳудудга тахминан 10 минг кишини қўшади.
# 6 Россия ҳам минтақада ўз қадамларини қўймоқда. Жума куни Россия Туркия, Саудия Арабистони ва Байден маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланадиган мухолифат кучлари фойдаланувчи Суриядаги нефт қуйиш объектига ракета зарбаси берди. Ҳужум катта ёнғинга сабаб бўлди. Маълум қилинишича, камида учта ракета минтақадаги Россия кемаларидан учирилган.
# 7 Бу пайтда Исроил Суриядаги стратегик аҳамиятга молик объектларга мунтазам зарба беришда давом этмоқда.
# 8 Исроил Эроннинг ядро қуроли ишлаб чиқмаслигидан ўта манфаатдор. Fox News га берган интервьюда Исроил мудофаа вазири Бенни Ганц Исроил АҚШнинг ёрдамисиз ҳам Эронга ҳужум қилишга тайёрлигини айтди.
# 9 Ўтган пайшанба Камала Харрис ва Биньямин Нетаньяху ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда Исроил бош вазири унинг мамлакати эронликларнинг ядро қуролини ишлаб чиқишига халал бериш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилишга тайёр эканлигига аниқ ишора қилди. Шу аснода, эронликлар чекинишни истамаяпти, бу эса Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий можарони муқаррар қилади.
Умуман олганда, Яқин Шарқда уруш бўлади ва бу можаронинг даҳшати бутун сайёрани ларзага солади. Бу уруш бошлангач эса, иқтисодий муаммолар ва мамлакатда давом этаётган сиёсий чигалликлар сезиларли даражада кескинлашади. Шундай экан, дунё кескин ўзгаришни бошалмагунга қадар бу қисқа давр мобайнида нисбий барқарорликдан баҳраманд бўлиб туринг.
P.S
news.usni.org сайтининг хабар қилишича, USS Dwight D. Eisenhower (CVN-69) бошчилигидаги авиация гуруҳи Атлантикада браитанлар билан қўшма машғулотлардан сўнг Гибралтар орқали ўтиб, тез орада Ўрта ер денгизининг шарқий кисмига йўл олади. Йўл-йўлакай Греция, Руминия ва Францияга ҳужумчи вертолетлар кириб келмоқда:
Шундай қилиб, кучлар ва активларни жойлаштириш қизғин кетмоқда ва фақат аниқлаштирувчи тафсилотлар маълум эмас: қаерда бошланади ва қачон? Ҳозирча бу саволга аниқ жавоб бериш қийин, шунинг учун воқеаар ривожини кузатиб қоламиз.
Абу Муслим таржимаси